Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

2.3. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.

Макроиқтисодий таҳлил давлат иқтисодий сиёсатининг асосига айланиб бормоқда. Иқтисодий сиёсат – давлат ва жамоат институтларининг макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида иқтисодий жараёнларга тузатишлар киритишга йўналтирилган ҳаракатлари тизими. Таъкидлаш лозимки, ҳудди макроиқтисодиёт каби, макротаҳлил ҳам позитив ва норматив таркибий қисмларни ўзида мужассам этган. Позитив таркибий қисм «Нима содир бўлаяпти?» деган саволга жавоб беради ва прогноз қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади (бунда муайян фактлар, нисбатлар ва рақамлардан фойдаланилади). Норматив таркибий қисм «Қанақа бўлиши керак?» деган саволга жавоб беради ва иқтисодий сиёсат воситаларини ишлаб чиқиш орқали вазиятни тўғрилашга ёрдам беради.

2.2-расм. Макроиқтисодий назария ва макроиқтисодий таҳлил соҳалари6

Ушбу иккита таркибий қисмнинг уйғунлашуви сиёсий тизимдан қатъи назар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий аҳволини макроиқтисодий таҳлил қилишда намоён бўлади. Мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатидаги фарқлар биринчи галда позитив ва норматив таркибий қисмларнинг улуши билан белгиланади. Давлат томонидан тартибга солиш тарафдорларида норматив ёндашув яққол ифодаланган, либералларда эса билим орттиришга (позитив) йўналтирилганлик устунлик қилади, улар кўпроқ бозорнинг кучига ишониб, бозор эркинлигини назарда тутади, давлат томонидан таъсир этишнинг билвосита, тузатиш киритувчи воситаларидан фойдаланишни афзал кўради:

• иқтисодий вазиятни мониторинг қилиш;

• иқтисодиётда амал қилувчи сабабли-оқибатли механизмларни таҳлил қилиш;

• молиявий оқимларни тадқиқ этиш асосида иқтисодиёт секторлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ўрганиш;

• иқтисодий сиёсатни тадқиқ этиш ва янги иқтисодий стратегия вариантларини ишлаб чиқиш (макроиқтисодий тузатишлар киритиш дастурларини ишлаб чиқиш);

Маълумки, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида бир қатор институционал таркибий ўзгаришларни, хусусан, мавжуд макроиқтисодий имкониятлардан оқилона фойдаланиш, пул-кредит сиёсати, бюджет-солиқ сиёсати ҳамда тўлов балансини, реал иқтисодий сектор ва макроиқтисодий жараёнларнинг прогнозлаш ва бошқаларга бўлган талабини чуқурроқ ўрганиш, иқтисодий тежамкорликни кучайтириш масалаларини оммавий ҳал қилиш лозим. Мақсадга эришиш учун аввало, ҳар бир сектор ва бўлим фаолиятининг атрофлича, чуқур таҳлилига асосланиб, ички имкониятлардан тоборо унумлироқ фойдаланишга, камроқ харажат қилиб, юқори натижаларга эришишга, илғор тажрибаларни жорий этишга, илғорларнинг ташаббусларини оммалаштиришга алоҳида эътибор бериш, сифат кўрсаткичларини муттасил яхшилаб бориш керак.

Бу макроиқтисодий жараёнларнинг иш шароитини ҳисобга олиб, иқтисодий қонунларнинг барча талаблари тўлиқ бажарилиши устидан назоратни, шунингдек, фойдаланилмаётган имкониятларни излаб топиб, ишга солишни аниқлашни тақозо қилади. Бунда эса макроиқтисодий таҳлилнинг муҳим аҳамиятини касб этади.