Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Истеъмолчилар.

Истеъмол функцияси С=(СММ/2)+3 тенгламасида берилади, бу ерда: С-истеъмол харажатлари, шартли пул бирлигида, СММ – соф миллий махсулот, шартли пул бирлигида.

  1. С графигини тузинг, мувозанат нуктасини – яъни истеъмол даражалари истеъмол моллари ишлаб чикаришда олинадиган даромадга тенг буладиган нуктани топинг.

Ишланган чизмани хукуматга кейинги амаллар учучн узатинг.

  1. Инвесторлар ишлаб чикаришга куйиламаларни оширадилар ва хукумат бу инвестиция узгаришига кандай даромад усиши мос келишини билиши керак. Буни хисоблаш учун истеъмолга чекланган мойиллик курсаткичи зарур. У куйидагича аникланади.

Истеъмолчилар бутун даромади икки кисмга булинади. Бу жамгарма (харидга кетмаядиган, жамгариладиган даромад кисми) ва истеъмол (махсулот сотиб олишга сарфланадиган даромад). Агар истеъмолчилар даромади, масалан, т1000 дан 1100 пул бирлигига ошса, унда ана шу усув хам кушимча жамгарма ва истеъмолга таксимланади. Истеъмолга чекланган мойиллик кушимча истеъмолнинг даромад усувига булган нисбати сифатида аникланади. Ёки даромад бирлиги оишишидан келиб чикадиган истеъмолнинг ошишини курсатади.

MPCCDI

MPC - истеъмолга чекланган мойиллик;

ΔC - истеъмол усуви;

ΔDI – даромад усуви.

Агар, масалан, кушимча 100 пул бирлигидаги даромаддан истеъмолга 80 пул бирлиги сарфланса, унда MPC 8/10 ни ташкил этганди. (жамгармага чекланган мойиллик MPS – 2/10).

Бизнинг уйинда 5 пул бирлигидаги даромаддан 4 пул бирлиги истеъмолни ташкил этганлиги маълум; 8 пул бирлиги даромадда у 6 пул бирлигига тенг. Истеъмолга чекланган мойилликни хисоблаш ва микдорни инвесторларга мультипликатор даражасини аниклаш учун етказинг.

  1. Давлат туловга кобил талабни рагбатлантириш учун истеъмолчилар даромадини ошириш буйича тадбирлар утказади. Хукумат сизга ошган даромадлар микдорини хабар килади. Лекин гап шундаки, реал истеъмол C шахсий даромадларга нисбатан кам микдорда ошади, чунки маблагнинг бир кисми жамгарилади. Бу ерда яна шуни хисобга олиш керакки, даромад усиши билан истеъмолга чекланган мойиллик камайиб боради.

Куйидаги шартни кабул киламиз: Истеъмолчилар даромадининг 4 пул бирл. ошиши MPC 1/6 га камайишига олиб келади. Яъни истеъмолга чекланаган мойилликни MPC 2 хисобланг. Шундан кейин даромадлар ошса истеъмолнинг узи ΔC канчага купайишини аниклаш мумкин. MPC2 ва даромад усуви ΔDI ни ошган холда ΔC нинг купайиш микдорини топинг. Бу микдорни - ΔC ни – хукуматга етказинг.

  1. Истеъмол графиги ОY укида C ни, хамда купайган ΔC даражасига мос C1 нуктани белгиланг.

  2. Нима учун истеъмолчилар даромади усганда MPC камайишини тушунтириб ёзинг (Кейнснинг «асосий психологик конуни»).

Инвестор

  1. Инвестиция функцияси куйидагича аникланди:

I=(СММ/2) – 2

Бунда I – инвестицияга харажатлар, шартли пул бирлиги;

СММ – соф миллий махсулот, шартли пул бирлиги

I графигини тузинг, OX укида I ни белгиланг, I0 – инвестицион товарларга харажатларнинг ва уларнинг ишлаб чикаришдан олинадиган даромадлар тенглиги нуктасини белгиланг. Бу бундан ташкари уларнинг ишлаб чикариш хажмини хам беради.

Бажарилган чизмани хукуматга кейинги амал учун бериб юборинг.

  1. Бозор коньюктураси шундай холатдаки, инвесторлар келажакда махсулотга булган талабни ошишини хакли равишда кутишлари мумкин. Бу купрок фойда олиш имконияти борлигини ва ишлаб чикаришга кушимча маблаг солиш зарурлигини билдиради.

  2. Инвестициялар усуви ишлаб чикариш хажмига мультипликатив таъсир этади, яъни даромад усуви куйилмалар микдори узгаришига нисбатан юкори булади.

Сизга мультипликатор микдорини аниклаш зарур. Мультипликатор (MULT) – бу инвестицияларнинг айнан шу усишида даромаднинг неча мартага ошишини курсатадиган коэффициент.

MULT истеъмолга чекланган мойилликка боглик – MPC (истеъмолчилар топширигида берилган).

Масалан, агар ишчиларга 100 пул бирлигида хак тулаб инвестицияланса, унда истеъмолга чекланган мойиллик 8/10 булган такдирда одамлар махсулот харидига 80 бирл. сарфлайдилар. (Колган 20 бирл. Жамгармага кетади). Бу товарлар сотувчилари, уз навбатда, 80 х 0,8-64 пул бирлиги сарфлашади ва хоказо. Жами даромад DI=(1/1 – MPC) х 100-500. Яъни мультипликатор MULT=500/100=5 ни ташкил этади.

MULT= 1/1MPC

Шундай килиб, канчалик кушимча истеъмол харажатлари куп булса, шунчалик мультипликатор куп булади.

Истеъмолга чекланган мойилликни бизнинг уйинимизда истеъмолчилар хисобланади. Шу микдордан фойдаланиб, охирги келтирилган формулалар буйича MULT ни хисобланг.

  1. Мультипликатор микдорини аниклангандан сунг инвестициялар оишиши натижасида СММ усувини топиш керак.

СММ1 – MULT х I1

бунда СММ1 - соф миллий махсулот усуви, шартли пул бирлигида, I1 – инвестициялар, шартли пул бирлиги, I1. СММ1 ни аниклаб, хукумат органларига янги мувозанат даромад даражасини аниклашлари учун шу микдорни етказинг.

  1. Хукумат ишлаб чикаришни ва ишсизликни кискартиришни рагбатлантириш максадида фойдага солинадиган соликни 2 фоизга туширади. Бундай шароитда махсулот ишлаб чикаришни ошириш фойдали булиб колади. Соликнинг бу камайишига инвестицияларнинг яна 1 пул бирл. усуви мос келади. Куйилмалар хажмини тарифлайдиган янги нуктани белгиланг –I2.

  2. Инвестицияларнинг кушимча усиши – I2 яна СМM нинг ошишига олиб келади. Лекин куйидагини хисобга олиш зарур истеъмолчилар даромади давлат тадбирлари таъсирида ошди. Лекин даромадларнинг ошиши даромад усувида жамгармалар кисмининг купайишига ва натижада, истеъмол салмогининг камайишига олиб келади. Яъни истеъмолга чекланган мойиллик тушади. Истеъмолчилардан янги MPC2 микдорини талаб килинг.

MPC2 ни хисобга олган холда узгарган мультипликатор коэффициентини аникланг – MULT2.

  1. MULT2 ва I2 ни билган холда СММ нинг инвестицияларнинг I2 микдордаги узгариши натижасида янги усвини – СММ3 – аниклаш мумкин.

СММ3=MULT2 х I2,

СММ3 параметрини хукумат органларига етказинг.