Добавил:
mkk-1978@mail.ru Доктор экономических наук, профессор кафедры Экономической теории национального университета Республики Узбекистан им. М.Улугбека Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
УМК Инвестицион лойихалар тахлили.doc
Скачиваний:
341
Добавлен:
02.01.2021
Размер:
16.88 Mб
Скачать

3. Лойиҳа ҳаёт даврининг асосий босқичлари

Лойиҳа юзага келган вақтдан токи у тугатилгунга қадар ўтган вақт оралиига лойиҳанинг ҳаёт даври, лойиҳа босиб ўтиши лозим бўлган ҳолатларга еса фазалар, босқичлар дейилади. Лойиҳалар ҳаёт даври (ЛҲД) нинг қуйидаги боскичлари фарқланади:

1. Инвестиция олди босқичи.

а) инвестиция имкониятларининг таҳлили;

б) дастлабки техник-иқтисодий асослаш;

в) техник-иқтисодий асослаш;

г) инвестиция имкониятлари тўрисида доклад.

2. Инвестиция босқичи.

а) музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш;

б) лойиҳалаштириш;

в) қуриш (қурилиш ишларини амалга ошириш);

г) маркетинг;

д) ходимларни ўқитиш.

3. Эксплуатация босқичи.

а) қабул қилиш ва ишга тушириш;

б) ускуналарни алмаштириш (янгилаш);

в) кэнгайтириш, инновация.

Меҳнат сиғимига кўра ЛХД ни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:

Босқичлар

Концепция

Режалаш-тириш

Лойиҳалаш-тириш

Қурилиш

Якунлаш

Вақт

3 %

5%

20%

60%

12%

4.Лойиҳа муҳити

Лойиҳа муҳити ташқи ва ички муҳитларга бўлинади. Ташқи муҳитни корхона доирасида ўзгартириб ёки бошқариб бўлмайди. Шунинг учун ташқи муҳитдан келиб чиқиб самарали ички муҳитни яратиш ва рақобат қилиў зарур бўлади.

Корхона муҳити лойиҳага корхона ичидан бевосита катта таъсир кўрсатади. Ташқи омилларнинг ҳам лойиҳага таъсири катта:

Сиёсий характеристикалар ва омиллар: сиёсий барқарорлик; лойиҳанинг ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши; жиноятчилик даражаси; иштирокчи мамлакатлар билан савдо баланси; ҳарбий бирлашмаларда иштирок этиш.

Иқтисодий омиллар: миллий хўжалик структураси; жавобгарлик ва мулкий ҳуқуқлар турлари, жумладан, ер ҳуқуқи; тариф ва солиқлар, суурталаш; инфляция даражаси ва валюта барқарорлиги; банк тизимининг ривожланганлиги; инвестициялар ва капитал қўйилмалар манбалари; тадбиркорлик еркинлиги ва хўжалик мустақиллиги даражаси; бозор инфраструктураси ривожланганлиги; баҳолар даражаси; бозорлар ҳолати; савдо, инвестициялар, ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва маҳсулотлар, ишчи кучи ва бошқалар.

Жамият – унинг характеристикалари ва омиллари: ҳаёт даражаси ва шароитлари,таълим даражаси; кўчиб юриш еркинлиги, «кириш-чиқиш», меҳнат қонунийлиги, чиқиш (забастовка)ларни тақиқлаш; соғлиқни сақлаш ва медицина, дам олиш шароитлари; жамоат ташкилотлари, пресса, телевидение; маҳаллий аҳолини лойиҳаларга муносабати.

Қонун ва ҳуқуқ: инсон ҳуқуқлари; тадбиркорлик ҳуқуқлари; мулкка эгалик ҳуқуқлари; суурта ва имтиёзлар бериш тўрисидаги қонун ва норматив актлар.

Фан ва техника: фундаментал ва ёрдамчи фанларнинг ривожланиш даражаси; информацион технологиялар ва компъютерлаштириш даражаси; саноат ва ишлаб чиқариш технологиялари; энергэтик тизимлар; транспорт тизимлари; алоқа ва коммуникация.

Маданият: саводхонлик даражаси; тарих, маданият, урф-одатлар, дин; маданий талаблар; ҳаёт таълимоти, иш, дам олиш, спорт ва бошқалар.; натижалар сифатига ва меҳнат шароитларига бўлган талаблар даражаси.

Табиий ва экологик омиллар: табиий иқлим шароитлари; ҳарорат, ёинлар, намлик, шамоллар, дэнгиз сатҳидан баландлик, сейсмиклик, ландшафт ва монография ва бошқалар; табиий ресурслар, транспорт тизимлари билан алоқа ва жойлашув; сифат бўйича стандартлар; ҳаво йўллари, сув манбалари ва тупроқ қатлами; атроф муҳитга санитар талаблар; атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик; тенденциялар таснифи ва экологик тизимларнинг ҳолати: ҳаво, сув ва тупроқ.

Инфраструктура характеристикалари ва омиллари: транспорт воситалари. Алоқа ва коммуникация, юк ташиш, ЕҲМ тармоқлари ва информацион тизимлар; энергия таъминоти; алоқа хизматлари; хом ашё ва хизматлар; хўжалик тармоқлари, логистика ва материал техник таъминот; саноат инфраструктураси; хизмат кўрсатувчи тизимлар ва бошқалар.