Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

2019 Йил “_____” август

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАР ТАҲЛИЛИ

ФАНИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим соҳаси:

200000

-Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ

Таълим соҳаси:

230000

- Иқтисод

Таълим йўналиши:

5230100

-Иқтисодиёт (тармоқлар ва сохалар)

Умумий ўқув соати – 126 соат

Шу жумладан:

Маъруза - 36 соат (5 семестр - 36 соат)

Амалий машғулотлар – 36 соат (5 семестр - 36 соат)

Мустақил таълим соати – 54 соат (5 семестр - 54 соат)

Тошкент – 2019 й.

Фаннинг ишчи ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__ йил “___”_________ даги ___ -сонли баённомаси билан маъқулланган “Инвестиция лойиҳалар таҳлили” фани дастури асосида тайёрланган.

Фаннинг ишчи ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашининг 201__ йил “___” ______________ даги “___” -сонли баёни билан тасдиқланган.

Тузувчилар:

М.С. Қосимов

− ТДИУ, “Макроиқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди;

Ж.Ж.Шералиев

− ТДИУ, “Макроиқтисодиёт” кафедраси ассистенти

Тақризчилар:

А. Вахобов

− ЎзМУ “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор;

И. Бакиева

− ТМИ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.

ТДИУ “Иқтисодиёт”

факультети декани:

2019 йил “_____”______________________ ____________ А. Қобилов

(имзо)

“Макроиқтисодиёт”

кафедраси мудири:

2019 йил “_____”______________________ ____________ М.Асқарова

(имзо)

1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар

“Инвестиция лойиҳалари таҳлили” фани талабаларга инвестиция лойиҳаларини тузишдан кўзда тутилган мақсадни тушунтириш, лойиҳанинг моҳияти ва турларини ўргатиш, глобал, миллий иқтисодиёт ва корхона кўламида лойиҳаларни молиялаштирувчи институтлар билан таништириш, лойиҳа идеясининг келиб чиқиш асосларини, лойиҳа олди босқичи ҳамда лойиҳа тузиш жараёнлари билан таништириш, талабаларни лойиҳани таҳлил қилиш усулларидан фойдаланишга ўргатиш, лойиҳа самарадорлигини ҳисоблаш усулларини амалий машқлар воситасида кўрсатиш, молиявий таҳлил маҳоратига ўргатиш,лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда техник, ижтимоий, экологик, институционал, иқтисодий ва тижорат аспектлари бўйича таҳлил қилишга ўргатиш, лойиҳаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида хулоса ва тавсиялар ёзишга ўргатиш вазифаларини бажаради.

“Инвестиция лойиҳалари таҳлили” бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  1. қабул қилинаётган янги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларнинг такомиллашуви натижасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун очилаётган янги иқтисодий ҳамда қонуний муҳити ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  2. лойиҳа идеясини келиб чиқиши асослари, лойиҳа олди, лойиҳалаш, лойиҳани эксплуатация қилиш босқичларини олдиндан кўра билиш; лойиҳанинг тижорий фойдасидан ташқари экологик, ижтимоий, институционал ўзгаришлардан олинадиган наф ва уни ҳисоблаш ҳамда баҳолаш тўғрисида билиши ва улардан фойдалана олиши;

3) лойиҳани таҳлил қилиш услубиётини; лойиҳаларни таҳлил қилишда фойдаланиладиган нормативларни ва улардан қиёсий хулосалар қилишни; лойиҳаларни муқобил вариантларини таққослаш ва хулосалар қилишни; лойиҳаларни самарадорлигини кўрсатиб, исботлаб беришни ҳамда инвестор олдида ҳимоя қилишни; янги лойиҳа идеяларини ярата олиш ва ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак;

4) тайёр лойиҳаларни таҳлил қилиш ва энг самарали вариантини молиялаштиришга тавсия этиш; лойиҳаларни корхона ва инвестор нуқтаи назаридан баҳолаш; лойиҳа олди ҳамда лойиҳалаш босқичларида иқтисодчи сифатида ўз ҳисоб-китоблари билан тавсия бериш бўйича малакаларига эга бўлиши керак.