Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Мавзу-4. Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили Режа:

1. Миллий даромадлар ва маҳсулотлар ҳисоби

2. Миллий ҳисобот тизимини асосий агрегатлари.

3. Кўрсаткичларни ҳисоблаш муаммолари.

4.1. Миллий даромадлар ва маҳсулотлар ҳисоби

Асосий макроиқтисодий ҳисоблар миллий даромад, миллий маҳсулот ҳисоблари, тўлов баланси, давлат молия статистикаси ва пул-кредит обзори ҳисобланади. Бу ҳисоблар умумий мақсад учун хизмат қилади. Улар иқтисодий таҳлил ва иқтисодий сиёсатга доир қарорлар қабул қилиш учун пойдевор ҳисобланади. Иқтисодиётнинг турли нуқтаи-назарларини характерлашига қарамай, уларнинг ҳаммаси ягона концепцияга асосланади ва ягона тизимни ташкил этади. Бу бобни ўрганишдан мақсад  шу тизимни ва шу ҳисоблар ўртасидаги алоқаларни ўрганишга қаратилган.

М акроиқтисодиётнинг предмети иқтисодий агрегатларни ўрганиш ҳисобланади, чунончи, харажатлар, даромадлар ва ишлаб чиқариш ҳажми умумий даражаларини; бандлик кўрсаткичлари; баҳо ва иш ҳақи; ташқи савдо оқимлари; солиқ тушумлари ва давлат харажатлари; пул ва кредит оқимлари. Амалиётда макроиқтисодиёт уч масалани ечишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди: ўзгаришларни иқтисодий агрегатлар орқали тушинтириш; иқтисодий ўзгарувчилар ўзгариши оқибатларини башоратлаш; иқтисодий сиёсатни аниқловчи шахсларга у ёки бу иқтисодий мақсадларга эришишига ёрдам бериш. Миллий ҳисоблар асослари макроиқтисодий ўзгарувчилар ҳақидаги зарурий ахборотларни системалаштирилган тарзда қайд қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бозор нархларида ҳисобланган ЯИМ ишлаб чиқарувчи бирлик – резидентлар хўжалик фаолиятининг охирги натижасини ифодалайди. У барча ишлаб чиқарувчи бирликрезидентлар томонидан қўшилган қийматларнинг ялпи суммасини акс эттиради. У яна охирги товар ва хизматлар истеъмолининг суммасидан импорт товар ва хизматлар суммасини чиқариб ташлаганига ёки бўлмаса ишлаб чиқарувчи бирлик-резидентлар томонидан тақсимланган даромадлар суммасига тенг.

Ишлаб чиқариш резидентлари хўжалик фаолияти натижасида олинган даромад, асосан резидент ўртасида тақсимланади. Шу билан бирга даромадларнинг маълум бир қисми норезидентларга тўланиши, ташқи дунё (норезидентлар) даромадларининг бир қисми резидентларга ўтиши мумкин. Резидентлар тарафидан олинган даромадларни ҳисоблаш учун ЯМД, ЯИМдан норезидентларга тегишли даромадни (ёлланма ишчиларга тўловлар ёки мулкдан даромад) айириб, унга ишлаб чиқарувчи бирлик норезидентлардан келган даромад кўшилади. ЯИМ ва ЯМД орасидаги фарқ “соф хориж даромади” дея номланади ва у мусбат ёки манфий қийматга эга бўлиши мумкин.

4.2. Миллий ҳисобот тизимини асосий агрегатлари.

“Моддий ишлаб чиқариш соф маҳсулот” (МИСМ) марказий режа асосида ётувчи ҳаражат-маҳсулот жадвалидан келиб чиққан. МИСМ ва ЯИМ орасидаги фарқ шуки, МИСМ таркибига амартизация ва номоддий хизмат секторига қўйилган қийматнинг маълум қисми қўйилмайди. МИСМ таркибига моддий ишлаб чиқариш маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ хизмат киради, масалан, транспортировка, сақлаш ва маркетинг. Бундай хизматларга моддий ишлаб чиқариш жараёни “давоми” деб қаралган. Бундан ташқари МИСМ таркибига ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча қўшиладиган ресурслар таркибига кирмаса-да МИСМдан чиқариб ташланмаган. Шу билан бир вақтда авваллари марказлаштирилган режалаштириш қўлланилган турли мамлакатларда номоддий хизматлар орасида қайсилари кириши амалиётда турлича ҳал қилинган.

4.1-расм. Реал секторда макроиқтисодий мувозанат7

Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиёридаги натижани беради.ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) = ҳамма омиллар даромадларнинг суммаси (даромадларга солиқларни тўлашдан илгари) =W+OS (1) ЯИМ (бозор баҳолари бўйича) = ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) ITS

W+OS+ITS