Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

5. Лойиҳа объектлари ва субъектлари.

Лойиҳа раҳбари – юридик шахс бўлиб, унга буюртмачи ва инвестор лойиҳани бошқаришда, ишларни бошқаришда ҳисобот беради: режалаштириш, назорат ва лойиҳанинг барча иштирокчилари ишларини бошқаради.Кичик лойиҳаларда лойиҳа менеджери лойиҳани бошқаради.

Лойиҳа жамоаси – махсус ташкилий структура бўлиб, лойиҳа раҳбари томонидан бошқарилади ва лойиҳани амалга ошириш даврида шакллантирилади.

Шартномачи – лойиҳанинг томони ёки иштирокчиси бўлиб, буюртмачи билан ўзаро муносабатда бўлади, шартнома бўйича ишларни бажаралиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олади – бу лойиҳанинг тўлиқ ёки бир қисми бўлиши мумкин.

Субшартномачи – юқорироқ даражадаги шартномачи ёки субшартномачи билан шартнома алоқаларига киришида. Шартнома бўйича иш ва хизматларни бажаришга жавобгардир.

Лойиҳаловчи – юридик шахс бўлиб, лойиҳа доирасида лойиҳавий изланиш ишларини шартнома бўйича бажаради. Лойиҳанинг асосий шартномачиси ёки бевосита буюртмачи билан шартнома алоқаларига киришади.

Асосий воситачи – юридик шахс бўлиб, унинг таклифи буюртмачи томонидан қабул қилинган. Шартнома асосида ишларни бажаралишига жавобгар.

Таъминотчилар – субшартномачилар, улар шартнома асосида турли хил етказиб бериш ишлари – материаллар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқаларни амалга оширади.

Рухсатнома берувчилар – ташкилотлар бўлиб, ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи, савдо қилиш, маълум турдаги иш ва хизматлар ва ҳоказолар учун рухсат беради.

Ҳукумат ташкилотлари – ўз манфаатларини лойиҳа иштирокчиларида солиқ солиш йўли билан қондирувчи томон бўлиб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ.

Ер майдони эгаси – юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, лойиҳа жалб қилинган ер майдони эгасидир. Ерга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқини шартнома асосида беради ва буюртмачи билан алоқага киришади.

Лойиҳанинг якуний маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси – ҳосил бўлган асосий фоизлардан фойдаланишни амалга оширади ва якуний маҳсулотни ишлаб чиқаради.

Якуний маҳсулот истеъмолчилари­– юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, маҳсулот сотиб олувчилари ва фойдаланавчиларидир, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларга талабларни белгилаб унга талабни шакллантиришади.

6. Лойиҳалар таҳлилининг моҳияти ва вазифалари

Лойиҳалар таҳлили – харажатлар ва даромадлар ҳамда лойиҳа билан боғлиқ бўлган қалтисликни (таваккалчиликни) тизимли баҳолаш ва очиб бериш асосида лойиҳаларни тайёрлаш, баҳолаш ва танлаб олиш усулидир. Лойиҳа таҳлилининг катта қисми лойиҳа даврининг дастлабки босқичида, яъни уни қабул қилиш ёки қилмаслик тўрисида қарор қабул қилингунгача амалга оширилади.

7. Лойиҳалар таҳлили тузилмаси

Лойиҳа таҳлилида даромадлар ва харажатлар қуйидаги 7 нуқтаи назардан туриб баҳоланади ва улар лойиҳа таҳлилининг 7 бўлимини ташкил етади.

  • Техник таҳлил: лойиҳа техник жиҳатдан асосланганми?

  • Тижорат таҳлили: лойиҳа маҳсулотига бозорда талаб борми?

  • Молия: молиявий жиҳатдан лойиҳа яроқлими?

  • Лойиҳага қилинган харажатлар ундан фойдаланувчи (истеъмолчи) лар ҳисобига қопланади-ми ?

  • Экология: лойиҳа атроф-муҳитга кандай таъсир кўрсатади?

  • Институционал ривожланиш: лойиҳа учун масъул бўлган ташкилотлар уни амалга ошириш ва эксплуатация қилишга қодирмилар?

  • Лойиҳанинг ижтимоий ва маданий талабларга мослиги: Лойиҳа маҳаллий шароитларга мосланганми? Лойиҳа аҳолининг айрим гуруҳларига таъсир кўрсатадими ?

  • Иқтисод: лойиҳанинг ижобий натижалари уни амалга ошириш ва эксплуатация қилиш харажатларидан ортиқми? Лойиҳада таваккалчилик даражаси қандай?