Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
340
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

Тошкент – 2019

ЎRectangle 2 Rectangle 3 Rectangle 4 збекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил “___” _____даги ___ -сонли буйруғининг ___ -иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.

Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__ йил “___”_________ даги ___ -сонли баённомаси билан маъқулланган.

Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди.

Тузувчилар:

М.С. Қосимов

− ТДИУ, “Макроиқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди;

Тақризчилар:

А. Вахобов

− ЎзМУ “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор (турдош ОТМ);

И. Бакиева

− ТМИ, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди (турдош ОТМ);

Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201__ йил “___” ______________ даги “___” -сонли баённома).

I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Иқтисодиётни либераллаштириш шидат билан амалга оширилаётган хозирги даврда мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш каби катта вазифаларни амалга оширишни инвестиция лойияҳаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Йўналтирилаётган молиявий ресурслар самарадорлигини таъминлаш мамлакатда қабул қилинаётган инвестиция лойиҳаларини ҳар томонлама мукаммал ишлаб чиқилганлигини талаб этиб, айнан шу каби масалалар мазкур фаннинг долзарблигини асослайди.

“Инвестиция лойиҳалари таҳлили” фани ихтисослик фан ҳисобланиб, 5-семестрда ўқитилади.

Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар “Иқтисодий назария”, “Макроиқтисодиёт”, “Микроиқтисодиёт”, “Институционал иқтисодиёт”, “Статистика”, “Эҳтимоллар назарияси” фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим.

“Инвестиция лойиҳалари таҳлили” фани “Миллий иқтисодиёт”, “Минтақавий иқтисодиёт”, “Инновация стратегияси” фанлари билан боғлиқ бўлиб, математик ва табиий, умумкасбий фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.

II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

“Инвестиция лойиҳалари таҳлили” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга инвестициялар ва лойиҳалар билимларининг назарий асосларини, инвестиция лойиҳаларининг таҳлили методологияларини асосий кўрсаткичларини ва уларни хисоблаш усулларини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.

Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш , лойиҳа таҳдидларини аниқлаш ва уларни бошқариш, танқидий ва конструктив таҳлил асосида лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ қарорлар ишлаб чиқишдан иборат.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  1. Инвестиция лойиҳалари бўйича қабул қилинаётган янги қонунлар ва бошқа норматив хужжатларнинг такомиллашуви натижасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун очилаётган янги иқтисодий ҳамда қонуний муҳити ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  2. Инвестиция лойиҳаси ғоясини келиб чиқиши асослари, лойиҳа олди, лойиҳалаш, лойиҳани эксплуатация қилиш босқичларини олдиндан кўра билиш; лойиҳанинг тижорий фойдасидан ташқари экологик, ижтимоий, институционал ўзгаришлардан олинадиган наф ва уни ҳисоблаш ҳамда баҳолаш тўғрисида билиши ва улардан фойдалана олиши;

3)Инвестиция лойиҳасини таҳлил қилиш услубиётини; лойиҳаларни таҳлил қилишда фойдаланиладиган нормативларни ва улардан қиёсий хулосалар қилишни; лойиҳаларни муқобил вариантларини таққослаш ва хулосалар қилишни; лойиҳаларни самарадорлигини кўрсатиб, исботлаб беришни ҳамда инвестор олдида ҳимоя қилишни; янги лойиҳа идеяларини ярата олиш ва ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак;

4) тайёр инвестиция лойиҳаларни таҳлил қилиш ва энг самарали вариантини молиялаштиришга тавсия этиш; лойиҳаларни корхона ва инвестор нуқтаи назаридан баҳолаш; лойиҳа олди ҳамда лойиҳалаш босқичларида иқтисодчи сифатида ўз ҳисоб-китоблари билан тавсия бериш бўйича малакаларига эга бўлиши керак.