Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Вазиятли топшириқ. Пул бозори ва процент нормаси

Топширикда пулга булган талабнинг икки тури уртасидаги фарк, процентнинг тез пулга айлантириш мумкин булган молни (ликвидик) таъсири, махсулот ва молия бозори уртасидаги богликлик, пул масаласи усишининг улар уртасидаги узаро мувозанатига таъсири куриб утилади.

Топширикни умумий бажариш тартиби куйидагича.

Операцион ва спекулятив чегаралари белгиланган холда пулга талабнинг эгри чизиги берилади.

Муомаладаги пул массаси микдори давлат томонидан аникланадиган пайтдаги банк процентининг мувозанат нормаси белгиланади. Сунг хукумат ишлаб чикаришни рагбатлантириш максадида пул таклифини оширади. Бу процент ставкасининг камайишига олиб келади. Лекин айнан бу омил таъсирида товар бозорларида инвестицион талаб узгаради. Пулнинг арзонлашуви инвестицияларнинг ошишига олиб келади ва бу мультипликатор таъсирида даромадларнинг купайишига олиб келади. Агар шундай булса, унда пулга талаб яна ошади унинг эгри чизиги силжийди. Бунинг натижасида процент ресурс нархи сифатида ошади. Кредитлар кимматлашди, инвестициялар камаяди ва хар иккала бозорда процент, инвестициялар, пул талаби ва таклифи уртасида янги мувозанат баркарор топади.

Шундай килиб, топширикни бажариш тартиби яна шундай.

Процент нормасидан боглик булган пулга тулаб координаталар тизимида куйидаги нукталар туплами ёрдамида берилади: пул массаси М, бирл. (абциссалар уки); прцент ставкаси R, % (ординаталар уки).

М, бирлиги

3

5

8

10

13

17

R, %

11

8

6

5

4

3

Шунга эътибор берингки, талаб эгри чизиги М3 нуктасига нисбатан чапрокдаги бушликка алокаси йук, яъни бу ерда пулга талаб роцентдан боглик эмас. Ана шу ораликда транзакцион ва спекулятив пулга талаблар уртасидаги фарк намоён булади. Бу фаркни тушунтириб беринг.

Пулга талаб давлатнинг муомалага пул массасини чикариш хисобидан копланади. Пул таклифи R дан боглик эмас, процентга нисбатан узгарувчанликка эга эмас, яъни бу ОR укига параллел тугри чизик. Масалада М8 шартли пул бирлигини ташкил этади. Графикда пулга талаб ва таклифнинг мувозанат нуктасини Е топинг. Бу нуктага мувозанат нарх – процентнинг айнан даражаси тугри келади.

Ишлаб чикаришни рагбатлантириш учун давлат пул массасини 2 шартли пул бирлигига оширади. М1 янги хажмга бошка процент ставкаси тугри келади, яъни мувозанат нуктаси узгаради. Шу Е1 нуктасини аникланг ва процент узгариш (динамикаси) йуналишини тушунтириб беринг.

Пул бозори махсулот бозори билан узаро богликликда. Махсулот бозорида процент ставкасидан инвестициялар талаб боглик. Алохида чизмада инвестицион талаб I (абциссалар уки) ва процент нормаси R (ординаталар уки) богликлик графигини тузинг.

Функция нукталар туплами билан берилади:

I пул бирлиги

2

3

4

5

7

10

14

R, %

11

8

6

5

4

3

2

Шу гарфикда бошлангич R даражасига мос (Е нукта пул бозори чизмасида) ва янги R (Е1 нукта) нукталарини белгиланг. Процентнинг камайиши кредитнинг арзонлашуви ва кимматбахо когозлар курсининг ошиши натижасида инвестициялар усишига олиб келади. Яъни пул бозоридаги узгаришлар махсулот бозорига импульс беради. График асосида инвестициялар усувини аникланг.

Агар ишлаб чикаришга куйилмалар ошса, махсулот ишлаб чикариш усади, натижада жамиятда даромад массаси купаяди. Инвестициялар усуви даромадга мультипликатив, купайтирилган таъсир курсатади. Яъни даромад DI бошлангич куйилмалар узгариши I ва мультипликатор коэффициенти MULT купайтмасига тенг (ΔDI=DI∙MULT).

MULT микдори 4 га тенг.

Шу шартлар асосида даромад усуви даражасини аникланг.

Даромад ошиш натижасида молия бозорида илгариги процент ставкаси сакланган холда пулга талаб ошади. Бу талаб эгри чизиги буйлаб харакат эмас, балки эгри чизикнинг узининг силжишини билдиради. Графикнинг хар бир нуктаси учун пулга талаб даромад усуви микдорида ошади деган шарт кабул киламиз. Унда график DI га тенг булган масофада унгга силжийди.

Курсатилган шартлар асосида пулга булган талаб функциясининг янги графигини тузинг.

Пул массаси узгармаган холда талаб ошганлиги учун, бозор бу харакатга пул бахосининг – процент ставкасининг ошиши билан жавоб беради. Пул янги ишлаб чикариш воситалари, истеъмол моллари, хизматлар харид килиш, иш хаки бериш учун зарур. Фирмалар ва уй хужаликларнинг тез пулга айлантириш мумкин булган моли етишмаган такдирда, улар балки карз олиш учун мурожаат этадилар. Банклар эса бундай талаб ошишидан фойдаланиб, кредит пропорцентини кутарадилар.

Пулга талаб ва таклиф уларнинг М1 массаси шароитида баланслаштирадиган янги процент ставкасини ва Е2 мувозанат нуктасини аникланг.

Агар процент нормаси ошса, уни товар бозорида инвестицияларга булган талаб тушади. Урнатилган процент даражасига асосланиб янги инвестицион талабни аникланг. Шуни таъкидлаймизки, бундай холда инвестицияларга эгри чизигининг силжиши эмас балки шу эгри чизик буйлаб харакат содир булади. Чунки I нинг R га боглик эмаслиги узгармаган, факат R микдори камайган холос.

Шундай килиб, давлат томонидан пул массасини ошириш йули билан берилган бошлангич импульс молия ва товар бозорларидаги коньюктуранинг бир канча узаро боглик булган узгаришларига олиб келади.

8-мавзу. Ишсизлик ва инфляция даражасининг иқтисодий таҳлили