- •Т ошкент -2020
- •Мундарижа
- •Фан бўйича ўқув материаллари Мавзу-1. МакроиҚтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари Режа:
- •1.2. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари
- •1.3. Макроиқтисодий таҳлил ва мҳТнинг роли
- •1.4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари
- •Таянч сўз ва иборалар
- •2.1. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.
- •2.2. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув.
- •2.3. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти Режа:
- •3.1. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари
- •3.2. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида
- •3.3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-4. Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили Режа:
- •4.1. Миллий даромадлар ва маҳсулотлар ҳисоби
- •4.2. Миллий ҳисобот тизимини асосий агрегатлари.
- •4.3 Кўрсаткичларни ҳисоблаш муаммолари.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-6. Бюджет-солиқ секторининг макроиқтисодий таҳлили Режа:
- •6.1. “Давлат бошқарув органлари” тушунчасига изоҳ
- •6.2. Давлат бошқарув органлари (дбо)нинг операциялар ҳисоби
- •6.3. Давлат бошқарув органлари операцияларининг тавсифланиши
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-7. Пул-кредит секторининг иқтисодий таҳлили Режа:
- •7.1. Иқтисодий операциялар
- •7.2 Миллий даромад, маҳсулот ва тўлов баланси ҳисоблари ўртасидаги алоқа
- •Ўзаро алоқаси
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-9. Макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти Режа:
- •9.1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳияти ва функцияси
- •9.2. Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар
- •9.3. Прогнозлаштириш объектининг тизимли таҳлили
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-10. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари Режа:
- •10.1 Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш.
- •10.2. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси.
- •10.3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари.
- •10.4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули
- •10.5. Регрессион таҳлил.
- •10.6. Иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг математик формулалар орқали ифодаланиши.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-11. Макроиқтисодий прогнозлаш моделлари Режа:
- •11.1. Иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси.
- •11.2. Эконометрик моделллар.
- •11.3. Макроиқтисодий моделлар.
- •11.4. Иқтисодиётни ривожлантириш моделлари.
- •11.5. Тармоқлараро динамик баланс модели
- •11.6. Прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари.
- •11.7. Маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-12. Иқтисодий ўсишни прогнозлаш Режа:
- •12.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси.
- •12.2. Иқтисодий ўсиш турлари, уларнинг прогнозлаштиришда ишлатилиши.
- •12.3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.
- •12.4. Экстрополяция усули, корреляцион анализ усули.
- •12.5. Макроиқтисодий ўсишни прогнозлаштириш.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-13. Илмий-техник тараққиётни прогнозлаш Режа:
- •13. 1. Илмий тадқиқот натижалари прогнозлаш объекти сифатида.
- •13.2. Илмий тадқиқот турлари.
- •13.3. Фундаментал тадқиқотлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, самарадорлигини объектив баҳолаш усули ва умумий тадқиқотлардаги улушининг салмоғи.
- •13.4. Илмий-техник тараққиёт жараёнини прогнозлашнинг хусусиятлари ва тамойиллари.
- •13.5. Инновацион тадқиқот лойиҳалари ва уларнинг натижаларини прогнозлаш.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-14. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш Режа:
- •14.1. Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар.
- •14.2. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
- •14.3. Аҳоли турмуш динамикасини баҳоловчи кўрсаткичлар, ушбу кўрсаткичларни ўзгариш динамикаси.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-15. Демографик жараёнларни прогнозлаш Режа:
- •15.1. Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси
- •15.2. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши
- •15.3. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши
- •15.4. Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар.
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Мавзу-16. Тармоқнинг иқтисодий ривожланишини прогнозлаш Режа:
- •16.1. Тармоқдаги маҳсулот талабини прогнозлаштириш
- •16.2. Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш, ретроспектив маълумот тўплаш, прогнозлаштириш усулини танлаш, тармоқ маҳсулотига бўлган эҳтиёж бўйича талаб моделини ишлаб чиқиш
- •16.3. Ишлаб чиқариш ресурслари талабини прогнозлаштириш.
- •16.4. Тармоқнинг прогнозлаштириш таркиби
- •Таянч сўз ва иборалар
- •Амалий машғулотлар бўйича ўқув материаллари амалий машғулотлар учун топшириқлар, кейс стади, вазиятли масалалар ва тестлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар Вазиятли топшириқ Истеъмол, инвестиция ва хукумат.
- •Истеъмолчилар.
- •Инвестор
- •Хукумат.
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Вазиятли топшириқ Банк тизими ва бозорни тартибга солиш.
- •Молия вазирлиги.
- •Марказий банк
- •Тижорат банклари
- •Фермерлар
- •Топшириқлар
- •Вазиятли топшириқ. Пул бозори ва процент нормаси
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Вазиятли топширик. Мувозанат ва давлатнинг пул сиёсати.
- •Топшириқлар
- •Вазиятли топширик. Инвестицион талаб ва махсулот бозорларида мувозанат
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Топшириқлар
- •Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати Асосий адабиётлар
- •Қўшимча адабиётлар
- •Электрон журналлар
- •Интернет сайтлари
- •Талабанинг семестр давомидаги мустақил таълимига оид топшириқлар мустақил таълимга оид топшириқлар
- •Мустақил таълимни баҳолаш бўйича услубий кўрсатма кириш
- •Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрининг мaзмуни вa aсосий шaкллaри
- •2. Талабалар мустақил ишларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари
- •3. Мустақил ишни амалга оширишда талаба бажариши лозим бўлган вазифалар
- •4. Тaлaбaлaр мустaқил иши мавзулари ва мазмуни, уларни бажариш шакллари
- •Талабалар мустақил таълимининг мазмуни ва ҳажми
- •5. Тaлaбaлaр мустaқил иши бўйича маслаҳатларни ташкил этиш тартиби
- •6. Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрини назорат қилиш, баҳолаш тартиби ва мезонлари
- •Курс иши мавзулари, уларни ёзиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатма
- •Курс иши ёзишнинг мақсад ва вазифалари
- •Курс ишини ташкил этиш
- •Ишнинг мавзусини танлаш
- •Ишнинг режасини тузиш ва бажариладиган ишларни назорат қилиш
- •Курс ишида амалга оширилиши керак бўлган ишлар
- •Кафедранинг асосий вазифалари
- •Илмий раҳбарнинг вазифалари
- •Талабанинг вазифалари
- •Ишга тайёргарлик
- •Адабиётларни танлаш
- •Адабиётларни ўрганиш ва асосий маълумотларни йиғиш
- •Курс ишининг таркибий тузилиши
- •Курс ишини техник расмийлаштириш.
- •Курс ишини ҳимоя қилиш.
- •Курс ишини баҳолаш меъзонлари.
- •Курс ишига илова этиладиган ҳужжатлар.
- •Курс ишининг тавсия этилаётган мавзулари
- •Глоссарийлар
- •II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
- •III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
- •IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
- •V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
- •VI. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари Асосий адабиётлар
- •Қўшимча адабиётлар
- •Интернет сайтлари
- •Фаннинг ишчи ўқув дастури
- •1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
- •2. Маъруза машғулотлари
- •3. Амалий машғулотлар
- •4. Мустақил таълим
- •5. Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш меъзонлари
- •6. Асосий ва қўшимча адабиётлар ҳамда ахборот манбалари Асосий адабиётлар
- •Қўшимча адабиётлар
- •Интернет сайтлари
- •Фан бўйича тарқатма материаллар Макроиқтисод “Макроиқтисодий таҳлил ва пр огнозлаш” фанининг мазмуни, вазифалари ва предмети фалари ва предмети
- •Тестлар Фан бўйича тестлар
- •5. Яим ҳажмини ўзгармас баҳоларда ҳисоблаш учун қайси усуллар қўлланилади.
- •6.Асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши қайси баҳоларда ҳисобга олинади:
- •19. Инфляцияни келтириб чиқарадиган сабаблар кўрсатилан қаторни аниқланг.
- •30. Давлат бюджети камомадини молиялаштиришнинг қайси турлари мавжуд:
- •31. Дмс меъёрига кўра давлат молиявий статистикаси доирасидаги операциялар қандай услубда амалга оширилади:
- •32. Давлат бошқарув операцияларида тўлов оперциялари ўз ичига қуйидагиларни олади:
- •33. Консалидация тушунчаси қуйида келтирилган маълумотларнинг қайси бирисида тўғри ифода этилган:
- •50. Давлат бюджети камомадини молиялаштиришнинг қайси турлари мавжуд:
- •Рейтинг тизими асосида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш бўйича услубий кўрсатма умумий қоидалар
- •Талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони
- •Талабалар жн ва оНдан тўплайдиган балларнинг намунавий мезонлари
- •Якуний назоратни “Ёзма иш” асосида ўтказиш
- •Назорат турларини ўтказиш муддати
- •Фанга доир видео маърузалар ва видео роликлар Фанга доир видео маърузалар, видео роликлар:
- •Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш
10.3. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари.
Прогнозларни ишлаб чиқиш учун жамоа эксперт баҳолаш усулининг моҳияти айрим мутахассислар илгари изоҳлаб берган прогнозлаш объектини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича экспертлар фикрларнинг мувофиқлигини аниқлашдан ҳамда бошқа усул (масалан, таҳлили ҳисоб-китоб, синов ва ҳ.к.) билан аниқлашга имкон бўлмайдиган объектни ривожлантириш жиҳатларини баҳолашдан иборат.
Жамоа эксперт баҳолаш усулининг мазмуни қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, эксперт баҳолашни олиб боришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳ тузилиб, уларнинг вазифалари сўровнова ўтказиш, материалларни қайта ишлаш ва жамоа эксперт баҳолаш натижаларини таҳлил қилишдан иборат бщлади. Ишчи гуруҳ мазкур соҳанинг ривожланиш истиқболларига таъаллуқли саволларга жавоб беришга маъсул бўлган экспертларни тайнлайди. Прогнозни ишлаб чиқиш учун жалб қилинаётган экспертлар сони объектнинг мураккаблигига қараб 5 тадан 50 тагача бўлиши мумкин.
Иккинчидан, экспертларни сўровнома ўтказшни ташкил этишдан олдин объектни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаштириш ва бош мақсад, унга эришиш воситаларини акс эттирувчи матрицани тузиш лозим. Бунда дастлабки таҳлил қилиш чоғида мутахассислар гуруҳи билан ҳамкорликда қўйилган вазифаларни бажариш учун энг муҳим мақсадлар аниқланади. Мақсадга эришиш воситаси деганда илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг йўналишлари тушунилиб, уларнинг натижалари прогнозлаш учун амалда бевосита фойдаланилиши мумкин. Бунда илмий тадқиқотва ишланмаларнинг йўналишлари бир-бири билан кесишмаслиги мумкин, ушбу ҳолатда ўзаро келишувга йщл қўйилмайди, фикрлар алоҳида бўлиши шарт. .
Жамоа эксперт баҳолашнинг кейинги босқичи саволларни тузишдан иборат. Улар кейинчалик экспертларга тақдим этилади. Саволларнинг шакли жадвал кўринишида ишлаб чиқилиши мумкин, аммо уларнинг мазмуни прогноз қилинаётган объект ёки тармоқнинг ихтисослигига мос келиш керак. бунда саволлар муайян таркибий-иерархия чизмаси бўйича тузилиши, яъни кенг саволлардан тор саволларга, мураккаб саволлардан осон саволларга ўтилиши лозим.
Учинчидан, экспертларни сўровдан ўтказиш пайтида алоҳида саволларнинг бир мартадаёқ тушуниш ҳамда экспертларнинг фикр юритиш эркинлигини таъминлаши лозим.
Тўртинчидан, экспертларнинг умумий фикрлари ва шахсий баҳолашнинг мувофиқлик даражасини тавсифлаб берувчи жамоа эксперт баҳолаш материалларни қайта ишлаш ишлари олиб борилади. Эксепртларнинг баҳолаш маълумотларини қайта ишлаш прогозли гипотеза ва соҳанинг ривожланиш вариантларини синтез қилиш учун бошланғич материал сифатида хизмат қилади.
Якуний баҳолаш барча экспертларнинг ўртача фикрлари билан, ёки ўртача арифметик кўрсаткичи билан ёҳуд баҳолашнинг ўртача меъёрлашган чамаланган кўрсаткич билан аниқланади.
10.4. Корреляция ва регрессия таҳлили усули
Умумлашган катта сонни таҳлил қилиш ва конкрет кузатишда у ёки бу қонуниятларни аниқлаш заруриятлиги кўпгина иқтисодий тадқиқотларнинг ҳарактерли хусусияти ҳисобланади. Реал борлиқда ҳеч бир иқтисодий зарурият бевосита соф ҳолда намоён бўлмайди.
Бир қийматни ўзгартириш бошқасининг ўртача қийматининг ўзгаришига олиб келадиган ҳолларда боғланишни ўрганиш катта қизиқиш уйғотади. Мана шундай боғланишга корреляцион боғланиш дейилади. Корреляцияни таҳлил қилишдан мақсад, ҳодисалар ўртасидаги боғланишнинг зичлигини ўрганишдир. Боғланишлар ўз моҳиятига кўра содда ва мураккаб бўлиши мумкин. Ижтимоий ҳодисалар, шу жумладан, иқтисодий ҳодисалар одатда мураккаб боғланишга эга бўлади.
Корреляцион таҳлил ҳодисалар ўртасидаги боғланишни аниқлайдиган усуллардан бири ҳисобланади. Лекин фақат корреляцион таҳлил боғланишнинг зичлиги ҳақида оддий баҳо бера олади. Бу ҳолат иқтисодий тадқиқотларда корреляцион таҳлилни кенг қўллаш имкониятини беради. Корреляцион таҳлил ҳақида гапирганда регрессион таҳлилни унутмаслик керак. Регрессион таҳлил ҳодисалар ўртасидаги боғланишнинг статистик таҳлил усули бўлиб, боғланиш шаклларини таҳлил қилади. Регрессион таҳлил натижалари регрессия тенгламалари ва коэффициентларида сифат ифодасига эга бўлади.
Корреляцион боғланишлар таснифи қуйидаги 1-чизмада келтирилган.
Корреляцион ва регрессион таҳлилнинг самарадорлиги кўпгина иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди. Корреляцион ва регрессион таҳлил қилишдан олдин ўрганилаётган ҳодисалар ўртасида боғланиш ҳар томонлама синчиклаб таҳлил қилиниши лозим. Ҳақиқатан ҳам боғланиш мавжуд бўлса, корреляцион ва регрессион таҳлил усулидан фойдаланиш ҳамда реал аҳамиятга эга бўлган натижаларни олиш мумкин бўлади.
Корреляцион таҳлилнинг биринчи вазифаси, корреляцион боғланиш шаклларини, яъни регрессия функцияси кўринишларини (чизиқли, даражали, логарифмик ва бошқалар) аниқлашдан иборат. Боғланиш шаклларини танлаш регрессион таҳлил ва танланаётган функция ҳақидаги маълум гипотезаларни ишлаб чиқиш ҳамда таҳлил қилишдан бошланади.
10.2-расм. Корреляцион боғланиш таснифи
Регрессияларни тенглаштириш корреляцион моделларнинг таркибий қисми бўлиб, уни тўғри танлай билиш, моделлаштиришнинг энг масъулиятли босқичи ҳисобланади.