Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

3. Инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг содда услублари

Енди инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг содда(статик) усулларини кўриб чиқамиз. Бу услублар дисконтлаш концепцияси пайдо бўлмасдан олдин ҳам кэнг қўлланилган бўлиб, улар ёрдамида, асосан пул киримлари ва чиқимларини таққослаш орқали лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади.

Инвестицияларнинг қопланиш даври ПП (ингл. Пайбак период), бу шундай даврки, бунда дастлабки қилинган инвестициялар миқдори тикланади.

ППИ0 CФ*т

Бунда: И0-дастлабки инвестиция миқдори;

CФ*т- лойиҳани амалга ошириш натижасида бир йилда тушадиган маблағ. Бу формула ҳар йиллик пул тушумлари бир-бирига тэнг бўлгандагина қўл келади.

Кўрсаткичнинг номидан хулоса қилиш мумкинки, у бухгалтерия ҳисоботи бўйича фирма даромади ўртача миқдорини инвестицияларнинг ўртача миқдорига нисбатини ифодалайди.

Бу кўрсаткич қуйидаги формула ёрдамида аниқланади(20-формула):

Рои  ебит( 1- т) [ ( c .Й.Б.-c.Й.О):2]

Бу ерда: ЕБИТ( ингл.еарнингс бефоре интерест анд тах) - фирманинг фоиз ва солиқлар тўловларини амалга оширгунга қадар ( ёки солиқ тўловларидан кейинги, лекин фоиз тўловларигача) бўлган фойдаси миқдори;

Т - солиқ ставкаси ( коеффициентда берилади);

C.й.б., C.й.о. - активларнинг йил бошидаги ва йил охиридаги қиймати. Бу иккала миқдор ўртасидаги фарқ инвестиция харажатлари ҳажмини кўрсатади.

6-маззу. Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларини баҳолаш

1. Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча

Инвестициялар мақбуллигини асослашда қўлланиладиган кўрсаткичлар бизни зиддиятли хулосаларга олиб келади.Барча мезонларга кўра инвестицияларнинг юқори даромадли бўлиши камдан-кам учрайдиган ҳолдир. Бунинг устига битта инвестиция лойиҳаснинг ўзи бир кўрсаткич (масалан -ИРР) бўйича ўзаро фарқ қилувчи бир неча миқдорларга эга бўлиши мумкин. Шу сабаб бу мавзуда таҳлилий маълумотлар зиддиятли бўлган ҳолатларда (айниқса рақобатлашувчи инвестициялар шароитида) қандай қилиб инвестицион қарорлар қабул қилиш тўрисида фикр юритамиз.

Инвестиция Лойиҳалари ўртасида рақобат икки сабабга кўра юзага келади:

Биринчидан, ноиқтисодий ҳарактердаги сабабларга кўра икки лойиҳа бир-бирини инкор етади.

Иккинчидан, бюджетнинг чекланганлиги сабабли ҳам инвестициялар ўзаро рақобатлашувчи бўлиши мумкин.

2. Муқобил инвестициялар.

Инвестициялар битта натижага эришишнинг бир нечта муқобил вариантлари мавжуд бўлган ҳолда ёки қандайдир чекланган ресурснинг (пул маблағларидан ташқари) битта манбасини ишлатганларида ўзаро инкор этувчи ёки муқобил бўлиши мумкин.

Масалан: «Узсаноатқурилишбанк» ўз филиалларининг компъютер техникаси билан таъминлаш вазифасини ҳал етаётганида, унга турли фирмалар ўзаро муқобил бўлган бир нечта инвестиция лойиҳаларини таклиф қилишган. Тошкент универмаги учун унинг биносини турли фирмаларга ижарага бериш тўрисидаги таклиф ҳам ўзаро инкор қилувчи лойиҳаларга мисол бўлади. Ресурслар чекланганлиги билан боғлиқ кўпгина иқтисодий масалалар сингари муқобил инвестиция лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси ҳам чекланган вақт давомида рўй беради, яъни шу вақт давомида ресурсларнинг этишмовчилиги муаммосини ҳам хал этиш керак. Масалан: ишлаб чиқариш корхонаси олдида ёки бир цехдаги ускуналарни янгилаш ёки янги цех қуриш лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси шу давр ичида бирданига икки лойиҳани молиялаштириш имконияти йўқлиги туфайли юзага келади. Қуйидаги мисолда муқобил инвестициялардан бирини танлаш жараёнида рўй берадиган муаммоларни кўриб чиқамиз.