Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

19. Инфляцияни келтириб чиқарадиган сабаблар кўрсатилан қаторни аниқланг.

А) товарлар ва хизматларга бўлган жами талаб хажмининг кўтарилиб кетиши ва жами таклиф хажмининг ундан ортда қолиши;

Б) жами талаб хажми ўзгармай қолган, ёки ўсиб бораётган жами таклиф (ишлаб чиқарилган ялпи ички махсулот) ажмининг қисқариб кетиши;

В) муомалага чиқарилган пул массасининг таклиф қилинаётган товарлар ва хизматлар ажмига нисбатан тезроқ ўсиши;

Г) барча жавоблар тўғри.

20. Марказий Банк томонидан қайта молиялаштириш ставкасини пасайтирилиши (бошқа шарт-шароитлар ўзгармаган олда) қуйидаги қайси олатга олиб келади:

А) тижорат банклари кредитларининг қимматлашига, мамлакат инвестицион фаоллик даражасининг пасайишига;

Б) пул таклифи миқдорининг камайишига;

В) тижорат банклари кредитларининг арзонлашувига, мамлакатда инвестиицион фаоллик даражасининг кўтарилишига;

Г) фақатгина баолар даражасининг ўсишига ва миллий валюта алмашинув курсини пасайишига.

21. Солиқ эластиклиги деб:

А) Солиқ тизимида солиқ тушумлари ҳажмини солиқ солиш базасига нисбатига айтилади.

Б) Солиқ тизимида солиқ базасини солиқ тушумлари нисбатига айтилади.

В) Солиқ тизимида солиқ тушумлари ҳажмини нисбий ўзгаришларини солиқ солиш базасининг нисбий ўзгаришлари нисбатига айтилади.

Г) Солиқ тизимида солиқ базаси ҳажмининг солиқ тушумлари ҳажмининг нисбатига айтилади.

22. Давлат харажатлари –бу :

А) Давлат органлари фаолияти учун сарфлар.

Б) товар ва хизматлар, ишлаб чиқариш ва трансфертлари бўйича давлат органлари фаолиятини молиялашнинг сарфларидир.

В) Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун давлат органлирига қилинган сарфлардир.

Г) Юқоридаги жавоблар барчаси тўғри.

23. МҲТнинг охирги стандарти қачон қабул қилинган:

А) 1991 йилда;

Б) 1993 йилда;

В) 1968 йилда;

Г) 2008 йилда.

24. Қуйидагиларнинг қайси бири вақтинчалик тўлов балансига ижобий таъсир кўрсатади:

А) Тарифлар;

Б) Квоталар;

В) Импортнинг қисқариши;

Г) Юқоридагиларнинг барчаси.

25. Қуйидаги фикрларнинг қайси бири тўғри:

А) MV- бу жами ҳаражатлар;

Б) PQ-реал кўринишдаги соф миллий маҳсулот;

В) PQ- номинал кўринишдаги соф миллий маҳсулот;

Г) MV=Ca+In+G.

26. Бошқа шароитлар ўзгармас деб қаралганда, йирик бюджет дефицити тўлиқ бандлик шароитида қуйидагига олиб келади:

А) реал фоиз ставкасини ошишига;

Б) Миллий валютадаги халқаро қимматликларнинг қисқаришига;

В) Инфляцияга;

Г) экспорт ҳажмининг импорт ҳажмидан ортиқлигига.

27. Солиқ тизимининг самарадорлиги аниқлашда қуйидаги тушунчалардан қайси биридан фойдаланилади:

А) солиқларнинг динамиклигидан, солиқ тортиш базаси ҳажмидан, солиқ тушумлари эгилувчанлиги.

Б) эгилувчанлик коэффициенти, солиқларнинг динамиклиги коэффициенти.

В) солиқлар динамиклигидан, солиқ тушумлари эгилувчанлигидан.

Г) солиқларнинг динамиклиги коэффициентидан.

28. Эмиссион даромад нима?

А) Эмиссион даромад мамлакатдаги пул эмитентлари оладиган реал ресурсларнинг ялпи миқдори.

Б) Эмиссион даромад пул депозит банклари оладиган молиявий ресурсларнинг ялпи миқдори.

В) Эмиссион даромад пул депозит банклари оладиган фойданинг ялпи миқдори.

Г) Эмиссион даромад мамлакатдаги пул эмитентлари оладиган соф фойда миқдори.

29. Операцион баланс бу:

А) Анъанавий балансдан фоиз тўловларининг реал компоненти айирилади.

Б) Анъанавий балансдан фоиз тўловларининг реал компоненти айирилади ёки бирламчи балансга инфляцияга тўғри келадиган фоиз тўловлари қўшилади.

В) Бирламчи балансдан анъанавий балансни айирмасига тенг.

Г) Анъанавий балансдан инфляцияга тўғри келадиган фоиз тўловлари айриб ёки бирламчи балансга фоиз тўловларнинг реал компоненти қўшилади.