Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Топшириқлар

1-масала

Қуйидаги маълумотларга асосан ялпи ички маҳсулот ва такрорий ҳисоб қийматини аниқланг:

Иқтисодий жараён босқичлари

Қиймат

(пул бирл.)

«1-фирма» хомашё топади

200

«2-фирма» хомашёни қайта ишлашга eтказади

250

«3-фирма» хомашёни конструкцияли матога қайта ишлайди

400

«4-фирма» матони якуний маҳсулот тайёрловчига eтказиб беради

500

«5-фирма» якуний маҳсулотни ишлаб чиқаради

800

«6-фирма» якуний маҳсулотни улгуржи сотувчига eтказиб беради

900

«7-фирма» маҳсулотнинг чакана савдосини амалга оширади

1000

Умумий савдо қиймати

4050

2-масала

Фирма 7 инвестицион лойиҳани кўриб чиқайапти, деб фараз қиламиз. Ҳар бир лойиҳа бўйича кутиладиган фойда нормаси тўғрисидаги маьлумотлар қуйидаги жадвалда берилган.

а) агар фирма 10% кредит олса, унда бу лойиҳалардан қайси бири фойдасиз бўлади?

Жадвал

Лойиҳалар

Кутиладиган фойда нормаси, %

А

12

Б

8

В

7

Г

15

Д

25

Е

11

Ж

9

б) Агар кредит учун процент ставкаси 13% гача ошса, унда қандай лойихалар фойдасиз бўлади?

3-масала

Уч инвестицион лойиҳа мавжуд:

  1. Харажатлар 150 минг сўм. Кутиладиган йиллик фойда 1 минг сўм.

  2. Харажатлар 150 минг сўм. Кутиладиган йиллик фойда 15 минг сўм.

  3. Харажатлар 1000 минг сўм. Кутиладиган йиллик фойда 75 минг сўм.

Процент ставкалари

5%

7%

9%

11%

а) Ҳар бир лойиҳа учун (А,Б,C) фойда нормасини ҳисобланг.

б) Агар кредитга олинган капитал проценти даражаси 5%, 7%, 9% ва 11% га тенг бўлса, унда бу процент ставкаларнинг қайси бирида А, Б, C лойиҳаларини амалга ошириш тадбиркор учун қулай (Қ) ёки ноқулай (Н).

4-масала

Ишлаб чиқариш функциясининг кўриниши Y = КЛ1-,  = 0,5, меҳнат бирликларнинг миқдори 16, капитал бирликларнинг миқдори эса 9. Меҳнат ва капитал эгаларининг даромадини аниқланг.

4-мавзу. Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили

Топшириқлар Вазиятли топшириқ Истеъмол, инвестиция ва хукумат.

Топширикда аник мисолда Ж.Кейнснинг таникли «Истеъмол-инвестициялар - хукумат» моделини куллаш имкониятлари куриб чикилади. Мультипликатор, истеъмолга чекланган мойиллик, солик-иктисод макродаражасида даромад шаклланиши ва узгариши таъсир мувозанатини таъминлаш буйича давлат тадбирлари мантики курсатилади. Бундан ташкари Кейнснинг «асосий психологик конуни» ва «тежамкорлик самараси» акс эттирилган.

Топширикда уч гурух катнашди: а) шахсий фойдаланиш учун махсулот ва хизматларни сотиб олишга пулни сарфлайдиган истеъмолчилар; б) инвесторлар – инвестицион махсулот сотиб оладиган хусусий ишлаб чикарувчилар; в) давлат харажатларини амалга оширадиган ва умумий иктисодий холатни бошкарадиган хукумат.

Топширик куйидагича утказилади – аввал соф миллий махсулотнинг бошлингич даражаси белгиланди (даромад даражаси). У истеъмолчилар, инвесторлар ва давлат харажатлари йигиндисидан иборат. Бундан ташкари хукумат тула бандликка мос келадиган даромад хажмини аниклайди. Сунг бозор холати узагаради. Инвесторлар капитал куйилмаларни оширадилар. Бу жараён даромадга мультипликатив таъсир этади. Истеъмолчилар томонидан хисобланган истеъмолга чекланган мойиллик асосий инвесторлар томонидан мультипликатор микдори аникланади.

Шундай килиб, СММ (даромад)нинг янги сахни белгиланади. Хукумат хисобот буйича у тула бандлик сахнидан кам, яъни дефляцион фаркни ташкил этади. Уни бартараф этиш учун инвестиция ва истеъмолни рагбатлантириш буйича тадбирлар кулланади: соликлар камайтирилади, иш хаки оширилади. Бу тадбирлар ишлаб чикаришни ва харидорни ошишига олиб келади, лекин дефляцион фаркларнинг даромадга мультипликатив таъсирини оширади. Шу билан йиллик камайиши ва натижада, мультипликатор параметрлари узгаришини эътиборга олиш керак. Хамма керакли хисобларни утказиб, хукумат тула бандликка эришиш учун уз харажатларини ошириш сахнини аниклайди.

Хамма гурухлар харакати графикларда ифодаланади. Графиклар абцисса уки – СММ сахни, ординаталар уки – харажатлар хажми (истеъмол, инвестиция, хукумат харидорлар) акс эттирилган координаталар тизимида тузилади. Бунда мувозанат сакланиши учун, харажатлар даромадларга тенг булиши керак. Бу талабга жавоб берадиган нукталар туплами координаталар бошидан 45 ли бурчак хосил килади. Шунинг учун, мувозанат нукталари функция графиги билан юкорида айтилган тугри чизик кесмасида жойлашган булади. Энди топширик тугрисида умумий тушунча олгандан сунг, хар бир гурухнинг кетма-кет харакатига утиш мумкин.