Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Мавзу-11. Макроиқтисодий прогнозлаш моделлари Режа:

1. Иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси.

2. Эконометрик моделллар.

3. Макроиқтисодий моделлар.

4. Иқтисодиётни ривожлантириш моделлари.

5. Тармоқлараро динамик баланс модели

6. Прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари.

7. Маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар.

11.1. Иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси.

Модель иқтисодий прогнозлашнинг, тадқиқот қилинаётган жараёнларни илмий жиҳатдан билиш дастаклардан бири ҳисобланади. Моделлаштириш жараёнининг мазмунига объект ёки жараённи дастлаб ўрганиб олиш, унинг муҳим тавсилотларини ёки белгиларини аниқлаш асосида моделларни тузиш, моделларни назарий ва синовли таҳлил қилиш, моделлаштириш натижаларни объект ёки жараён тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар билан таққослаш, моделни тўғрилаш ва аниқлаштириш кабилар киради.

Иқтисодий-ижтимоий жараёнлар ривожланишининг қонуниятларини ўрганиш воситаси иқтисодий-математик модели ҳисобланади. Иқтисодий-математик модели ўз моҳиятига кўра иқтисодий тизимни ҳосил қилувчи элементларининг асосий ўзаро алоқасини изоҳлаб берувчи расмийлашган нисбатлар тизимини ифодалайди.

Иқтисодий ва ижтиомий парогнозлаш моделларининг айрим турлари оптималлаштириш мезони ёки энг яхши кутилаётган натижага қараб таснифланиши мумкин. Хусусан, иқтисодий-математик моделлар (унда харажатлар минималлаштирилади) ва масалан имкон қадар кўп маҳсулот олишга қаратилган моделлар ажратилади. Қизиқарли маълумотлар17

В ақт омилини ҳисобга олган ҳолда моделлар статистик (яъни моделда режали давр мобайнида муайян бир вақт кесими учун чегаралар қўйилган ва бу шароитларда харажаталар минималаштириладиган ёки якуний натижа максималлаштирадиган ҳолатлар мавжуд) ёки динамик (бу ҳолатда чегаралар бутун режали давр учун самарани ҳудди шундай минималлаштириш ёки макисмаллаштириш шароитида бир нечта вақт кесими учун ўрнатилган).

Чизиқли, ночизиқли турдаги кўп омилли моделлар прогноз қилинаётган кўрсаткичнинг даражаси ва динамикасига бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олишга имкон беради. Ушбу моделлар жумласига макроиқтисодий ишлаб чиқариш функцияларни тавсифловчи моделлар, аҳоли даромадлари, нарх, тўйинганлик даражаси, унумли истеъмол меъёрлари ва ҳ.к. га қараб алоҳида истеъмол буюм учун талабни таҳлил қилиш моделлари кириши мумкин.

11.2. Эконометрик моделллар.

Қуйидаги эконометрик моделларни ажратиб олиш мумкин: омилли, таркибли ва комбинацион. Битта модел тури турли иқтисодий объектларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Агрегирлашган даражасига қараб иқтисодиётни ривожланишининг кўрсаткичларини макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли,ҳудудий моделларга бўлинади. Иқтисодиётни ривожлантириш жиҳатлари бўйича асосий фондларни, меҳнат ресурсларнитакрор ишлаб чиқариш, молия тизими ва нарх шакллантириш ҳамда бошқа моделларажралиб туради.

Эконометрик моделларнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) моделларга бўлинади. Масалан моделдаги экзоген омиллар корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини, эндоген омиллар эса корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.

Омилли моделлар ўзгарувчи кўрсаткичларнинг турли миқдорини ва уларга мос равишда ўлчамларини ўз таркибига олиши мумкин. Омилли моделнинг содда тури бир омилли модел ҳисобланади. Унда омил сифатида бирон бир вақт кўрсаткичи хизмат қилади. Бу ҳолатда у ёки бу кўрсаткични таҳлил ва прогноз қилиш вақтнинг хронологик қаторига нисбатан боғлиқликда амалга оширилади ва шу йўл билан трендлар (у ёки бу динамик қатори ўзгаришининг умумий тенденцияни тавсифловчи боғлиқлик) аниқланади.

Таркибий моделлар бир бутун ёки агрегатни шакллантирувчи алоҳида унсурлар ўртасидаги нисбатларни, алоқаларни изоҳлаб беради. Ушбу моделлар таркибий-баланс турдаги моделлар сирасига киради, яъни унда у ёки бу агрегатни таркибий қисмларга бўлиш билан бир вақтда ушбу унсурларнинг ўзаро алоқалари кўриб чиқилади. Бундай моделлар матрицали шаклга эга ва тармоқлараро ҳамда ҳудудлараро алоқаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш учун қўлланилади. Улар ёрдамида оқимларнинг, ўзаро алоқалари масалан маҳсулотни соҳалараро етказиб бериш изоҳланади. Таркибий-баланс моделининг энг кенг тарқалган шакли ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро баланси ва маҳсулотларни тақсимлаш ҳисобланади.