Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

5.Ижтимоий лойиҳаларда хотин-қизларнинг роли

Ўзбекистонда хотин – қизларнинг иқтисодиётда ва жамиятда тутган ўрнини янада юқори даражага етказиш учун давлат даражасида эътибор қилинади. Шу сабабли лойихаларни барча босқичларида хотин қизлар масаласига доимо баҳо берилиши керак.

Кўпинча лойиҳалар муҳокама этилаётганда бутун дунёда хотин-қизлар аҳолининг ярмидан кўпчилигини ташкил этиши эътибордан четда қолади. Лойиҳаларда иштирок этиш ва улардан манфаат кўришда, жинслар ўртасида фарқ борлиги, аёлларнинг иқтисодий манфаатлари лойиҳаларда ҳисобга олиниши шарт, чунки бу лойиҳа муваффақияти гаровларидан биридир. Кўпроқ аёллар меҳнатига таянадиган энгил саноат корхоналари лойиҳаларида бу алоҳида аҳамият касб етади. Аёллар дунё буйича қишлоқ хўжалигида ишчи кучининг 50%дан 80%гача қисмини ташкил етади. Оилаларда қишлоқ хўжалигида банд аёллар сони еркакларникидан кўп. Улар иш кунининг узоқлиги еркакларники билан бир хил.

6. Ижтимоий таҳлилда мутахассислар масаласи

Лойиҳаларнинг яратилиши босқичидан самарали амалга оширилиши босқичигача унинг муваффақияти биринчи галда лойиҳада иштирок етаётган мутахассисларнинг даражасига боғлиқ.

Ижтимоий муаммолар лойиҳа даврининг турли босқичларида юзага чиқади. Лойиҳа нафақат салбий оқибатларнинг олдини олиш учун, шунингдек, ижтимоий ўзгаришларни бошлаш мақсадида кишилар кучайратларини сафарбар этиши учун ҳам аҳоли урф-одатлари, анъаналарига мосланган бўлиши керак. Кўпгина ижтимоий муаммоларни аниқлаб, моҳиятига этишнинг ўзиёқ уларнинг лойиҳага салбий таъсирини кескин камайтириш имконини беради.

Профессионал тайёргарлик ва ижтимоий таҳлил тажрибаси потенциал ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун ўта зарур. Шу сабабли лойиҳа таҳлилида социолог, антрополог каби мутахассислар иштирокини таъминлаш керак. Турли қишлоқ хўжалиги муассасаларининг чорвачилик бўлимларида чорва билан шуулланувчи мутахассислар бўлгани ҳолда чорвани этиштириш (чорвадорлар) билан шуулланувчи мутахассисларнинг йўқлиги кўпгина мамлакатларда чорвачилик лойиҳалари самарадорлигининг пастлиги сабабларидан биридир.

10-мавзу. Институционал таҳлил

1. Институционал таҳлилнинг моҳияти ва мақсадлари

Институционал таҳлил лойиҳа устида бажариладиган ишларнинг энг муҳимларидан бирига айланди. Лойиҳаларининг натижалари кўп жиҳатдан ташкилий тузилма сифатига ҳам боғлиқ. Лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларни ўрганиш, уларнинг бошқарув имкониятлари, шунингдек, марказий ҳокимиятнинг лойиҳа учун мутасадди бўлган ташкилотларга ёрдам беришга қанчалик тайёр еканликларини баҳолашга имкон беради. Яхши шаклланмаган, такомиллашмаган бошқарув тузилмасига, малакали мутахассислар, ахборот тизимлари ва ҳоказоларга эга бўлмаган ташкилотлар зиммасига лойиҳаларни амалга оширишни топшириш ёки улар таклиф етган лойиҳаларни молиялаштириш муваффақияцизликка олиб келиши мумкин (ёки ҳеч бўлмаганда қўшимча харажатларни келтириб чиқаради).

Институционал таҳлил лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва експлутация қилишга, шунингдек, мавжуд ташкилотларни мустаҳкамлаш, малакали мутахассислар билан тўлдиришга кўмак бериши лозим.