Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
340
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

1. Лойиҳаларни техник таҳлил қилишнинг вазифалари ва таркиби

Техник таҳлил асосий техник - иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади. Жумладан ишлаб чиқариш харажатлари,маҳсулотни сифати, маҳаллий хом ашёда маҳсулот чиқариш, янгидан ишлаб чиқрилган маҳсулот ва унинг експорт салоҳияти каби саволлар ва кўрсаткичлар ўрганилади.

Техник таҳлилга қуйидагиларни кўриб чиқиш ва белгилаш киради:

  • Техник ва технологик жиҳатдан муқобил вариантлар.

  • Лойиҳани жойлаштириш ўрни бўйича муқобил вариантлар.

  • Лойиҳа ҳажми.

  • Лойиҳани амалга ошириш муддатлари.

  • Хом ашё, ишчи кучи ва бошқа ресурслардан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг етарлилигини.

  • Лойиҳа маҳсулоти учун бозор сиғими (ҳажми).

  • Кўзда тутилмаган омилларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа харажатлари.

2. Лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг техник муаммолари

Турли лойиҳаларда учрайдиган техник муаммолар ўзига хос бўлади. Аммо айрим муаммолар (барча лойиҳаларга бўлмасада) кўпчилик лойиҳаларга хос бўлади ва уларни идентификация қилиш мумкин. Бу муаммолар қуйидаги категорияларга бўлинадилар: мулк шакли; лойиҳа кўлами; амалга ошириш муддатлари ҳамда технлогияларни танлаш ва тўплаш.

Лойиҳаларнинг компонентлари бўйича турланиши

Лойиҳа компонентла-ри

Харажатларга кўра мустақил

Харажатларга кўра бир-бирини тўлдирувчи

Харажатларга кўра бир-бирининг ўрнини босувчи

Даромадларга кўра мустақил

Умумий НПВ мустақил НПВ лар йииндисига тэнг

Умумий НПВ мустақил НПВ лар

йииндисидан катта

Умумий НПВ мустақил НПВ лар йииндисидан кичик

Даромадларга кўра бир-бирини тўлдирувчи

Умумий НПВ мустақил НПВ лар йииндисидан катта

Умумий НПВ алоҳида НПВ лар йииндисидан катта

Аниқланмаган натижа. Бирма-бир солиштириб кўриш талаб этилади

Даромадларга кўра бир-бирининг ўрнини босувчи

Умумий НПВ алоҳида НПВ лар йииндисидан кичик

Аниқланмаган натижа. Бирма-бир солиштириб кўриш талаб этилади

Умумий НПВ алоҳида НПВ лар йииндисидан кичик

Кўпгина кўп мақсадли лойиҳалар харажатларга кўра бир-бирини тўлдирувчи, даромадларга кўра еса бир-бирини ўрнини босувчи ҳисобланади. Масалан, суориш ва гидроэлектростанция учун умумий туон қуриш алоҳида-алоҳида туон қуришга нисбатан кам харажат талаб етади. Лекин электрэнергияси олиш учун қишда оқизилган сув суориш учун фойдасиз бўлса, ёзда суориш учун электрэнергияси олиш эҳтиёжларидан кўпроқ сув оқизилади. Сув оқизиш миқдори ГЕС талаблари учун ҳам қишлоқ хўжалиги талаби учун ҳам зарур бўлган оптимал миқдордан кўп бўлади.

3. Лойиҳаларни жойлаштириш ўрни

Лойиҳанинг жойлашиш ўрнини белгиловчи омиллар турли-туман бўлиб, бу омилларни ҳам таҳлил қилиш мумкин. Лойиҳа учун НПВни максималлаштирадиган жой энг яхши ҳисобланади. Кўп ҳолларда жойлашиш ўрнини танлаш ҳам лойиҳа кўламини белгилашдаги каби бир қатор жиҳатларни ҳисобга олишни талаб етади. Масалан, саноат корхонаси ёки хом ашё базаси яқинига ёки бошланич энергия манбаи яқинига ёки маҳсулот бозори ёнига ёки бўлмаса тегишли инфратузилмага яқин жойда қурилиши мумкин. Ҳар бир вариант ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. Максимал НПВ ни таъминлайдиган жойлашиш ўрни танланиши учун бу афзалликлар ва камчиликлар баҳоланиши ҳамда таққосланиши мумкин.