Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

5. Лойиҳаларнинг инвестициялардан кейинги босқичига эътиборсизлик

Лойиҳаларни амалга оширишдан кейинги босқичга доим ҳам етарлича эътибор берилавермайди. Кўпинча бу ҳолат қарор қабул қилувчи шахсларнинг асосий эътибори инвестициялаш босқичига жамлангани ҳолда, эксплуатация ва жорий хизмат масалалари эътибордан четда қолишида намоён бўлади. Бунинг оқибатида лойиҳадан олинаётган даромад камаяди, асосий фондлар қисқариб кетади ҳамда ташкилий тузилма ривожланишида жиддий молиявий ва бошқарув муаммолари келиб чиқади. Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор бир қанча ташкилотлар ва шахсларни санаб ўтиш мумкин (Масалан, хорижий инвесторлар, сиёсатчилар, компаниялар ва касаба уюшмалари). Лекин лойиҳа тугалланиши биланоқ уни самарали эксплуатация қилиш учун зарур бўлган ресурлар билан таъминлаш ҳамда маъмурий бошқарув тизими томонидан етарлича эътиборбериш борасида муаммолар пайдо бўлади.

11-мавзу. Молиявий таҳлил

1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари

Лойиҳаларни молиявий таҳлил қилишнинг методологик асосларини 4-5 мавзуларда кўриб чиқдик. Молиявий таҳлилда лойиҳаларнинг методологик асосларидан фойдаланилади ва қўшимча молиявий таҳлил услублари ва йўналишлари мукаммал кўриб чиқилади.

Лойиҳани молиявий таҳлил қилиш бир неча кўринишга эга бўлиб, лойиҳа турига қараб, икки ёки ундан кўпроқ турдаги молиявий таҳлил амалга оширилиши мумкин. Молиявий таҳлил қуйидаги турларни ўз ичига олади:

1. Молиявий рентабеллилик таҳлили.

2. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили.

3. Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили.

4. Харажатларнинг қопланишининг таҳлили.

Молиявий таҳлилнинг санаб ўтилган турлари қайси вазифаларга эга бўлиши, лойиҳанинг молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги у қайси нуқтаи назардан туриб кўриб чиқилаётганлигига боғлиқ.

2. Молиявий рентабеллилик таҳлили

Молиявий рентабеллилик таҳлилининг мақсади лойиҳанинг ҳаёт даври давомида инвестициялардан келадиган самарани баҳолашдан иборат. Бу таҳлилни баъзида лойиҳанинг молиявий мақсадга мувофиқлиги таҳлили деб ҳам юритилади. Бу таҳлилни ўтказишнинг услубий асослари ИВ-В бобларда кўриб чиқилган. Шу асосга таянилган ҳолда рентабеллилик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади.

Бу таҳлил аввало лойиҳадаги пул тушумлари ва чиқимлари оқимига асосланган ҳолда ўтказилади ва ана шу оқимлар таҳлил қилинади. Бунда эътибор лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларга(уларнинг молиявий ҳолатига) эмас, балки лойиҳанинг ўзига қаратилади. Молиявий рентабеллилик таҳлили товарлар ва хизматлар савдосини амалга оширувчи лойиҳалар учун ўта муҳим, лекин коммунал хизмат кўрсатувчи ва давлатдан қисман дотация олиб ишловчи ташкилотлар учун унча ҳам муҳим эмас.

3. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили

Лойиҳанинг молиялаштиришга эҳтиёжини аниқлашда аввало миллий валюта билан лойиҳа харажатларини қоплаш имкониятлари ўрганилади. Миллий валюта ёрдамида лойиҳа харажатлари қопланса лойиҳанинг валюта билан боғлиқлиги камаяди ва унинг хатари камаяди. Миллий валюта билан харажатларни қоплаш мутлақо иложсиз бўлган ҳолда валюта билан харажатларни қопланиши режалаштирилади. Лойиҳа Миллий иқтисод манаатларига мос келишини албатта ҳисобга олиниши шарт.

Лойиҳани молиялаштириш икки манбаъ хисобидан амалга оширилиши мумкин.

1. Ўз маблағлари

2. Қарзга олинган маблағлар

Энг аввала ўз маблағлари хисобига лойиҳани молиялаштириш имкониятлари таҳлил қилинади. Бунда инвестициялашга кетган маблағлар айланма капитални камайишига ва шу билан боғлиқ муаммоларга олиб келмаслиги керак.

Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили лойиҳани инвестициялаш ва уни эксплуатация қилиш учун керак бўлган барча молиявий эҳтиёжларни прогноз қилишни ўз ичига олади.