Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Топшириқлар

1 - масала

Биринчи жадвалдаги маълумот асосида ЯИМ ўсишидаги экстенсив ва интенсив омилларнинг улушини аниқланг ва бу ҳисобларнинг натижаларини иккинчи жадвалда акс эттиринг.

12.1 - жадвал

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

1999 й.

2000 й.

Қўшимча ўсиш суръатлари, %

Иқтисодиётдаги ишчилар сони

Минг киши

8885

8983

Меҳнат унумдорлиги

Минг сўм

239.6

246.5

ЯИМ ҳажми

Млрд. сўм

12.2 - жадвал

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Мутлақ қўшимча ўсиш

Қўшимча ўсиш улуши

ЯИМ қўшимча ўсиши

Шу жумладан:

Ишчилар сонининг ўсиши ҳисобига

Меҳнат унумдорлиги-нинг ўсиши ҳисобига

2 - масала.

Даромаддаги капитал ҳиссаси 40% ни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш омилларининг умумий унумдорлиги бир йилда 3% га, ишчилар сони эса 1,3% га ўсаяпти, иқтисодий ўсиш йилига 6% ни ташкил этаяпти. Кобб – Дуглас функцияси асосида капиталнинг бир йиллик ўсиш суръатларини аниқланг.

3 - масала.

Иқтисодиётдаги ЯИМ 104% га, ишчилар сони 1,1% га, капитал ҳажми эса 1,0 % ўсди. Даромаддаги меҳнат ҳиссаси 60 % ташкил этади. Иқтисодий ўсишда экстенсив ва интенсив омилларининг улушини аниқланг.

4 – масала

Мамлакатдаги ЯММнинг реал ўсиши йилига 4%ни ташкил этади. Асосий фондларнинг умумий қиймати ЯММдан уч баравар кўпроқдир. Бир йилда капиталнинг ишдан чиқиб кетиши ЯММнинг 15%ини ташкил этади. Умумий даромаддаги меҳнатнинг ҳиссаси 60%га тенг. Жамғарма нормаси 20%га тенг бўлганда капитал билан таъминланганликнинг барқарор даражасини аниқланг (А = 1).

5 - масала

Мамлакатдаги ЯММнинг реал ўсиши йилига 4%ни ташкил этади. Асосий фондларнинг умумий қиймати ЯММдан уч баравар кўпроқдир. Бир йилда капиталнинг ишдан чиқиб кетиши ЯММнинг 15%ни ташкил этади. Умумий даромаддаги меҳнатнинг ҳиссаси 60%га тенг. Жамғарманинг оптимал нормасини (“Олтин қоида”га тўғри келадиган жамғарма нормасини), капитал билан таъминланганликнинг барқарор даражасини ва бир ишчига тўғри келадиган даромадни аниқланг (А = 1).

13-мавзу. Илмий-техник тараққиётни прогнозлаш

Топшириқлар

1- масала

Иқтисодиётда даромаддаги капитал ҳиссаси 50%ни ташкил этади. Бошланғич (дастлабки) капитал билан таъминланганлиги капиталнинг 16 бирлигини ташкил қилади, даромаднинг 25%и жамғарилади, капиталнинг хизмат қилиш ўртача муддати - 20 йил. Дастлабки ва мустаҳкам (барқарор) ҳолатдаги бир ишчига тўғри келадиган меҳнат унумдорлигини, истеъмол ва инвестиция ҳажмини, ҳамда капитал билан таъминланганликнинг барқарор даражасини аниқланг.

2 - масала.

Мамлакатдаги ЯММнинг реал ўсиши йилига 4% ни ташкил этади. Асосий фондларнинг умумий қиймати ЯММдан уч баравар кўпроқдир. Бир йилда капиталнинг ишдан чиқиб кетиши ЯММнинг 15%ини ташкил этади. Умумий даромаддаги меҳнатнинг ҳиссаси 60% га тенг. Жамғарма соҳасида иқтисодий сиёсатнинг чораларини аниқланг.

3-масала.

Агар α=0.25га тенг бўлса, қуйидаги жадвалда маълумотлар асосида солоу қолдиғини топинг:

GDP

Capital

Labor

TFP

3,80

1,00

1,10

4,20

4,00

1,70

4,00

3,60

2,20

4,20

4,80

2,70

7,40

7,30

3,40

7,00

5,70

2,90

7,50

9,30

2,70

9,50

25,80

2,60

9,00

34,10

2,80

8,10

24,80

2,70

8,50

8,70

2,70

8,30

7,90

2,50

8,20

12,70

2,60

8,00

9,80

2,50

4-масала.

Қуйидаги берилган маълумотлар асосида

а) капитал самарадорлиги

б) меҳнат самарадорлиги

в) иқтисодиётни меҳнат сиғими

г) иқтисодиётни капитал сиғими

д) меҳнатни капитал билан қуролланганлик даражаси топилсин.

 

 

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

ЯИМ

млрд. сўм

5112,5

64,9

302,8

559,1

976,8

1416,2

2128,7

3255,6

4925,3

7450,2

Асосий капитал

млрд. сўм

1272,6

14,1

88,9

176,7

276,6

396,4

537,4

744,5

1320,9

1526,6

Банд бўлган аҳоли сони

минг киши

8259

8378,7

8449,2

8561

8680

8800

8885

8983

9136

9333

14-мавзу. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш