Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

15.3. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши

Д емографик прогнозлашлашнинг етакчи ўринларидан бири меҳнат ресурслари сонининг перспектив баҳоланиши ҳисобланади. Унинг негизи аҳолининг жинсий ёш структураси бўйича сонининг прогнози саналади, бунинг асосида меҳнатга лаёқатли 16—55 (59) ёшдаги аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар олинади.

Прогнозлашда энг аввало меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг барча томонларини қамраб олувчи мавжуд қонуниятлар ва уларнинг шаклланиши, такомилашиши ва қўлланилиши бўйича ўрганиш лозим. Буларнинг барчаси шунга мувофиқ статистик ёки бошқа ахборот тўпланишини талаб қилади.

Аҳоли сонини прогнозлашда экстрополяция ва математик моделлаш усулларидан кенг қўлланилади.

Иммиграция усули асосида динамик қаторлардан фойдаланган ҳолда аҳоли ҳаракатининг турли компонентлари прогнозлари аниқланади. Бу прогноз ўрта ва узоқ муддатли давр учун яратилади. Ҳозирги пайтда математик моделлаш усуллари ва биринчи навбатда омилли таҳлил усули кенг қўлланилмоқда.

Аҳоли сонини прогнозлаш модели тенгламалар тизими кўринишида тузилади.

У=а01х12х23х3

Бу ерда: х1 –туғилиш,х2 –ўлим, х3 –миграция.

Х1=b0+b1z1к+b2z2+ b3z3

Х201z1+ с2z2+ с3z3

Х3=d0+d1z1+ d2z2+ d3z3… ва хоказолар.

15.4. Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар.

Яхлит ҳолдаги аҳоли прогноз сони ва структураси дастлаб ташқи миграцияни ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади, чунки унинг хиссаси унча катта эмас, бироқ худудлар учун демографик прогнозлар аҳоли миграциясини ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозим. Миграция нафақат аҳолининг умумий сонига таъсир қилади, балки унинг нисбий ва ёш структурасини ҳам ўзгартиради. Шунинг учун бу омил туғилиш билан бир қаторда асосий омил ҳисобланади. Миграция коэффициентини ҳисоблаш учун дастлаб худуднинг ҳар 1000 кишисига тўғри келадиган кўчиб келишларнинг ўртача сонига тенг бўлган кўчиб келиш коэффициентини ҳисоблаш лозим. Ҳар 1000 кишига худуддан кўчиб кетиш ва келишлар коэффициенти берилади. Сўнгра кўчиб кетишлар ва келишлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Бу фарқ соф миграция коэффициентини ёки миграция сольдоси коэффициенти ҳисобланади.

15.1-Расм. Жамият ижтимоий тузилмасининг ўзгариши, млн.киши23

Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор ишлаб чиқиши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси, унинг малакавий ва касбий таркибини ўз ичига қамраб олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг жинс ва ёш бўйича таркиби, туғилиши ва ўлиши, аҳолининг ҳудудий жойланиши бўйича маълумотлар асосида кўриб чиқилади. Демографик прогнози оиланинг кутилажак сони, унинг ўртача миқдори, аҳолининнг миграцион оқимининг йўналиши ва интенсивлиги, фаол меҳнат фаолиятининг давомийлиги, меҳнат фаолиятининг бошланиши ва якунланиши, нафақага чиқиш ўртача ёши, ўртача ҳаёт кечириш тўғрисида прогноз ахборотини олишга имкон беради.

Демографик прогноз асосида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларининг ҳажми ва таркиби, шахсий истеъмол буюмларни ишлаб чиқариш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ривожланишини ва ҳ.к режалаштирилади. Демографик прогнозлар ижтимоий ривожланиш прогнозлари ва турмуш даражасини ошириш билан узвий боғлиқ бўлади.