Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Мустафакулова_Г_Н_САПР_УМК_2022_маг.doc
Скачиваний:
110
Добавлен:
02.11.2022
Размер:
10.16 Mб
Скачать

2.2. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш ва бошқалар тавсия этилади.

Амалий машғулотларнинг тавсия этиладиган мавзулари

1. Трансформатордаги қувват исрофларини ҳисоблаш.

2. Қисқа туташув кучланишини ҳисоблаш.

3. Салт ишлаш қувватини ҳисоблаш.

4. Трансформаторнинг иссиқлик ҳисоби.

5. Трансформатор бакининг иссиқлик ҳисоби.

6. Асинхрон мотордаги қувват исрофларини ҳисоблаш.

7. Асинхрон моторнинг иссиқлик ҳисоби.

8. Потье диаграммаси бўйича ташқи ва ростлаш характеристикаларини қуриш.

9. U –симон характеристикасини Потье диаграммаси бўйича қуриш.

10. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток моторнинг ишчи характеристикаси.

11. Параллел қўзғатишли ўзгармас ток моторнинг қувват исрофлари ва ФИК ҳисоблаш.

2.3. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Лаборатория ишларида талабалар, электр машиналари ва трансформаторларга хизмат кўрсатиш усуллари билан танишиш ҳамда тажрибалардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва ўргатиш бўйича тажриба ҳосил қиладилар.

Лаборатория ишлари бўйича тавсия этиладиган мавзулар

1. Трансформаторнинг ташқи характеристикаларини турли юклмалар учун ЭҲМ да ҳисоблаш.

2. Асинхрон моторнинг механик характеристикасини ЭҲМ да ҳисоблаш.

3. Асинхрон моторнинг иш характеристикасини ЭҲМ да қуриш.

4. Синхрон генераторнинг бурчак характеристикасини ЭҲМ да қуриш.

5. Ўзгармас ток моторнинг сунъий ва табиий механик харатеристикасини ҳисоблаш.

2.4. Курс лойиҳаси (иши) бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Курс лойиҳаси ижодий мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантиради, талабаларда трансформаторларни ва асинхрон моторларни электромагнит ва иссиқлик ҳисобини бажариш кўникмаларини ҳосил қилади. Ҳар бир талабага шахсий топшириқ берилади.

Курс лойиҳаси мавзулари мунтазам равишда қайта кўриб турилади ва тасдиқланади.

Курс лойиҳаси (иши) бўйича тавсия этиладиган мавзулар

«Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» фанидан талабалар гидрогенераторларни лойиҳалайди.

Бунинг учун: асосий, статор ва ротор магнит ўтказувчанлиги ўлчамларини аниқлаш; салт ишлашдаги магнит занжирининг ҳисоби; чулғам индуктив қаршилиги, юклмадаги магнит занжирининг ҳисоби; қўзғатиш чулғамининг асосий параметрлари ва ўлчамларини танлаш; конструктив ва актив қисмларининг оғирлигини аниқлаш; фойдали иш коэффициенти ва исрофлар ҳисоби; вентиляцион ва иссиқлик ҳисоби; механик ҳисоби; гидрогенератор характеристикаларини ҳисоблаш ва қуриш.