Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Топшириқлар

1-масала

2005 йилда мамлакатда қуйидаги ишсизлик кўрсаткичлари мавжуд эди:

  • фрикцион - 3%; таркибий -3%; даврий -10%.

Номинал ЯИМ 27600 пул бирлигини ташкил этди, Оукен коеффициенти эса 2,5% га тенг.

ЯИМнинг узилиши миқдорини аниқланг.

2-масала

Ишсизликнинг табиий даражаси 6 %, ишсизликнинг ҳақиқий даражаси 7,33 %, потенциал ЯИМ йилига 3 %га ўсади, ЯИМнинг даврий ишсизлик динамикасига таъсирчанлиги коеффиценти 3 га тенг. Кейинги йилда таббий ишсизлик даражасида ресурсларнинг тўлиқ бандлилиги таъминланиши учун ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий даражаси қандай суръатда ўсиши лозим?

3-масала

Ишсизликнинг табиий даражаси 5 %, потенциал ЯИМ 40 млрд. сўм, ишсизлар сони 1 млн. киши, иш билан бандлар 14 млн. киши. Топилсин:

а) ишсизликнинг ҳақиқий даражаси;

б) ЯИМнинг нисбий ва мутлақ узилиши;

в) Ҳақиий ЯИМ ҳажми

4-масала

2000 йилда истеьмол нархлар индекси (ИНИ) 301га, 2001 йилда eса – 311га тенг бўлган. 1995 йил базис йили деб ҳисобланади. 2001йилда 2000йилга нисбатан ҳамда базис йилга нисбатан инфлация даражасини аниқланг.

5-масала

Иқтисодиётда Филлипс eгри чизиғининг тенгламаси қуйидагича:  = е – 0,5(у – у*). Ишсизликнинг табиий даражаси – 5,4%, кутилаётган инфлация даражаси - 4%. Ҳақиқий ишсизлик даражаси eса 3,6%.Инфлациянинг ҳақиқий даражасини аниқланг.

6-масала

Айтайлик истеъмол нархлари индекси 1993 йили, 1994 йили эса 311 га тенг бўлган бўлсин. Базис йили ҳисобланган 1990 йилда инфляция даражаси 4 % ни ташкил этган. Зарур ҳисоб-китоблар ёрдамида 1994 йилда ҳақиқий инфляция даражаси 4 %дан кам бўлганлигини, баҳолар эса 1990 йилга нисбатан 211 % га юқори бўлганини исботланг.

9-мавзу. Макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти

Топшириқлар

1-масала

А) ЯИМнинг 900 млрд.сўмга; 1100 сўмга тенг бўлганда тўлиқ бандлик шароитида бюджет сальдоси ҳаждақиқаи аниқланг.

Б) Тўлиқ бандлик шароитида инвестициялар ва жамғармалар нисбати қандай бўлади?

ЯИМ

Солиқ тушумлари ҳажми

Давлат ҳаражатлари

(сўм)

(сўм)

800

200

260

900

230

260

1000

260

260

1100

300

260

2-масала

Альтернатив (муқобил) фикрларни баҳолаш жамланма листи.

.

Қ

Ф

Альтернатив фикрлар

1-

2-

3-

4-

Р

Б

П

Р

Б

П

Р

Б

П

Р

Б

П

а

1

2

2

3

4

12

б

2

2

4

3

6

18

в

4

6

24

1

2

2

n

Кўпайтма жамламаси

30

32

Қ/Ф – қатнашувчи фамилияси (муаммода)

Р – ранг бўйича баҳо (1- ўрин – энг зарур таклиф, n – ўрин – зарурлик даражаси энг паст ёки, 2- даражадаги ўрин олувчи таклифлар)

Б – муқобил (альтернатив) балли баҳолар [(1)- энг юқори баллдан – (10) энг паст баллгача];

П(кўпайтма) – (Р­*Б) кўрсаткичлар кўпайтмаси.

3-масала

Айтайлик, Узбекистонда бир дона дона трактор ишлаб чикаришга 500 иш соати сарфланади, 1 тонна бугдой ишлаб чикариш учун эса 50 иш соати. козогистонда эса 1 дона трактор ишлаб чикариш 600 иш соати, 1 тонна бугдой 30 иш соати сарфини талаб килади.

а) Хар бир мамлакатда тракторлар ишлаб чикаришнинг бугдой оркали ифодаланган мукобил киймати кандай ва аксинча 1 т. бугдой ишлаб чикариш тракторлар хисобида канча кийматга эга булади?

б) Фараз килайлик, Узбекистон ва козогистон бугдой ишлаб чикаришда тахминан бир хил технологиядан фойдаланади. Бунга кура 60 т бугдой ишлаб чикариш учун битта трактор керак булади. Узбекистонда ва Козогистонда бугдой ва тракторларнинг мукобил киймати кандай узгаради?

4-масала

Юкоридаги масала шартига учинчи махсулотни телевизорни киритамиз. Узбекистонда телевизорни ишлаб чикаришга 100 соат иш вакти сарфланади, козогистонда эса 90 соат Узбекистон йилига 1100 млн. иш соати, козогистон эса 450 млн. иш соати ресурсига эга. Бугдой, трактор ва телевизорга булган эхтиёж куйидагича берилган:

Товарлар

Узбекистон

Козогистон

Тракторлар

0,2 млн. дона

0,1 млн. дона

Бугдой

5 млн тонна

3 млн. тонна

Телевизорлар

2 млн. дона

1 млн.дона


а) Хар бир мамлакат уз эхтёжларини уз имкониятидан келиб чикиб кондира оладими?

б) Узбекистон телевизорларини Козогистон бугдойига алмаштирувчи тадбиркор Узбекистонга фойда келтирадими?

5-масала

Юкоридаги масала шартидан фойдаланиб куйидаги топширикларни бажаринг.

а) Козогистон учун энг яхши айирбошлаш вариантини таклиф этингки, бунга Узбекистон рози булсин;

б) Узбекистон айирбошдан оладиган энг куп фойдани (млн. иш соати микдорида) аникланг.

10-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари