Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш.doc
Скачиваний:
1327
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
13.85 Mб
Скачать

Амалий машғулотлар бўйича ўқув материаллари амалий машғулотлар учун топшириқлар, кейс стади, вазиятли масалалар ва тестлар

1-Мавзу: “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанининг мазмуни, вазифалари ва предмети

Топшириқлар

1-масала

Қуйидаги маьлумотлар берилган: жорий йилда давлатнинг ялпи ички махсулоти ЯИМ=120 млн. Ўтган йилги пул массаси М=18 млн ва шу йилдаги пулнинг айланиш тезлиги V=8 бўлса муомиладан қанча пул чиқарилди?

2-масала

Товар бирлигини ишлаб чиқариш учун бир гуруҳ товар ишлаб чиқарувчилар 15, иккинчи гуруҳ – 20, учинчи гуруҳ – 30, тўртинчи гуруҳ 25 соат вақт сарфлаганлар. Агар биринчи гуруҳ барча товарларнинг 50, иккинчи – 15, учинчи гуруҳ – 25, тўртинчи 10% ни ишлаб чиқарган бўлса, товар бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган ижтимоий зарурий меҳнатнинг миқдорини аниқланг.

3-масала

Ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун «А», «Б», «В», «Г» ва «Д» товарлардан 100 млн. сўмлик ишлаб чиқариш режалаштирилган. Агар «А» ва «Б» товарлардан тенг миқдорда, «В» товардан «А» товарга нисбатан 50 фоиз кам, «Г» товардан «А» товарга нисбатан 75 фоиз кам, «Д» товардан 1 млн. сўмлик ишлаб чиқарилса, талаб билан таклиф ўртасидаги мувозанат таъминланади. Нархлар ўзгармаган шароитда ҳар бир товардан неча сўмликдан ишлаб чиқариш зарурлигин аниқланг.

4-масала

Ноширларнинг иш ҳақиси оширилди. Бир пайтнинг ўзида бошқа соҳаларда иш ҳақи камайтирилди. Натижада аҳолининг ўртача даромади ўзгаришсиз қолди. Шундан сўнг ўртача нарх ва чоп eтилган газеталар сони 10%га ўзгарди. Агар ҳамма ишлаб чиқарилган газеталар сотилса, ноширларнинг даромади қандай ўзгаради?

5-масала

1784 йилда Англияда 1 фунт қўлда йигирилган ип 130,4 пенс турган. 1823 йилда йигирув машинасининг ихтиро қилиниши меҳнат унумдорлигини 11,7 марта оширишга имкон берди. Машина ишлатилгандан кейинги 1 фунт ипнинг қийматини аниқланг.

2-мавзу. Макроиқтисодий таҳлилнинг услубиёти ва усуллари

Топшириқлар

1-масала

Диаграммада маҳсулот бозори, ресурслар бозори ва тўрт оқим кўрсатилган.

Ҳар бир оқимнинг мазмунини очинг:

  1. ____________________________________________________

  2. ____________________________________________________

  3. ____________________________________________________

  4. ____________________________________________________

Группа 383

2-масала

Қайси фундаментал саволларни ("нима, қандай, ким учун ишлаб чиқариш?") eчишда давлат сиёсати таьсир кўрсатади:

  1. иш ҳақининг eнг кам миқдори тўғрисидаги қонунни киритинг.

  2. солиқлардан озод бўлган янги темир йўл қурилиши.

  3. шахар аҳолисининг бой табақалари сотиб олиш қобилиятини тушириш учун прогрессив солиқ солишни киритинг.

3-масала

Иқтисодиётда 3 товар ишлаб чиқарилади ва истеьмол қилинади. Жадвалда уларнинг икки йилдаги миқдори ва нархи кўрсатилган. ЯИМ дефлаторини ва истеьмол нархлар индексини аниқланг.

Йиллар

2000

2000

2001

2001

нарх

миқдор

нарх

миқдор

Соатлар

20

15

25

12

Футболкалар

10

25

8

30

Совутгичлар

750

5

950

8

4-масала

А, Б, В, Г нуқталар битта ишлаб чиқариш имкониятлар эгри чизиғида ётади. Бунда А(400;1000), Б(700;300), В(600;X), Г(300;Y) х ва й катталиклари ўртасида имкон борича муносабатни аниқланг.

3-мавзу. Макроиқтисодий тахлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти