Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

30. Давлат бюджети камомадини молиялаштиришнинг қайси турлари мавжуд:

А) Марказий банкдан қарз олиш ёки камомадни эмиссион молиялаш, пулни банк секторидан қарзга олиш, ташқи қарз олиш.

Б) Марказий банкдан қарз олиш ёки камомадни эмиссион молиялаш, пулни банк секторидан қарзга олиш, ташқи қарз олиш ёки валюта заҳираларидан фойдаланиш.

В) Марказий банкдан қарз олиш ёки камомадни эмиссион молиялаш, пулни банк секторидан қарзга олиш, миллий нобанк секторидан қарз олиш, ташқи қарз олиш ёки валюта заҳираларидан фойдаланиш.

Г) Марказий банкдан қарз олиш, пулни банк секторидан қарзга олиш, ташқи қарз олиш ёки валюта заҳираларидан фойдаланиш.

31. Дмс меъёрига кўра давлат молиявий статистикаси доирасидаги операциялар қандай услубда амалга оширилади:

А) ҳисобланиш услубида.

Б) касса тамойилида.

В) касса ёки тўлов тамойилида.

Г) Юқоридаги жавоблар барчаси тўғри.

32. Давлат бошқарув операцияларида тўлов оперциялари ўз ичига қуйидагиларни олади:

А) товар ва хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқни қўлга киритиш, амалий хизматлар тўловини ўз ичига олади.

Б) товар ва хизматлар тўлови, амалий хизматлар тўловини ўз ичига олади.

В) товар ва хизматлар тўлови, амалий хизматлар тўловини, солиқларни ўз ичига олади.

Г) товар ва хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқни қўлга киритиш, амалий хизматлар тўловини шунингдек солиқларни ўз ичига олади.

33. Консалидация тушунчаси қуйида келтирилган маълумотларнинг қайси бирисида тўғри ифода этилган:

А) Давлат молия статистикаси маълумотлари тайёрлашда давлат сектори ичидаги операциялар ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан олиб бориладиган барча операциялар мажмуидир.

Б) Давлат молия статистикаси маълумотлари тайёрлашда давлат сектори ичидаги операциялар ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан олиб бориладиган барча операциялар йиғиндисидир.

В) Давлат молия статистикаси маълумотлари тайёрлашда давлат сектори ичидаги бирликлараро операциялар ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан умумий категориялар қаторида барча операцияларни бирлаштириш.

Г) Давлат молия статистикаси маълумотлари тайёрлашда давлат сектори ичидаги бирликлараро операцияларини бирлаштириш.

34. Валюта субсидияси бу:

А) Ишлаб чиқарувчилар учун валютани алмашинув курсини ушлаб туриш;

Б) Валютанинг юқори алмашинув курсини ушлаб туриш;

В) Бозор нархларига ёки бозорга чиқишга таъсир этувчи давлат меъёрий актлари шаклида яширин тўловлар.

Г) Юқоридагиларнинг барчаси тўғри.

35. Субсидияларни баҳолашда қуйидагилардан қайси бири зарур ҳисобланади:

А) Самарадорлик ва давомийлик.

Б) Самарадорлик, молиялаш, давомийлик.

В) Б ва прагматик ёндошувни танлаш, ижтимоий суғурталаш ҳаражатлари, капитал қўйилмалар, ошкоралик.

Г) А ва прагматик ёндошувни танлаш, ижтимоий суғурталаш ҳаражатлари, капитал қўйилмалар, ошкоралик.

36. Реал оқимлар деб:

А) Ишлаб чиқиш ёки товар ва хизматларни қўлга киритиш даврида бўладиган оперциялардир.

Б) Ишлаб чиқиш давридаги операцияларни, ресурслар билан боғлиқ операциялардир.

В) Ишлаб чиқиш давридаги операцияларни, кредит ажратиш, ресурслар билан боғлиқ операциялардир.

Г) ) Ишлаб чиқиш ёки кредит ажратиш даврида бўладиган оперциялардир.

37. Иқтисодий оперцияларни амалга оширишда қуйидаги оқимлар мавжуд:

А) молиявий оқимлар, инновацион оқимлар, реал оқимлар.

Б) реал оқимлар, инновацион оқимлар.

В) Реал оқимлар, инвестицион оқимлар.

Г) Реал оқимлар, молиявий оқимлар.

38. Камомадни ташқаридан қарз олиш ва валюта сарфлаш ҳисобидан қоплаш дастлабки қисқа вақт оралиғида қандай ҳолатни юза келтиради?

А) инфляция суръатларини кескин ошишига.

Б) ишсизликни ошишига.

В) миллий валюта курсини ошишига олиб келади.

Г) А ва Б жавоблар тўғри.

39. Инфляция суръати юқори бўлган мамлакатларда давлатнинг узоқ муддатли қарз мажбуриятлари қиймати:

А) тез пасаяди;

Б) тез ошади;

В) талаб паст даражада бўлади;

Г) тез пасаяди ва бундай воситаларга ихтиёрий талаб паст даражада бўлади.

40. Инфляция суръатлари жадаллашган сари нақд пулнинг реал қолдиқларига талаб:

А) ошади;

Б) ўзгармайди;

В) камаяди;

Г) дастлаб ошади кейинчалик ўзгармайди.

41. Солиқ эластиклиги деб:

А) Солиқ тизимида солиқ тушумлари ҳажмини солиқ солиш базасига нисбатига айтилади.

Б) Солиқ тизимида солиқ базасини солиқ тушумлари нисбатига айтилади.

В) Солиқ тизимида солиқ тушумлари ҳажмини нисбий ўзгаришларини солиқ солиш базасининг нисбий ўзгаришлари нисбатига айтилади.

Г) Солиқ тизимида солиқ базаси ҳажмининг солиқ тушумлари ҳажмининг нисбатига айтилади.

42. Давлат харажатлари –бу :

А) Давлат органлари фаолияти учун сарфлар.

Б) товар ва хизматлар, ишлаб чиқариш ва трансфертлари бўйича давлат органлари фаолиятини молиялашнинг сарфларидир.

В) Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун давлат органлирига қилинган сарфлардир.

Г) Юқоридаги жавоблар барчаси тўғри.

43. МҲТнинг охирги стандарти қачон қабул қилинган:

А) 1991 йилда;

Б) 1993 йилда;

В) 1968 йилда;

Г) 2008 йилда.

44. Қуйидагиларнинг қайси бири вақтинчалик тўлов балансига ижобий таъсир кўрсатади:

А) Тарифлар;

Б) Квоталар;

В) Импортнинг қисқариши;

Г) Юқоридагиларнинг барчаси.

45. Қуйидаги фикрларнинг қайси бири тўғри:

А) MV- бу жами ҳаражатлар;

Б) PQ-реал кўринишдаги соф миллий маҳсулот;

В) PQ- номинал кўринишдаги соф миллий маҳсулот;

Г) MV=Ca+In+G.

46. Бошқа шароитлар ўзгармас деб қаралганда, йирик бюджет дефицити тўлиқ бандлик шароитида қуйидагига олиб келади:

А) реал фоиз ставкасини ошишига;

Б) Миллий валютадаги халқаро қимматликларнинг қисқаришига;

В) Инфляцияга;

Г) экспорт ҳажмининг импорт ҳажмидан ортиқлигига.

47. Солиқ тизимининг самарадорлиги аниқлашда қуйидаги тушунчалардан қайси биридан фойдаланилади:

А) солиқларнинг динамиклигидан, солиқ тортиш базаси ҳажмидан, солиқ тушумлари эгилувчанлиги.

Б) эгилувчанлик коэффициенти, солиқларнинг динамиклиги коэффициенти.

В) солиқлар динамиклигидан, солиқ тушумлари эгилувчанлигидан.

Г) солиқларнинг динамиклиги коэффициентидан.

48. Эмиссион даромад нима?

А) Эмиссион даромад мамлакатдаги пул эмитентлари оладиган реал ресурсларнинг ялпи миқдори.

Б) Эмиссион даромад пул депозит банклари оладиган молиявий ресурсларнинг ялпи миқдори.

В) Эмиссион даромад пул депозит банклари оладиган фойданинг ялпи миқдори.

Г) Эмиссион даромад мамлакатдаги пул эмитентлари оладиган соф фойда миқдори.

49. Операцион баланс бу:

А) Анъанавий балансдан фоиз тўловларининг реал компоненти айирилади.

Б) Анъанавий балансдан фоиз тўловларининг реал компоненти айирилади ёки бирламчи балансга инфляцияга тўғри келадиган фоиз тўловлари қўшилади.

В) Бирламчи балансдан анъанавий балансни айирмасига тенг.

Г) Анъанавий балансдан инфляцияга тўғри келадиган фоиз тўловлари айриб ёки бирламчи балансга фоиз тўловларнинг реал компоненти қўшилади.