Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Таянч сўз ва иборалар

Иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси. Эконометрик моделллар. Макроиқтисодий моделлар. Иқтисодиётни ривожлантириш моделлари. Тармоқлараро динамик баланс модели. Тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишидаги иқтисодий моделлар. Тармоқлараро балансда саноат, капитал қўйилмалар, меҳнат ресурслари баланси. Тармоқлар орасидаги ўзаро боғлиқликлар. Ҳисобга олинган давр учун қатор йилларда маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва тақсимланиши кўрсаткичларини ҳисоблаш. Прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари. Иқтисодий ўсишнинг асосий параметрларини прогнозлаштиришда верификацион-статистик ёндашиш. Динамик вақт қатори маьлумотларидан максимал фойдаланишга асосланган ҳолда уларнинг ҳақиқий иқтисодий жараёнлар билан мосланган чизиқли ва чизиқсиз типдаги кўп омилли моделлари. Таркибий моделлар. Маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар. Маҳсулот талабига кўра икки ёки ундан ортиқ моделлар, тармоқли ва оптимал режалаштириш моделлари. Миллий даромадни тақсимлаш моделлари. Аҳоли турмуш даражаси модели. Истеъмол таркиби модели. Экосиёсат модели. Иш ҳақи ва даромадларни тақсимлаш моделлар.

Мавзу-12. Иқтисодий ўсишни прогнозлаш Режа:

1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси.

2. Иқтисодий ўсиш турлари, уларнинг прогнозлаштиришда ишлатилиши.

3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.

4. Экстрополяция усули, корреляцион анализ усули.

5. Макроиқтисодий ўсишни прогнозлаштириш.

12.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси.

И қтисодий ўсиш тушунчасининг моҳияти ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши, маҳсулот ишлаб чикариш ҳажмининг ўсиши ва миллий даромаднинг кўпайиши билан ифодаланади. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий ўсиш ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва функционаллаштириш қонуниятидир. Шу билан бир қаторда бозор иқтисосодиётида, жамият талабини тўла тўкис кондира оладиган ва ишлаб чиқариш кучлари юқори даражада ривожланган, билимлар асосида иқтисодиётни бошқариш натижасида иқтисодий ўсишга эришиш талаб қилинади. Иқтисодиётни таҳлил қилиш ва прогнозлаш назарий ва амалий жиҳатдан 2 хил бўлади: моддий, омилли ва нархли; миллий даромадни истеъмолга ва жамғаришга тақсимланиш нуқтаи назардан. Ишлаб чиқаришни бундай ташкил этилиши иқтисодий ўсишга олиб келади, у мамлакат иқтисодиёти даражасида миллий даромадлар кўринишида ёки якуний ялпи маҳсулот кўринишида кўриб чиқиш қулай бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий даражалариниг умумий сифатидан келиб чиқиб иқтисодий ўсиш кўрсатгичлари қуйидагиларга бўлинади:

  • у кўрсатгичларни ўзаро боғлиқлигини ва ижтимоий-иқтисодий ўсишни кўрсатиб беради;

  • корхоналар фаолияти ва тармоқларнинг объектив ва субектив фарқини кўрсатиб, уларни бутун хўжалик механизмини бир қисми сифатида кўриб чиқади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир маромда ўсиши ишчи кучи ва ишлаб чиқариш жиҳозларига турлича таъсир кўрсатиши мумкин, чунки улар ўзаро ўрин босувчи омиллар бўлиб ҳисобланади. Лекин ҳар бир омилнинг талаб қилинадигин меъёрлари мавжудки, ушбу меъёр бажарилмаганда нафақат иқтисодий ўсиш бўлмаслиги, балки умуман ишлаб чиқариш жараёнини тўхташига олиб келиши мумкин. Ушбу боғлиқлик даражасидан ва якуний маҳсулот ҳажмининг ўсиш кўрсатгичи орқали, ишлаб чиқаришни кенгайиши ва иқтисодий ўсишнинг тури аниқланади. Иқтисодий ўсишда реал миллий даромад ошиш суръатлари аҳоли ўсиши суръатларини оширадиган миллий иқтисодиёт ривожланиши назарда тутилади. Бу ўсиш муаммоларини ташқи кузатувчи нуқтаи назаридан эмас, мамлакат аҳолиси позициясидан туриб кўриб чиқишни тақозо этади. Иқтисодий ўсишни ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ошиш суръатлари нуқтаи назаридан қараб чиқишда одатда (аниқ ва ноаниқ шаклда) иқтисодиётда чуқур тузилмавий ва институционал ўзгаришлари юз бермаслиги таҳмин қилинади. Ишлаб чиқариш тузилмаси ва институционал муҳит мураккаб ва ўзгармас ҳисобланади. Бундай ривожланиш ҳарактери ташқи муҳит билан ўзаро таъсирда балансланган ва яхлитлик хусусиятига эга бўлган иқтисодий тизим учун ўзига хос.