Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

1.4. Макроиқтисодий таҳлилдан фойдаланиш соҳалари

1. Макроиқтисодий таҳлил.

2. Турли даврлар учун маълумотларнинг солиштирма таҳлили.

3. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил.

Турли мамлакатлар бўйича маълумотларни таққослаш. МҲТ халқаро ташкилотлар томонидан фойдаланилади, таърифланиш ва таснифланишнинг тегишли халқаро андозаларга тўғри келадиган маълумотларни беришга имкон беради. Бу маълумотлар асосида ХВФга аъзо мамлакатларининг квоталарини ҳисоблашда имтиёзли ёрдамга ҳуқуқлар ҳақида қарорлар қабул қилинади. Умуман олганда, мамлакатлараро таҳлил т урли мамлакатлардаги иқтисодий ҳолатни таққослаш учун қўлланилади.

Марказий режалаштиришда пировард ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолаш учун бошқа тизим – Моддий Маҳсулот Тизими (ММТ) ишлаб чиқариш, унинг доирасида ишлаб чиқариш ялпи ҳажми кўрсаткичи бўлиб моддий ишлаб чиқаришнинг соф маҳсулоти хизмат қилган. ММТнинг МҲТдан асосий фарқи шундаки, ММТда амортизация ва номоддий хизматлар секторининг қўшилган қиймати ҳисобга олинмаган.

МҲТда иқтисодиётнинг 5 та асосий сектори фарқланади: уй хўжаликлари, корхоналар, молиявий сектор, ҳукумат ва ташқи сектор.

Таянч сўз ва иборалар

Фаннинг мақсади ва вазифаси. Ҳодисалар тўплами. Статистик маълумотлар. Миллий ҳисоблар тизими. Макроиқтисодий таҳлилнинг воситалари. Эконометрик вақтли қаторлар, имитацион, умумий мувозанат. МҲТ. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил. Моддий маҳсулот тизими. МҲТда иқтисодиётнинг асосий сектори. Макроиқтисодий жараёнларини прогнозлаш. Прогнозлаш усуллари ва моделлаштириш асосий моҳияти ва таснифи.

Мавзу-2. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ УСЛУБИЁТИ ВА УСУЛЛАРИ

Режа:

1. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.

2. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув.

3. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.

2.1. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.

Х алқаро иқтисодиётга интеграциялашиш Халқаро Валюта фонди, Жаҳон Банки,Осиё тараққиёти банки каби халқаро молия ташкилотлар фаолиятига қатнашиш бир қанча қоидаларга риоя қилишни талаб этади. Булардан бири бўлиб мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таҳлил қилганда макроиқтисодий кўрсаткичларини бир хил усул ва услубларда ҳисоблаш киради. Мамлакатни иқтисодий ҳолатини, ўтказилаётган жорий чора тадбирларини зарурлигини, самарасини баҳолашда иқтисодий таҳлил жуда катта аҳамиятга эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб мамлакатда содир бўлаётган жараёнларни моделлаштиришнинг сифатини ошириш, ўтказилаётган иқтисодий сиёсатни натижаларини аниқлашдир.

Макроиқтисодий таҳлил кўрсатилган иқтисодий агрегатларни ўзгаришларини тушунтириб, иқтисодиётда кутилмаган ўзгаришларни олдини олиш ва чора тадбирларни кўриш учун мамлакат мамуриятига белгилани кўрсатишни мақсад қилиб қўйган. Мамлакатда содир бўладиган ҳолатларни аниқ таҳлили ва ундан кейинги зарур бўладиган сиёсатни ишлаб чиқиш, аниқ иқтисодий ва статистик маълумотлари систематик равишда тўпланишни талаб этади.

Макроиқтисодий таҳлил шундай воситадирки, унинг ёрдамида макроиқтисодий таҳлил ахборот таъминоти, реал сектор, тўлов баланси, бюджет-солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсати, бандлик, ишсизлик ва инфляция даражалар устидан назорат юритиш мумкин бўлади.