Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

13.5. Инновацион тадқиқот лойиҳалари ва уларнинг натижаларини прогнозлаш.

Илмий техника тараққиётининг босқичларини таҳлил қилиш, уларни бир биридан фарқи ва вазифаларини аниқлаб беради. Улар нафақат мақсади балки фаолияти кўрсатгичлари моҳияти билан ҳам фарқланиб туради.

Илмий техника тараққиётини ҳар бир босқичини прогнозлашда қуйидагича кетма-кетликка амал қилиниши лозим: фундаментал ва амалий тадқиқотларни прогнозлашда тизимли таҳлил ва синтез усулидан, экперт баҳолаш усулидан, сценарийлардан, “мақсадлар дарахти”ни тузишдан, морфологик таҳлиллардан фойдаланиш керак. Бу муаммоларни бир тизимга келтириш, қарорларни мақсадли натижаларини топиш, кўп сонли баҳолаш вариантларини тузиш, тадқиқотнинг энг мақбул йўналишини танлаш ва бошқа бир қатор имкониятлар яратади. Бу босқичда маълумотларнинг етарли бўлмаганли сабабли статистик усуллардан фойдаланиш қийинчилик туғдириши мумкин ва прогнозлаштирилаётган жараён қандай хусусиятга эга эканлигини аниқлаш қийин бўлади. Ушбу ҳолатда бевосита эксперт усулларидан кенг фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

И шланмаларни прогнозлаш. Бу босқични прогнозлашда, истеъмол ҳажмини аниқлаш, шу жумладан тармоқлар аро баланс усулидан ҳам фойдаланилади. Янги маҳсулотнинг техник иқтисодий кўрсатгичларини прогнозлашда эктрополяция, петентни ҳужжатлаштириш ва илмий техника ахборот таҳлили, эксперт баҳолаш усуллари комбинацияси усулларидан фойдаланилади. ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлов, серияли ишлаб чиқариш ва экплуатация босқичларини прогнозлашда эксперт баҳолаш усулидан, экстрополяция усулидан, омиллар таҳлилидан, имитацион усулидан фойдаланилади. Бу босқични прогнозлашди, баланслаштирилган ҳисоб китоблар тизими асосий ўринда туради. Унинг таркибий қисми қуйидагилар иборат: истеъмол қилинадиган ва жамғариладиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш баланси; миллий даромаднинг тақсимланиши ва ишлатилиши бўйича ишлаб чиқариш баланси; ишлаб чиқариш тармоқлар аро баланси ва маҳсулотларнинг тақсимланиши; меҳнат ресурслар баланси; асосий фонлар баланси; ишлаб чиқариш қуввати баланси; умумий моддий ва асосий турдаги маҳсулотлар баланси; моливий баланслар; барча турдаги ресурслар ва меъёрлари.

Таянч сўз ва иборалар

Илмий тадқиқот натижаларини прогнозлаш объекти сифатида. Илмий-техник тадқиқотларнинг хусусиятларни амалга ошириш кетма-етлиги, мураккаблиги, тасодифлигининг даражасининг юқорилиги. Илмий тадқиқот турлари. Фундаментал тадқиқотлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, самарадорлигини объектив баҳолаш усули ва умумий тадқиқотлардаги улушининг салмоғи. Илмий-техник тараққиёт жараёнини прогнозлашнинг хусусиятлари ва тамойиллари. Илмий-техник тараққиётнинг прогнозлаш усуллари, эвристик-логистик усуллар. Инновацион тадқиқот лойиҳалари ва уларнинг натижаларини прогнозлаш.

Мавзу-14. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш Режа:

1. Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар.

2. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

3. Аҳоли турмуш динамикасини баҳоловчи кўрсаткичлар, ушбу кўрсаткичларни ўзгариш динамикаси.