Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

14.1. Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар.

Асосий иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражалари аҳолининг турмуш даражаси орқали ифодаланади, бу тушунча ўзида кишининг ҳам моддий, ҳам маьнавий жиҳатдан қониқиши тушунилади.

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг асосий ажралмас қисми бу истеьмол ҳажми ҳаракатини баҳолаш ва илмий техник тараққиётининг ўрнини аниқлашдир.

Истеьмолнинг ўсишини таҳлил қилиш аҳоли турмуш даражасини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Аҳоли истеьмоли таркибидан келиб чиқиб, уларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, омиллар ва истеьмолнинг ўзаро таъсири сабаб-оқибатларини аниқлаш, ҳозиргача бўлган давр мобайнида истеьмол таркибининг ўзгариши сабабларини таҳлил қилиш, прогноз қилинадиган асосий кўрсаткичларни аниқлашда мамлакатнинг ижтимоий ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасида катта ўрин эгаллайди. Қизиқарли маълумотлар20

Б у соҳани прогнозлаштиришнинг асосий вазифаси аввало келажакда аҳоли истеьмолини аниқлаш ва уларни қондириш имкониятларини излашдан иборат. Масалан: юқори сифатли ва турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари, хизматлар, уй-жойлар ва бошқалар.

Қулай шароитда инсон ҳар томонлама ривожланар экан, унга нафақат моддий балки маьнавий талаб ҳам ошиб боради. Инсон ривожланиши билан ўз яхши иш шароитини ташкил этишга, тиббий хизматларни ва дам олиш шароитларини яхшилашга ҳаракат килади.

Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли истеьмолининг ўсишини прогнозлаштириш муҳим аҳамият касб этади, чунки бу билан келажакдаги истеьмол ҳажмининг ривожланиш тенденсиясини билиш мумкин.

14.2. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

Ижтимоий-иқтисодий соҳани ананавий прогнозлаштиришда айрим камчиликлар бор, чунки мамлакат ижтимоий-иқтисодий модернизация, илмий техник тараққиёт ва бошқа экзоген омилларни ҳисобга олиш қийин. Шунинг учун прогнозлаштириш жараёнида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бу соҳага оид дастур ва режалардан келиб чиқиб, уларни таъсирини инобатга олиб прогнозлаш зарур бўлади.

Прогнозлашни бу тарзда ташкил этиш ижтимоий-иқтисодий соҳа ривожланиши ва уни бутун мамлакат миқёсида кўриб чиқиш қулай бўлиб ҳисобланади. Бу билан аҳоли турмуш даражасининг ҳолати ва унинг истиқболдаги натижалари ҳақида маълумотларга эга бўламиз.

Аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг уч таркибий қисми мавжуд.

  1. Миллий даромаднинг ўсиши,

  2. Аҳоли истеьмол ҳажмининг ошиши,

  3. Келажакда истеьмол қилинадигин ресурсларнинг ўсиши.

Истеьмол учун ресурслар ўсиш сурьатини прогнозлаш ишлаб чиқариш жамғармасинин унумдорлигини прогнозлашда асос бўлади.

14.1-Расм. Соғлиқни сақлаш харажатлари21

Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда иқтисодий-математик усуллар ва моделлардан, меъёр ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Иқтисодий математик моделлар, ижтимоий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда қўлланилади, у аҳоли эҳтиёжини ортиб бориш тенденсиясини ифодалайди. Келажакдаги ўсиш динамикасини ҳисобга олиш ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини сифати ва миқдорини яхшилашдан иборат.

Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг камчилиги шундаки у номоддий ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолатларни тўлиқ ифода этолмайди. Моделлар ва прогнозлар тизими бутунлай ишлатилса ҳам, мураккаб иқтисодий категория, турмуш даражани фақатгина маьлум жиҳатларини кўрсатиб таҳлил қилишга ёрдам беради. Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаштиришнинг ривожланишини ўрганувчи жамиятнинг ижтимоий институтларини ривожлантириб, ҳозирги кундаги муаммоларни ечимларини келажакдаги ҳолатини баҳоламай хулоса қилиш мумкин эмас.