Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Таянч сўз ва иборалар

Тўлов баланси моҳияти. Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадлари. Тўлов баланси тузулмаси. Жорий оперциялар ҳисоби. Капитал операциялар ҳисоби. Заҳира ҳисоби. Маълумотларнинг асосий манбалари. Икки тарафлама ёзув тизими. Ялпи инвестициялар. Соф инвестициялар. Тўғри инвестициялар. Портфел инвестициялар. Капитал оқими. Қисқа муддатли капитал оқими. Ташқи ҳолатни ўлчаш. Иқтисодий сиёсат қарорлари. Маълумотларининг асосий манбалари. Натурал кўринишдаги давлат импорти. Бартер битимлари. Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар. Ички иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиёсатни прогнозлаштириш услубияти. Дезагрегация даражаси. Дефицитининг маъқулланган миқдори. Савдо баланси таҳлили. Ички иқтисодий фаоллик. Тўлов баланси. Асосий концепциялар.

Мавзу-6. Бюджет-солиқ секторининг макроиқтисодий таҳлили Режа:

1. “Давлат бошқарув органлари” тушунчасига изоҳ

2. Давлат бошқарув органлари (ДБО)нинг операциялар ҳисоби

3. Давлат бошқарув органлари операцияларининг тавсифланиши

6.1. “Давлат бошқарув органлари” тушунчасига изоҳ

Давлат бошқарув органлари (ДБО) бўйича қўлланмани”нинг бошидаёқ давлат бошқарув органлари функцияларига изоҳ берилади: имтиёзли бозор хизматларни таклиф қилиш йўли билан давлат сиёсатини олиб бориш ва даромадларни, асосан, бошқа секторга солинган солиқ ҳисобидан қайта тақсимлаш. Қизиқарли маълумотлар10

Д авлат сектори, функциялари ушбу изоҳга мос келувчи тузилмавий бирликларни ўз ичига олади. Давлат бошқарув секторлари қуйидагилардан иборат:

  • ҳуқуқий жиҳатдан бутун давлат ҳудудида кучга эга бўлган марказий ҳукумат;

  • давлат ҳудудининг бир бўлагида марказий ҳукуматга боғлиқ бўлмаган ҳолда ваколатга эга бўлган штатлар, вилоятлар, регионлар ҳокимияти;

  • турли кичик маъмурий бирликлар ҳудудида мустақил ваколатга эга бўлган маҳаллий бошқарув органи;

  • фақат давлат ҳудудида солиққа тортиш ва давлат харажатлари соҳасидаги баъзи функцияларни бажарувчи ҳар қандай миллий бошқармалар.

Ижтимоий таъминот фондлари, юқорида изоҳланган кўринишда давлат секторига тегишли бўлади. Давлат ташкилотлари давлат секторидан алоҳида қаралади.

6.2. Давлат бошқарув органлари (дбо)нинг операциялар ҳисоби

К асса тамойили. Давлат Молия статистикаси маълумотларини тўплаш бўйича Халқаро Валюта Фонди (ХВФ)нинг нормалари томонидан давлат операцияларини қайд қилишда касса тамойили: тушумлар ва тўловлар тўлов амалга оширилаётган пайтда қайд қилиш кераклиги учун қўлланилади.

Бундай ҳисоб-китоб асосида ДБО ва иқтисодиётнинг қолган қисми орасидаги фонд ва ресурслар тақрибан ифодаланган имконининг мавжудлиги ётади: унга шунингдек, молиявий статистиканинг бошқа турлари ҳам бевосита тўғри келади.

Ялпи ва соф тушумлар, тўловлар. Асосий тамойил сифатида, тушум ва тўловларнинг ялпи суммаси кўрсатилиши керак

Бу ҳолда статистик маълумот миллий даромадни ошириш ва уни тўлатишнинг тўлиқ ҳажми ва таъсирини ифода этади.

Консолидация. Давлат молия статистикаси маълумотлари тайёрлашда давлат сектори ичидаги бирликлараро операцияларни ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан умумий категориялар қаторида барча операцияларни бирлаштириш мақсадга мувофиқдир.