Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Фан бўйича ўқув материаллари Мавзу-1. МакроиҚтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари Режа:

1. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари

2. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг мазмуни, предмети, мақсади ва вазифалари

3. Макроиқтисодий таҳлил ва МҲТнинг роли

4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари

1.1. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўлини танлаб, уни изчил амалга ошириши натижасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли равишда, ишлаб чиқариш ва аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳаддан зиёд ошиб кетишига йўл қўймасликка эришди. 1991–1995 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши, МДҲ давлатлари ўртасида энг кам кўрсаткични – 18,8 фоизни ташкил этди. Ҳолбуки, бу рақам Россияда – 53 фоиз, Украинада – 52 фоиз, Беларусда – 54,6 фоиз, Қозоғистонда эса 75,4 фоизга тенг бўлди.

1.1-расм. Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръатлари, фоизда1

Ўзбекистон иқтисодиёти 2000-2003 йиллар давомида йилига 3,8–4,2 фоиз ўсиш даражасида ўртача суръатлар билан ривожланди. Қулай ишчан муҳит яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларининг натижаси сифатида мамлакатимиз иқтисодиёти 2004 йилдан эътиборан йилига 7–9 фоиз даражасидаги юқори ва барқарор ўсиш суръатларини намойиш қила бошлади.

Жаҳон иқтисодиётида сақланиб қолаётган мураккаб вазият ва дунё бозорларида юзага келган ноқулай конъюнктурага қарамасдан, мамлакатимиз иқтисодиёти сўнгги йилларда ҳам юқори суръатларда ўсишда давом этди. Хусусан, 2015 йил якуни бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг реал ўсиши 2014 йилга нисбатан 8 фоизни, 2016 йил якуни 2015 йилга нисбатан 7,8 фоизни ташкил этди (1.1-расм).

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий мувозанатни сақлаш, таркибий ва институционал ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланмоқда.

2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегиясида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга ошириш белгиланмоқда (1.2-расм).

1.2-расм. Минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш амалга ошириш йўналишлари2

Хусусан, 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд долларга тенг 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш, жумладан мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида қиймати 147,0 млн.долларга тенг 63 та лойиҳа; рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича қиймати 217 млн.долларга тенг 6 та лойиҳа, кимёвий ашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25,0 млн. долларлик 2 та лойиҳа, углеводород хом ашёларини қайта ишлашни чуқурлаштиригш бўйича 342 млн.долларлик 6 та лойиҳа, тайёр чарм пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн.долларлик 9 та лойиҳа, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн. доллар қийматга тенг 7 та лойиҳа, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйтча 151 млн.долларлик 29 та лойиҳа, тайёр тўқимачилик ва тикув трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн.долларлик 15 лойиҳани амалга ошириш назарда тутилмоқда.

2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳудудларни комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш йўналиши муҳим ўрин тутади (1.3-расм). Бунда:

Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган Нурота, Каттақўрғон, Қўшработ, Қизириқ, Музработ, Боёвут, Сардоба туманларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг иноовацион технопаркларини ташкил этиш;

Кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

Ишсизлик даражаси юқори ҳудудларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

1.3-расм. Тармоқ ва соҳалар бўйича ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда амалга ошириладиган лойиҳалар3

Мазкур лойиҳаларининг тўлиғича ва изчиллик билан амалга оширилиши натижасида ишсизлик юқори бўлган ҳудудларда бандлик даражаси кўтарилади, ҳудуднинг салоҳияти ортади.