Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

2. Экологик таҳлилнинг вазифалари

Экологик таҳлилининг асосий вазифаси, лойиҳани амалга ошириш ва фойдаланиш вақтида атроф-муҳитга келтириладиган потенциал зарарни аниқлаш ва уни юмшатиш ёки бартараф этиш учун зарурий чораларни белгилаб олишдир.

Умуман, атроф-муҳитга етказилаётган зарарни баратараф этиш ёки уни ривожланиш суръатларини қисқартирмаган ҳолда сезилмайдиган даражагача камайтириш янада муҳим муаммо ҳисобланади. Атроф-муҳит «табиий капитални» намоён етади. Дарё оқими, тупроқни табиий ҳимоя қилиниши, ҳаво оқимларинг доимо ўзгариб туриши – “табий капитал”дан келадиган фойдадир ва табиатни иқтисодиётни ривожлантиришга берган хизматларидир, улар иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлайди ва рабатлантиради.

3. Экология бўйича лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларини кўзлаш лойиҳа - смета харажатларида ўз аксини топади. Иқтисодий ривожланиш муаммоларини инсонлар томонидан илмий ўрганиш кучайиши билан, лойиҳаларнинг екосистемага таъсирини жуда бўлмаганда минимал хавфсизлик меъёри даражасига тушириш имкони пайдо бўлади. Бу меъёрларга инсон саломатлигига бўлган хавф даражаси, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқариш меъёрлари ва бошқалар мисол бўлади. Лойиҳалар екосистемани муҳофаза қилиш бўйича чет ел мамлакатлари билан тузилган шартномалар бузилишига олиб келиши керак эмас.

Айрим ҳолларда лойиҳа таъсирида экологик ҳолат салбий томонга қараб ўзгариши ва бунга рухсат берилиши ҳам мумкин. Масалан, аҳоли жойлашган жой яқинига темир йўл қуриш лойиҳалаштирилса ва бу лойиҳа амалга ошса, шовқин кўпаяди ҳамда бу аҳоли яшаш тарзига салбий таъсир этиши мумкин. Лойиҳада бу салбий таъсирни бартараф қилиш йўллари бўлиши керак. Бунинг учун аҳолини бошқа жойга кўчириш (бу еса жуда қийин, чунки одамлар ўзлари ўрганиб қолган жойлардан, яхшироқ шароит яратиб берилишига қарамасдан, кўчишга розилик бермасликлари мумкин) ёки шовқинни камайтирадиган, яхшиси умуман йўқотадиган мосламаларни уйларга ўрнатиш керак. Бу, албатта, қўшимча харажатларга олиб келади. Ундан ташқари айрим вақтларда аҳолини компенсация бериш йўли билан ҳам рози қилиш мумкин. Масалан, электростанция қуриш лойиҳаси амалга ошса компания эгалари атрофда яшовчи аҳолига электроэнергияни текинга беришни ўз бўйнига олади.

4. Экологияни молиялаштириш манбалари.

Умуман олганда, лойиҳаларни экологик таҳлил учун сарф этилган харажатлар унчалик катта эмас,

Табиий муҳит фақатгина табиий ресурсларнинг манбаи бўлиб қолмасдан, шу билан бирга у ҳар хил экологик хизматлар ҳам кўрсатади (тупроқни тиклаш, чиқиндиларни чиритиш ва ҳ.к.). Табиатнинг бу вазифаларига кўпинча етарли эътибор берилмайди, чунки уларнинг бозор баҳоси мавжуд эмас. Сув ва ҳавонинг ифлосланиши натижасида одам организмидаги ўзгаришларнинг салбий оқибатларини статистик маълумотлар ёрдамида тахминий аниқлаш мумкин бўлсада, бу ҳам анча қийин кечади. Шунинг учун кўп ҳолларда бу зарарларни аниқлаш услуби бўлмаганлиги сабабли бундай ҳолатдан зарар кўрган одамлар товон пули ололмай қоладилар.

Экологик лойиҳалар харажатини умумий лойиҳадан фойда кўрадиган шахслар қоплаши керак. Агар лойиҳа давлат томонидан амалга оширилса, харажатлар манбаи давлат бюджэти ҳисобланади. Лекин масалага бундай ёндашувнинг ўзига хос камчиликлари ҳам мавжуд. Масалан, пировардда экологик лойиҳа туфайли ким манфаатдор еканлигини аниқлаш жуда қийин, ундан ташқари лойиҳанинг мақсади йўқотилган ёки бузилган экологик элементларни тиклаш ёки хавф олдини олиш бўлиши мумкин.

9-мавзу. Ижтимоий таҳлил