Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

3. Инвестициялар таҳлилида асосланиладиган асосий иқтисодий концепциялар

Инвестицияларни таҳлил қилиш, уларнинг самарадорлиги даражасини аниқлаш бир қанча иқтисодий концепцияларга таяниб амалга оширилади.

1.Инвестицияларнинг фирма бойлигини оширишдаги роли.

Ҳар қандай фирма инвестиция жалб қилар екан, аввало, ўз бойликларини оширишни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсад фирманинг фойдани кўпайтириш каби кўпинча асосий деб қараладиган бошқа бир мақсадидан анча кэнгроқдир.

Фирма бойлиги ўз ичига фирма ўз капиталининг бозор қийматини (ЎКБҚ) ҳамда фирма мажбуриятларининг бозор (МБҚ) қийматини олади. Яъни:

Фирма бойлиги  ўкбқ  мбқ

Шу нарса равшанки, фирманинг реал бойлиги унинг капитали (юқори ликвидли активлар кўринишида турган капитални истисно қилган ҳолда) қанчалик кўплиги билан эмас, балки бу капитал товарлар ва хизматлар бозорида фирмага қандай ҳолатни таъминлаб бериши билан белгиланади.

2. Пул тушумлари ҳақида тушунча.

Пул тушумлари (пул объект оқимларининг, каш флоw) иқтисодий адабиётларимизда яқиндан буён қўлланилаётган атама бўлиб фирма тижорат фаолияти натижасида олинган тушумларни, яъни пул киримлари ва чиқимлари кўрсатади.

Пул тушумлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. Асосий фаолият бўйича:

  • нақд пул эвазига сотишдан олинган пул тушуми;

  • пул ўтказиш йўли билан сотишдан олинган пул тушумлари.

2. Инвестициялар бўйича:

  • қимматли қоозларга қилинган инвестициялардан даромадлар;

  • шуъба корхоналар ва хориждан тушумлар;

  • активларни сотишдан келадиган тушумлар.

3. Молиявий операциялар бўйича:

  • қимматли қоозларни сотишдан олинган тушумлар;

  • қарзлар.

Фирманинг пул чиқимлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. Асосий фаолият бўйича:

  • хом ашё ва материаллар учун тўловлар;

  • иш ҳақи тўловлари:

  • солиқ тўловлари;

  • суурта тўловлари.

2. Инвестициялар бўйича:

  • асосий капитални сотиб олишга;

  • асосий капитални монтаж қилишга.

3. Молиявий операциялар бўйича:

  • фоизлар ва дивидендлар тўлашга;

  • ссудалар ва облигациялар бўйича мажбуриятларни сўндиришга.

Пул тушумлари ва чиқимлари ўртасидаги фарқ, яъни соф пул тушумлари фирма бойлиги ошишини таъминловчи соф пул қолдиидир.

Бухгалтерия ҳисобининг Америка стандартлари ГААП (Генералл Аксептед Аккоунтинг Принcиплес) атамаларидан фойдалансак, пул тушумларини аниқлаш тэнгламаси қуйидагича ёзилади:

ПТ МРТ (ЖХА) ФТС тўл.

Бу ерда: ПТ – пул тушумлари;

МРТ - маҳсулот реализацисидан тушум;

ЖХ - жами харажатлар;

А - амортизация;

ФТ - фоиз тўловлари;

С тўл.- тўланган солиқлар.

4 . Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг моҳияти ва йўналишлари

Ўзбекистонда 2015-2020 йилларга мулжалланган ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта қуроллантириш дастури хозирда муваффақиятли амалга оширилмоқда. Амалга оширилаётган инвестиция сиёсати мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёқили энергэтика ва дон мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, експорт салоҳиятини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун устувор соҳаларни қўллаб-қувватлаш, чет ел инвестицияларини жалб қилиш учун очиқ ешиклар сиёсатини олиб бориш кабиларга қаратилди. Инвестиция сиёсатни олиб боришда қуйидаги тамойилларга асосланилди:

  • белгиланган давлат устуворликлари асосида энг муҳим тармоқлар ва фаолият соҳаларини танлаб қўллаб-қувватлаш;

  • ижтимоий аҳамиятли тармоқларни (соғлиқни сақлаш таълим, маданият ва ҳ.к.) аҳоли турмуш даражасини яхшилиш, умрини узайтириш, ижтимоий жиҳатдан кескин табақаланишнинг олдини олиш, истеъмол талабининг фаоллашувини таъминлаш мақсадида етарли даражада қўллаб-қувватлаш;

  • чет ел инвестицияларини ўзаро манфаатдорлик асосида устувор соҳаларга жалб қилиш;

  • потенциал инвестиция ресурсларини савдо соҳаси ва пул бозоридан саноат соҳасига қайта тақсимлаш;

  • илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини қўллаб-қувватлаш, хориждан янги техникалар учун лицензиялар сотиб олиш, катта лабораторияларни сақлаб туришга қуввати етадиган йирик корпорациялар тузиш орқали ишлаб чиқариш капиталини жамлаш ҳисобига интелектуал капитал ва илмий-техник потенциални ошириш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва уларни ташқи бозорда рақобатбардош бўладиган даражага олиб чиқишга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

  • аҳолининг озиқ-овқат ва истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган ишлаб чиқариш қувватларини жадал ривожлантиришни инвестициялар билан таъминлаш;

инвестиция жараёнлари иштирокчиларининг ўзаро алоқаларини тартибга солиб турувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш.