Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Мустафакулова_Г_Н_САПР_УМК_2022_маг.doc
Скачиваний:
110
Добавлен:
02.11.2022
Размер:
10.16 Mб
Скачать

2.2. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш ва бошқалар тавсия этилади.

2.3. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Лаборатория ишларида талабалар, электр машиналари ва трансформаторларга хизмат кўрсатиш усуллари билан танишиш ҳамда тажрибалардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва ўргатиш бўйича тажриба ҳосил қиладилар.

2.4. Курс лойиҳаси (иши) бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Курс лойиҳаси ижодий мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиради, талабаларда трансформаторларни ва асинхрон моторларни электромагнит ва иссиқлик ҳисобини бажариш кўникмаларини ҳосил қилади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.

Курс лойиҳаси мавзулари мунтазам равишда қайта кўриб турилади ва тасдиқланади.

2.5. Мустақил ишлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Мустақил таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

  • мавзуларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;

  • семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • илмий мақола ва тезисларни тайёрлаш;

  • фаннинг долзарб муаммоларини қамраб олувчи лойиҳалар тайёрлаш;

  • назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;

  • ўрганилаётган мавзу бўйича асосий илмий адабиётларга аннотация ёзиш ва бошқалар.

Таълим жараёнида инновацион технологияларни, ўқитишнинг интерфаол усулларини қўллаш талаба томондан мустақил танланади. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимли тарзда, яъни узлуксиз ва узвий равишда амалга оширилади. Талаба олган назарий билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириши учун мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.

3. Ўқув-услубий ва ахборот таъминоти

3.1. Асосий адабиётлар

1. M. V. Deshpande. Design And Testing Of Electrical Machines. Prentice-Hall Of India Pvt. Limited, 2010. 495 pages.

2. Gray, Alexander. Electrical Machine Design: The Design and Specification of Direct and Alternating Current Machinery. 1913. Reprint. London: Forgotten Books, 2013. Print.

3. Пирматов Н.Б., Мустафакулова Г.Н., Маҳмадиев Ғ.М. «Электр машиналари» курсидан «Трансформаторларни лойиҳалаш». Методик қўлланма. -Т.: ТошДТУ, 2013. –95 б.

4. Pirmatov N.B., Yarmuxamedova Z.A., Mustafakulova G.N. Elektr mashinalari fanining transformatorlar qismi boyicha kurs loyihasini bajarishga oid o’quv-metodik qo’llanma. -T.: ToshDTU, 2012. –120 b.

5. Salimov J.S., Pirmatov N.B. Elektr mashinalari.-T.: O’zbekiston faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti, 2011. – 408 b.

6. Pirmatov N.B., Salimov J.S., Toshev Sh.E. Elektr mashinalari (elektromexanika) fanining “Transformatorlar” qismi boyicha mustaqil ta’limga oid metodik qo’llanma. –Toshkent.: ToshDTU 2010, 35 bet.

7. Pirmatov N.B. “Elektr mashinalarining maxsus kursi” fanidan mustaqil ish bajarishga oid metodik qo’llanma. –Toshkent.: ToshDTU 2012, 16 bet.