Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
340
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

1. Ижтимоий таҳлилнинг моҳияти ва таркибий қисмлари

Лойиҳаларни таҳлил қилишда марказий масалалардан бири инсон омилидир. Лойиҳалар инсон ҳаётини энгилаштиришга ва уларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилиши зарур. Лойиҳалар таҳлилида давлат манфатлари ва аҳолининг манфатлари биринчи ўринда туради.

Инвестиция лойиҳаларида ва тадбиркорларнинг бизнес режаларида биринчи галда фойда олиш туради. Лойиҳа таҳлилининг ёндашуви Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ёндашувига таянади. Улар лойиҳаларга давлат манфатлари ва аҳолининг манфатларидан келиб чиқиб баҳо берадилар ва хулоса қиладилар. Шу жиҳатдан ушбу фандаги ижтимоий таҳлил ва иқтисодий таҳлилнинг ёндашуви бир – бирига яқиндир.

Ҳар қандай лойиҳа самарали амалга оширилиши учун ижтимоий таҳлилнинг аҳамияти ва шу нуқтаи назардан чиқарилган хулосанинг ўрни катта.

2. Аҳолининг ижтимоий-маданий ва демографик хусусиятлари

Ижтимоий таҳлилда ижтимоий-маданий ва демографик хусусиятларни тўла хисобга олмаслик жаҳон мамлакатлари ва хақаро-молия институтларининг тажрибасида лойиҳаларнинг самарасиз бўлишига сабаб бўлган. Мисол учун Мисрда Нил дарёсига қурилган Асуан тўғонини эслаб ўтиш кифоядир.

Ижтимоий таҳлилнинг биринчи босқичи лойиҳа йўналтирилган аҳоли гуруҳи, унинг миқдори ва таркибини аниқлашдан иборат.

Лойиҳа йўналтирилган аҳолининг турмуш тарзи кўпинча уни ишлаб чиқувчи кишиларнинг турмуш тарзидан фарқ қилади. Шу туфайли режалаштириш жараёнларига маҳаллий аҳоли жалб этилмаса, лойиҳа маҳаллий шароитга мос келмаслиги мумкин.

3. Лойиҳа ва маҳаллий маданият талаблар

Кўп сонли аҳолига таъсир этувчи лойиҳалар мувафаққиятли бўлиши учун уларнинг кўпчилиги лойиҳа мақсадини тушинишлари ва уни қўллаб -қувватлашлари керак. Шу туфайли лойҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида маҳаллий қадриятлар тизимини, урф-одатлар, анъаналар, аниқланган эҳтиёжлар ва мақсадларни ҳисобга олиш зарур.

Миллий иқтисодиёт нуқтаи назаридан самарали бўлган лойиҳалар маҳаллий аҳоли учун тушунарсиз ёки улар фикрига кўра, аҳамияциз бўлиши мумкин. Оқибатда лойиҳалар маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб-қувватланмайди. Ижтимоий таҳлил маҳаллий шароитларга асосланган ҳолда лойиҳа вазифалари ва умумий мақсадларни маҳаллий аҳолининг индивидуал мақсадлари билан болаш йўлларини кўрсатиб беради.

Оилани режалаштириш масаласида ҳам маҳаллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари лойиҳа мақсадига ёки умумий мақсадларга эришишга таъсир кўрсатади. Лойиҳа натижалари одамларнинг лойиҳа ва ундан келадиган фойда ўртасидаги боғлиқликни қанчалик тушунишига боғлиқ бўлган яна бир соҳа- соғлиқни сақлаш соҳасидир.

4. Лойиҳалардан манфаатдорликни таъминлаш масалалари

Лойиҳа муваффақиятининг яна бир шартининг мақсад гуруҳининг лойиҳада манфаатдорлигини, уни қўллаб-қувватлаш ва иштирокини таъминлашдир. Бу лойиҳани самарали эксплуатация қилиш гаровидир. Кишилар ўзгаришлар қилиш учун таваккалчиликка боришлари ва лойиҳа мақсадларига эришишлари учун қилган куч-айратлари ўзини оқлашига ишонч ҳосил қилишлари керак. Лойиҳада иштирок этиш барча босқичларда ва шаклларда бўлиши мумкин, жумладан:

1. Инвестицияларни танлаш ва режалаштириш борасида маслаҳат.

2. Ишчи кучи билан иштирок этиш.

3. Моддий ва пул ресурслари билан иштирок этиш;.

4. Лойиҳа бажарилишини кузатиб бориш ва ҳоказо.