Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

7.2 Миллий даромад, маҳсулот ва тўлов баланси ҳисоблари ўртасидаги алоқа

а) Миллий ҳисоблар концепцияси обзори.

Миллий даромад ва маҳсулот ҳисоблари пойдевори маҳсулотнинг ишлаб чиқарилганлиги ва тақсимланганлиги бирламчидир. Товар ва хизматларнинг бир йилдаги таклифини, мамлакат ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот йиғиндиси ва импортни ҳисоблаш мумкин. Маҳсулотни тақсимлаш резидентларини умумий харажатларини ташкил этади (булар истеъмол, инвестиция + экспорт). Буни қуйидагича ёзиш мумкин:

Y+M=C+ I +X

Бундан қуйидаги тенгликни ҳосил қиламиз:

Y=C+I(X-M) (1)

У ҳолда:

Y+YF=C+1+(X-M+YF) (2)

Энди тенгламанинг чап томони ЯИМга эмас, балки ЯМД га тенг.

а) Давлат молия статистикаси ва миллий даромад давлат операцияларининг маълумотларни стандарт кўрсатиш пойдевори ҳисобланади. Бу пойдевор давлат бошқарув органларининг даромад, харажат, капитал жамғариш ва молиялаштириш нуқтаи назаридан операция анализини енгиллаштириш учун мўлжалланган. Миллий даромад ва маҳсулот ҳисоблари ҳам давлат бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги аниқ маълумотларни стандарт ҳолда кўрсатиш учун мўлжалланган.

Миллий ҳисоблар асосий категориялари бўйича операциялар ДМС тармоқлари билан боғланиб кетиши мумкин. Марказий ҳукуматнинг ДМС методи бўйича истеъмоли ойлик иш ҳақи ва давлат харажатлари учун тўловларини айирамиз.

б) Давлат молия статистикаси. Қизиқарли маълумотлар11

Т ўлов баланси. Давлат бошқарув органлари томонидан ва чет мамлакатлар билан олиб борилган операциялар ҳам ДМС ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Фақат фарқлар кенглигини жалб этиш ва ҳисоб принципини ҳисобга олмаганда, берилган операциялар иккала тизилмада ҳам бир хил намоён бўлади.

Жалб этиш кенглигига келсак, бу ерда фарқлар минимал. Биринчидан, тўлов баланс ҳисобига давлат бошқаруви даражалари фарқланмайди, иккинчидан, тўлов балансида ташқи операциялар билан миллий бирлашмалар ўртасида чегараланиш йўқ.

Тўлов баланси маълумотлар ҳисоби устига қўйиб ҳисоблаш усули орқали олиб борилади. ДМСда эса касса усулидан фойдаланилади. Яъни тўловлар асосида. Шундай қилиб ДМСда фақат тўловлар оқими, тўлов балансида эса ресурслар, тўловлар, мажбуриятлар акс этади.

7.3. Пул-кредит обзорининг бошқа макроиқтисодий ҳисоблар билан

Ўзаро алоқаси

П ул-кредит обзори тўлов баланси билан ҳисобот маъносида боғлиқ, чет эл активлари ва пасивлари суммасининг ўзгариши орқали ва ДМС – давлат бошқарув органларининг банк тизимига соф қарзи орқали.

Бироқ пул-кредит обзори (тизими) билан миллий даромад ва маҳсулот ўртасидаги боғлиқлик ўртача ҳисобланади: иқтисодиётда ликвидлик заҳирасининг ўзгариши мамлакат иқтисодиётида ишлаб чиқариш ва даромадлар ҳажмининг ўзгаришига олиб келади. Миллий даромад ва харажатларнинг ўзгариши эса импорт талаби ва экспорт таклифига таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида соф ташқи активлар суммасининг ўзгаришига ва ниҳоят, пул массасига иккиламчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Таянч сўз ва иборалар

Пул кредит секторининг таркиби. Пул воситаларининг оқими. Таҳлилий ҳисобот. Молиявий ташкилотлар. Давлатнинг тўлов воситаларини яратувчи молиявий муассасалар. Пул яратмайдиган молиявий муассасалар. Пул-кредит назорат қилувчи ва пул депозит банклари. Заҳира пуллари. Хорижий валюта заҳиралари таҳлили. Пул массаси, давлат секторининг иқтисодий таҳлили. Шахсий сектор. Пул депозит банки. Пул кредит масаласи. Молиявий агрегатлар. Пул массаси миқдори таҳлили. Пул-кредит пассивларини текшириш. Активлар. Умумий ташқи сальдо. Реал оқимлар. Молиявий оқимлар. Банк тизими активлари. Хорижий валюта депозитлари. Пул агрегатлари таҳлили.

Мавзу-8. ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ

Режа:

1. Аҳоли бандлиги сиёсати, усуллари ва йўналишлари

2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари

3. Инфляциянинг моҳияти ва турлари ва ҳисоблаш усуллари

8.1. Аҳоли бандлиги сиёсати, усуллари ва йўналишлари

Аҳоли бандлигини муайян даражада барқарор ушлаб туриш ҳар қандай мамлакат олдида турган мураккаб вазифалардан саналади. Бандлик соҳасида бозорнинг ўзини ўзи автоматик суратда тартибга солиш жараёнига таъсири ҳар доим ҳам сезилмайди. Шу сабабли бозор иқтисодиётига йўналтирилган барча мамлакатларда доимий, бандлик соҳасига таъсир кўрсатиш шакллари ва воситалари жиҳатидан эглувчан чораларни қўллаш асосида бандликни тартибга солиш сиёсати амалга оширилмоқда. Аҳолининг тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлаш ҳар қандай демократик жамиятнинг муҳим вазифаларидан биридир.

Бандлик сиёсати – бу жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир этувчи чора тадбирлар йиғиндисидир.

Б андлик соҳасидаги давлат сиёсати иккита асосий вазифани ҳал қилишга қаратилган: биринчидан, амалда инвестицияланадиган капиталнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш. Жадал ва фойдали амал қиладиган капитал ишчи кучидан самарали фойдаланишнинг энг муҳим далилидир; иккинчидан, меҳнатга лаёқатли аҳолини кишиларнинг меъёрдаги ҳаёт кечиришларининг муҳим шарти сифатида иш жойлари билан таъминлаш.

Аҳоли фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлатнинг анъанавий вазифаси ҳисобланади.

Давлат меҳнат бозорида икки турдаги сиёсатни, яъни пассив ва актив сиёсатни амалга ошириши мумкин. Пассив сиёсат иш излаётган фуқароларни рўйхатга олиш, ишсизлик нафақасини тайинлаш, уни тақдим қилиш тизимини ташкил этиш, ишсизлар ва уларнинг оилаларини қўллаб қувватлашнинг пулсиз шаклларини амалга ошириш билан чекланади.

8.2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари

Иқтисодчи олимлар ўртасида оммавий ишсизликнинг ҳақиқий сабаблари қандайлиги тўғрисида турлича қарашлар мавжуд.

Маълумки, Ж.М.Кейнс «ишсизликнинг давоси сифатида иш ҳақини пасайтириш ғоясини қатъий инкор этиб, ўзига инвестициялар, давлат харажатлари ва соф экспортдан ташқари истеъмол харажатларини – бунда ҳам сўнгги – умумий талабнинг асосий қисмини ҳам қамраб оладиган умумий талабдан келиб чиқади».

Фикримизча, Ўзбекистонда ишсизликнинг пайдо бўлиши ва ўсиш тарихи айнан Кейнс қарашларининг тўғрилигини исботлайди. Ишсизлар расмий рўйхатга олингандан бошлаб, ишсизлик даражаси маълум даражада мунтазам ортиб боради, ишга жойлаштириш қанчалик юқори бўлса, ишсизлик даражаси шунчалик паст бўлади.

Иш билан бандликнинг кескин камайиши иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар (давлат секторининг камайиши), инфляция ҳамда хўжалик юритишнинг муқобил шакллари (хусусий корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари) етарлича тез ўсмаганлиги туфайли кўпгина корхоналарда молиявий аҳвол ёмонлашуви натижасида юзага келади. Буларнинг ҳаммаси, табиийки, умумий талаб ҳажмида салбий акс этади: давлат таъсири қисқаради, инвестиция фаолияти сустлашади, истеъмол харажатлари эса инфляция таъсирида турмуш даражасининг ёмонлашуви туфайли бирмунча камаяди. Демак, Ўзбекистонда ишсизлик ўсишининг асосий сабаби – энг аввало ишлаб чиқаришнинг қисқаришидир. Иқтисодий ўсиш динамикаси билан ишсизлик ўртасидаги алоқа узвий боғлиқ кўрсаткичлардир. Қизиқарли маълумотлар12

Қ оидага кўра, ғарб иқтисодчилари иқтисодий ўсиш суръатларини аҳоли иш билан бандлигининг ўсиш суръатлари билан, таназзулни эса ишсизлик даражасининг ўсиши билан боғлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам, индустриал турдаги нормал ишлаётган бозир иқтисодиётида иқтисодий ўсиш доимо тармоқларнинг ривожланиши ва кенгайишини, демак, иш билан бандликнинг ортишини англатади. Шундай бўлсада, ривожланаётган мамлакатларда бундай боғлиқлик кўзга очиқ ташланмайди. Масалан, кўпгина ривожланаётган мамлакатларда саноатнинг тез ўсиши иш билан бандликнинг мувофиқ кенгайишини келтириб чиқармади. Иқтисодчилар бу ҳодисани саноатдаги ўсиш суръатларидан анча юқори бўлган урбанизация суръатлари ҳамда қишлоқдан шаҳарга кўчиб келаётган аҳоли малакасининг пастлигида деб изоҳлайдилар. Аҳолининг иш билан бандлик динамикаси, ЯИМ билан ишсизлик ўртасидаги бевосита алоқанинг тасдиқланмаслиги дастлабки қарашда мантиқан зид ҳодисадир. Иккита далил кишини ҳайратга солади: биринчидан, ишсизликни ЯИМнинг ўсишига қиёсан илгариловчи қисқариши; иккинчидан, иш билан бандликнинг камайиши билан бирга ишсизликнинг қисқариши.

8.3. Инфляциянинг моҳияти ва турлари ва ҳисоблаш усуллари

Инфляция нима? Инфляциянинг соддалаштирилган таърифи – бу баҳоларнинг умумий даражасининг ошиши. Инфляциянинг тўлиқ таърифи- бу товар айланмасига зарур бўлган пул массаси муомала воситаларининг ҳаддан ташқарари ошиб кетиши, натижада пул бирлиги қадрининг тушиши ва ўз навбатига товар баҳоларнинг ошиши

Инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади.

Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг ва, бинобарин, нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар таъсир қилади.

Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади:

1) олтинга нисбатан – бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади;

2) товарларга нисбатан – бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади;

3) бардошли чет эл валюталарига нисбатан – бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади.

Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Нархлар индекси эса жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади.

8.1-расм. Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи ўртасидаги фарқ13

Инфляция турлари. Келиб чиқиш сабабларига қараб:

Административ инфляция «административ» бошқариладиган баҳолар туфайли пайдо бўлади

Талаб инфляцияси. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла кондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади.

Таклиф инфляцияси, бунда баҳоларнинг ўсишига сабаб сифатида гарчи ресурслардан тўлалигича фойдаланилмаган бўлсадаишлаб чиқариш харажатларини ошишини келтириш мумкин

Харажатлар инфляцияси, бунда ишлаб, чиқариш омиллари баҳоси ошганда ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ошади ва натижада ишлаб чиқаришлган маҳсулот нархи ҳам ошади

Импорт инфляцияси, бунда ташқи омиллар таъсир қилиб, мамлакатга чет эл валютасининг ҳаддан ташқари оқиб келиши ва импорт товарларининг баҳоси ошиши туфайли юзага келади

Кредит инфляцияси, ортиқча кредит экспансияси туфайли юзага келади

Кўриниши жиҳатидан:

Очиқ инфляция, яъни товар ва хизматларнинг эркин бозордаги инфляцияси;

Яширинчи (босилган) инфляция, бунда давлатнинг баҳоларни бир даражада мажбурий ушлаб туришида пайдо бўлади. Товар дефицити бўлганда товарлар «қора бозор»га ўтиб, у ерда уларнинг баҳолари доимий равишда ўсиб боради.

Кўламига кўра: Маҳаллий инфляция, айрим мамлакатларда юз берадиган инфляция; Жаҳон инфляцияси.