Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

9.2. Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар

Гипотеза умумий назария даирасидаги илмий башоратни тавсифлайди. Бу шуни англатадики, гипотезани тузиш дастлабки базавий назария ва у асосида тадқиқ этилаётган объектларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожлантиришнинг очилган қонуниятлари ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини ташкил этади. Гипотеза даражасида ҳаракатларнинг умумий қонуниятларини ифодаловчи ушбу объектларнинг сифат жиҳатидан тафсилоти берилади.

Прогноз гипотезадан фарқли улароқ янада юқори аниқликка эга, чунки нафақат сифат ўлчамларига, балки миқдорий ўлчкамларга асосланади, шу боис объектнинг келажакдаги ҳолатини миқдорий жиҳатдан ҳам тавсифлашга имкон беради. Прогноз аниқ амалий назария даражасида башоратлашни назарда тутади. Шундай қилиб, прогноз гипотезадан ноаниқлик даражаси паст ҳамда юқори даражали ҳаққонийлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга прогнознинг тадқиқот қилинаётган объекти, ҳодиса билан бўлган тўғридан-тўғри алоқаси мавжуд эмас: прогноз эҳтимоллик тавсифига эга.

Р ежа аниқ муайян мақсадларни қўйиш ва тадқиқ этилаётган объектнинг аниқ ҳодисаларини башоратлашни кўзда тутади. Унда белгиланган вазифаларга мувофиқ тарзда ривожланишнинг йўллари ва воситалари қайд этилади, қабул қилинган бошқарув қарорлари асосланади. Унинг энг асосий фарқ қилувчи жиҳати - топшириқнинг аниқлиги ва кўрсатмали эканлигидадир. Шундай қилиб, режада башоратлаш янада аниқ ҳолда намоён бўлади. Прогноз каби режа ҳам аниқ амалий назария натижа ва ютуқларга асосланади. Қизиқарли маълумотлар14

Прогнозлаш шакллари ўз моҳиятига кўра бошқариш ва режалаштириш тизимида бир-бири билан ва тадқиқ этилаётган объекти билан узвий боғлиқликда бўлиб, объектнинг ўзининг аниқлилиги билан истиқболдаги ҳаракатларини билиш босқичларининг кетма-кетлигини ифодалайди. Ушбу жараённинг дастлабки қадами – объектни у учун янги белгиланган ҳолатига ўтказиш режасини тузиш ҳисобланади. Бунинг учун энг муҳим воситаси умумилмий башоратлаш ва режа ўртасида боғловчи занжир сифатида иштирок этувчи прогноз хизмат қилади.

Гипотиза умумий тавсилотига эга бўлса ҳам, усиз ҳеч қандай илмий бошқариш ва режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Гипотеза ушбу жараёнга таъсир этиб, уни тузиш учун муҳим ахборот манбаси ҳисобланади. Кўп ҳолатларда гипотиза бевосита режаларни ишлаб чиқишда ҳам ҳудди шу вазифани бажаради.

Режалаштириш билан прогнозлаш бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Режа ва прогноз ўз моҳиятига кўра режанинг ижтимоий ишлаб чиқаришини бошқаришда етакчи буғин сифатида ҳал қилувчи рол уйнаётган шароитда бир-бирини ўзаро тўлдирувчи режалаштириш босқичларини ифодалайди. Бунда прогноз мавжуд амалиётнинг истиқболда ривожланиш имкониятларига қаратилган омил сифатида хизмат қиладиган бўлса, прогнозлаш - режаларни ишлаб чиқиш дастаги сифатида намоён бўлади.

9.3. Прогнозлаштириш объектининг тизимли таҳлили

Прогнозлаштириш жараёнида, прогноз учун керакли бўлган топшириқларни ишлаб чиқиш, ҳар томонлама прогнозлаштириш объекти таҳлилини амалга ошириш шарт. Ушбу анализ объектнинг аниқланиши ва тадқиқот предметини, унинг прогнозлаштириш мақсади ва вазифасини, ташқи манбаларга боғлиқлигини, тузилишини, ишлаш механизми ҳамда улар устидан бошқарув кабиларни ўзида мужассам этади. Расмий нуқтаъи назардан қараганда, объектни изчил тадқиқ қилиш – оптимал алтернатив танловни амалга оширишга ҳамда объектни бошқарувчи алтернатив таъсирларнинг намоён бўлишига, шунингдек, унинг келгуси корректировкаланган моделларининг тузилишига олиб келади.

Биз ижтимоий-иқтисодий тизимларни кўриб чиқамиз, уларнинг таҳлили эса прогнозлаштириш объекти сифатида қаралганда анча мураккаб, чунки улар мураккаб тизимлар тоифасига киради.

9.1-расм. Прогнозлаш жараёнларининг эволюцияси15

Тизим бир-бирига ўзаро таъсир этувчи элементлари, уларнинг хоссалари ва алоқалари мавжуд бўлган бутун бир комплекс сифатида қаралиши мумкин. Умуман олганда тизим – бу моддий дунёда элементлари мавжуд бўлган, бутун бир комплекснинг объектив мавжудлигига асосланган илмий абстракция. Тизимнинг мураккаблигига оид фараз фақатгина унинг элеменларига эмас, балки улар ўртасидаги кўп тармоқли ҳамда кўп қиррали алоқаларга, тизимнинг бутунлигига доир махсус хусусиятларнинг намоён бўлишига ва унинг кутилаёган ҳолатига боғлиқ. Бу орқали мураккаб тизимни ҳам элементларнинг катта миқдори, ҳам уларнинг хилма-хил алоқалари аниқлайди. Мураккаб тизимнинг хусусиятларини таърифлашда, аввало, унинг яхлитлик хусусиятидан бошлаймиз. Мураккаб тизим таркибидаги бирор бир элемент (қисм)ларда мавжуд бўлмаган хусусиятларни намоён қилади. Демак, мураккаб тизим унинг таркибини ташкил этувчи қисмлар ва уларнинг хусусиятлари миқдорига қараганда кўпроқ жиҳатларни намоён этади. Мураккаблик ва яхлитликнинг ўзи тизимнинг янгича хусусиятларини вужудга келтиради.