Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

3.3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари.

Ҳ озирги ахборот технологиялари ривожланган шароитда макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда компютер технологиялардан кенг фойдаланилади. Ҳозирги кунда техника ривожланиши натижасида, кўплаб мураккаб ва кўплаб инсонлар меҳнатини қилувчи жараёнларни биргина дастур орқали амалга ошириш имкони мавжуд бўлмоқда. Одатда, иқисодий таҳлил ва прогнозлашда математик амалий пакетлардан фойдаланиб, булар қуйидагилар: MS Excel, Stata, EViews, Statistics ва бошқалар.

Амалиётда MS Excel, Stata ва Eviews дастурий пакетлардан кенг фойдаланилади. MS Excel оқали малумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва статистик баҳолашда фойдаланилади. Маълумотларни статистик баҳолаш, таҳлил қилиш ва кўрсатгичларни ўзаро боғлиқлигини баҳолашда Stata дастурий пакетидан фойдаланилади. Бир қанча кузатув вақт маълумотлари асосида иқтисодий жараёнларни эконометрик баҳолаш ва прогноз қилишда Eviews дастурий пакетдан фойдаланиш қулай бўлиб ҳисобланади. Ушбу жараённи амалга ошириш учун қуйидаги босқичларни бажариш лозим:

  • MS Excelда мавжуд маълумотларни янги MS Excelга кўчириб ушбу файлни “сохранит как” буйруғи ёрдамида MS Excel 5.0/95 шаклида сақлашимиз керак;

  • Компютерда ўрнатилган Eviews дастурини ишга тушириб қуйидаги жараённи амалга ошириш керак: “File” → “New” → “Workfile”, сўнгра сизда маълумотлар йиллик, ярим йиллик, чораклик, ойлик, ҳафталик ҳақидаги буйриқни танлашиз керак бўлади, кейин маълумотларнинг бошланиш муддати ва тугаш муддати ҳақидаги маълумотни киритасиз “enter” тугмасини босгандан сўнг, янги иш саҳифси очилади;

  • Мавжуд маълумотларни Eviews дастурига кўчириш учун қуйидаги жараённи амалга ошириш керак: “File” → “Import” → “Read Text-Lotus-Excel” ва Excel 5.0/95 шаклида сақланган файлни танлаб “открыть” буруғи берилади. Сўнгра ҳар бир кўрсатгич номи ёзилиб “ok” буйруғи берилади (эслатиб ўтамиз, Excelда сақланган маълумотларда вергул ўрнига нуқта ишлатилади, кўрсатгичларнинг номи лотин алифбосида ёзилади).

  • Кўрсатгичларни ўзгариш тенденциялари асосида ҳолат қайси функция қонуниятига тегишлиги аниқланиб, функциянинг параметрлари қуйидаги буйруқлар орқали топилади: “Quick” → “Equition Estimation”. Олинган натижалар асосида жараён прогнозлаштирилади.

Таянч сўз ва иборалар

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда ахборотнинг зарурлиги ва унинг моҳияти. Ахборот турлари, иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши. Макроиқтисодий таҳлилнинг ахборот базаси – макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ахборотнинг сифати ва ишончлилиги. Таҳлил объектларининг фаолиятини ифодаловчи ахборот статистикмаълумотлар. Макроиқтисодий таҳлил учун ахборотлар йиғиш, қайта ишлаш, узатишда информацион технологиялардан кенг фойдаланиш. Прогнозлашда ахборотларнинг моҳияти, прогноз натижаларининг ишончлилигига ахборот сифатининг аҳамияти, иқтисодий моҳияти. Прогнозлашдаги ахборот етишмовчилиги муаммоси ва уни ҳал қилиш йўллари. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларни шаклланиши ва турлари. Ахборотларнинг ўлчов бирликлари, уларнинг прогнозлаш моделларида ифодаланиш талаблари ва тамойиллари.