Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Мустафакулова_Г_Н_САПР_УМК_2022_маг.doc
Скачиваний:
110
Добавлен:
02.11.2022
Размер:
10.16 Mб
Скачать

2.1. Маъруза машғулотлари.

Билим олишдаги узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон таълим тизими. Электр энергияси, унинг хусусиятлари ва қўлланилиши. Ўзбекистонда электр энергетикани ривожланиш тарихи ва келажаги. Фаннинг ривожланиш тарихи ва истиқболи. Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларининг таснифи ва уларга нисбатан қўйиладиган асосий техник талаблар, яъни стандартлаш масалалари. Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларида ишлатиладиган зарурий конструктив, актив (магнит ўтказувчи; электр ўтказувчи) ва электр изоляция материаллари. Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларининг номинал иш режимлари.

1-модуль. «Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» фани

1-мавзу. «Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» фанига кириш

Лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизимининг яратилиши ва ривожланиши. Ҳисоблашларнинг ўта мураккаблиги электр машиналарини чуқур ва ҳар томонлама текшириш, замонавий математик аппаратдан фойдаланишни ва электр машиналарининг ҳар хил параметрлари ва тавсифларини оптималлаштириш ҳамда корхоналар талаби асосида электр машиналарининг реал лойиҳаларини яратишни йўққа чиқарар эди. Лойиҳалашнинг асосий мақсали бўлмиш электр машиналарида кечадиган мураккаб жараёнларни ҳамда параметрлари ва тавсифлари орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганишларига талабанинг фикрини жалб қилишга мураккаб ҳисоблаш формулалари имконият бермасди. Лойиҳалашни автоматлаштириш электромеханик қурилмалар соҳасидаги билимларни чуқурлаштиришга олиб келади ва лойҳалашда ҳозирги замон техник воситаларидан фойдаланишга ўргатади.

2-мавзу. Фаннинг предмети ва услублари

«Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» мутахассислик фани ҳисобланади. Мазкур дастурни амалга ошириш учун талаба ўқув режасида режалаштирилган «Электр техникасининг назарий асослари», «Электр машиналари», «Электр машиналари ва трансформаторларни математик моделлаштириш» ва «Электр техника материллари» фанларидан билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.

Талаба «Электр машиналари ва трансформаторларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари» фанини ўзлаштиришда таълимнинг инновацион усулларидан фойдаланиши, янги педагогик, ахборот ва интернет технологияларини тадбиқ қилиши муҳим аҳамият касб этади. Фанни ўзлаштиришда ўқув-услубий таъминот (дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, модуль топшириқлари)дан фойдаланилиш тавсия этилади. Маъруза ва амалий машғулотларда турли метод ва воситалардан, хусусан, ақлий ҳужум, кластер, амалий иш ва дидактик ўйинлар, портфолио, кейс-стади, шунингдек, компьютер дастурларидан (AuditXP, Microsoft Excel, Microsoft PowerPoint, Hyperion Enterprise, WebTrust, SysTrust, Scientific Work Place, Matlap, Mathcad, Mathematica пакетлар дастури ва ҳ.к.) интернет тизимларидан фойдаланиш мумкин.

3-мавзу. Лойиҳалашнинг стандарт этаплари

Электр машинасининг лойҳаси деб машинани берилган корхонади ишлаб чиқариш учун керак бўлган барча хужжатлар мажмуасига айтилади. Лойиҳа таркибига қуйидагилар киради: лойиҳавий топшириқ хисоблашлар, чизмалар, технологик карталар ва инструкциялар. Лойиҳалаш корхонада электромеханик қурилмани ишлаб чиқариш жараёнининг бир бўлганлиги сабабли унинг мазмуни ишлаб чиқариш ривожиниш даражасига ва унинг хусусиятларига боғлиқдир. Электр машиналари мураккаб техник объектлардан бири бўлганлиги сабабли лойиҳалаш мураккаб масала бўлиб кетма–кет яқинлашишлар услубида олиб борилади.

2-модуль. Трансформаторларни лойиҳалаш.

4-мавзу. Лойиҳалашнинг автоматлаштирилган этаплари

Лойиҳавий топшириқ асосида электромагнит, механик ва бошқа ҳисоблашлар амалга оширилади. Электромагнит ҳисоблашларда машина тўғрисида энг кўп маълумотлар аниқланади ва машннанинг асосий конструктив схемаси танлаб олииади. Электромагнитавий ҳисоблашлар бир қатор кетма-кет яқинлашишлар йўли билан амалга оширилади. Биринчи яқинлашишда актив соҳанинг диаметри, узунлиги, қутблар сони, ариқчалар ўлчамлари билан ва асосий ҳаво оралиғи аниқланадилар. Кейинги яқинлашишда эса машина танлаб олинган (ўлчамлари билан) бажарила олиниши текширилади.

5-мавзу. Электр машиналарни автоматик лойиҳалашни саноатда ташкил этиш

Электр машиналарни автоматик лойиҳалашни саноатда ташкил этишда хомаки мавжуд технологик жараён ишлаб чиқилади. Бунда ишлаб чиқариш майдонларига, ишчи кучига асбоб-ускуналарга ва инструментларга эҳитёжлар ишлаб чиқилади, ҳамда материаллар ва полуфабрикатлар поставшиклари белгиланади. Корхонанинг техник советида буюртмачи ходими, энергонобзор, энергосистема, транспорт, котлонодзар ходмлари ва бошкалар ҳозирлигида техник лойиҳа ёқланади. Машинанинг барча миқдорлари узил-кесил тасдиқланадилар. Тexник лойиҳа асосида ишчи (технологик) лойиҳа тузилади.

6-мавзу. Трансформаторларни лойиҳалаш. Трансформаторларнинг асосий электр катталикларини ҳисоблаш

Паcт кучланиш ва юқори кучланиш чулғамларининг линия, фаза ток ва кучланишлари. Трансформаторнинг асосий ўлчамларини ҳисоблаш.

3-модуль. Чулғамларни ҳисоблаш

7-мавзу. Паcт кучланиш ва юқори кучланиш чулғамларини ҳисоблаш

Трансформаторнинг чулғамларини танлаш ва ҳисоблаш Юқори кучланишли чулғамни ҳисоблаш. Думалоқ симдан тайёрланган кўп қатламли силиндрсимон чулғамни ҳисоблаш. Тўғри бурчакли симдан тайрланган кўп қатламли силиндрсимон чулғамни ҳисоблаш Узлкусиз ғалтаксимон чулғамни ҳисоблаш. ПК ва ЮК чулғамларининг ўрамлар сони, битта ўрамдаги кучланиш, чулғамларнинг ички ва ташқи диаметрлари, ўрам кесим юзаси ҳисобланади.

8-мавзу. Қисқа туташув параметрларини ҳисоблаш

Паст кучланиш чулғами учун асосий қувват исрофи. Юқори кучланиш чулғами учун асосий қувват исрофи. Паст кучланиш чулғами учун қўшимча қувват исрофи коэффитциенти. Ўтказгичи тоўғри бурчакли юқори кучланиш чулғами учун қўшимча қувват исрофи коэффитциенти қисқа туташувнинг тўлиқ исрофи. Бакнинг ўлчамларини аниқлашга қадар, бак деворларидаги ва бошқа конструктив элементлардаги исрофлар. ЮК чулғам учларини чиқиш изолятори билан ўловчи ўтказгич қувват исрофи. Паст кучланиш чулғамли учларини чиқиш изолятори билан ўловчи ўтказгич қувват исрофи. Қисқа туташув кучланиши.

9-мавзу. Магнит тизимини ҳисоблаш

Магнит тизимининг конструкциясини ва тайёрлаш технологиясининг схемани танлаш; магнит тизим индукциясини, тунукачаларнинг (пластиналарнинг) изолятция турини ва пўлат листлар қалинлигини ва маркасини танлаш; магнит тизимнинг дастлабки ҳисоби, чулғам узунлиги (баландлигини) ва стержен диаметрини аниқлаш. Магнит тизимнинг охирги ҳисоби. Салт ишлаш параметрларини аниқлаш: а) стержен ва ярмонинг актив кесим юзаси ва пакет ўлчамлари; б) пўлатнинг вазни, стержен ва ярмонинг вазнлари; д) салт ишлаш исрофи; е) салт ишлаш токи. Магнит тизимнинг охирги ҳисоби. Салт ишлаш параметрларини аниқлаш: а) цержен ва ярмонинг актив кесим юзаси ва пакет ўлчамлари; б) пўлатнинг вазни, стержен ва ярмонинг вазнлари; д) салт ишлаш исрофи; е) салт ишлаш токи.

4-модуль. Асинхрон моторни лойиҳалашни ташкил этиш.

10-мавзу. Трансформаторнинг иссиқлик ҳисоби

Совитиш тизимини щисоблаш ва иссиқлик ҳисоби: а) чулғамларни текширишга оид иссиқлик ҳисоби; б) трансформаторнинг габарит ўлчамларини аниқлаш. Совитиш тизимини (бакни, радиаторни (совутгични) ҳисоблаш; д) ҳаводан мой ва чулғам ҳароратларини ошиши; е) кенгайтирувчи бакнинг асосий ўлчамлари ва мойнинг массаси.

11-мавзу. Асинхрон моторни лойиҳалаш. Асосий ўлчамларни танлаш

Машинанинг жуфт қутблари сони. Айланиш ўқининг баландлигини. Статорнинг ички диаметри статорнинг ташқи диаметри. Моторнинг ҳисобий қуввати. Электромагнит юклама ҳаво оралиғидаги магнит индукция. Статор чулғами пазлари, ўрамлари сонини ва кесим юзаларини аниқлаш.

12-мавзу. Статорнинг тиш қисми ўлчамларини ва ҳаво бўшлиғини аниқлаш. Роторни ҳисоблаш

Статордаги пазлар сони. Статорнинг тиш бўлинмаси. Параллел шохобчалар сони. Статор фаза чулғамининг ўрамлар сони. Машина ҳаво оралиғидаги магнит оқим. Статор чулғамидаги ток зичлиги. Статор магнит ўзаги ярмосининг баландлиги. Статор пазининг андозавий ўлчамлари. Пазнинг баландлиги. Магнитловчи токни ҳисоблаш. Иш режими параметрларини ҳисоблаш.

5-модуль. Асинхрон моторнинг характеристикаларини ҳисоблаш

13-мавзу. Қувват исрофларини ҳисоблаш

Пўлатдаги асосий исрофлар. Ярмодаги пўлатнинг массаси. Cтатор ўзагидаги тишлар массаси. Ротор сирти юзасидаги исрофлар яъни сиртий исрофлар. Ротор тишларидаги пульсланувчи майдон туфайли вужудга келадиган исрофлар. Пўлатдаги қўшимча исрофлар йиғиндиси. Пўлатдаги тўла исрофлар. Механик исрофлар. Номинал режимдаги қўшимча исрофлар. Моторнинг салт ишлаш токи. Салт ишлаш режимидаги қувват коэффициенти.

14-мавзу. Асинхрон моторнинг иш характеристикасини ҳисоблаш

Уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон моторнинг иш характеристикалари деб, мотор истеъмол қиладиган қувват Р1, статор токи I1, қувват коэффициенти cos, ФИК , мотор сирпаниши s ларнинг мотор валидаги P2 қувватга боғлиқлиги, яъни Р1, I1, cos, , s=f(P2) га айтилади. Иш характеристикаларини доиравий диаграмма асосида ҳисоблаш осонроқ бўлсада, аниқлик даражаси юқори эмас. Аналитик услуб эса универсал бўлиб, сирпанишнинг исталган қийматида санаб ўтилган кўрсаткичларнинг ўзгаришини ҳисоблаш имконини беради ва ЭҲМ нинг хотирасига дастур кўринишида киргизиш мумкин.

15-мавзу. Асинхрон моторнинг ишга тушириш характеристикасини ҳисоблаш

Параметрларда тўйинишни ҳисобга олиш. Магнит тўйинишни ҳисобга олган ҳолда статор чулғами паз тарқоқлигининг магнит ўтказувчанлик коэффициенти. Магнит тўйинишни ҳисобга олган ҳолдаги статор чулғамининг тарқоқ дифференциал магнит ўтказувчанлик коэффициенти. Магнит тœйинишни ҳисобга олган ҳолдаги статор фаза чулғами индуктив қаршилиги. Ишга тушириш пайтида чулғам ўзаро индукциясининг индуктив қаршилиги. Ишга тушириш токи ва моменти М, I=f(s) боғлиқлигини қуриш. Критик сирпанишни.

6-модуль. Синхрон машинани лойиҳалашни ташкиллаштириш.

16-мавзу: Асинхрон моторнинг иссиқлик ҳисоби

Мотор ички ҳаво температурасига нисбатан статор ўзаги ички юза қисмида температуранинг ошиши. Статор чулғами пазлар қисмида изоляциясида температуранинг фарқи. Чулғамнинг паздан ташқари қисми изоляцияси қалинлигидаги температуранинг фарқи. Чулғамнинг паздан ташқари қисми юзасидаги температуранинг ичидаги ҳаво температурасига нисбатан ошиши. Статор чулғами температурасининг мотор ички ҳаво температурасига нисбатан ўртача ошиши. Мотор ички ҳаво температурасининг атроф муҳит температурасига нисбатан ошиши. Статор чулғами температурасининг атроф муҳит температурасига нисбатан ўртача ошиши. Моторнинг совитилиш шартларини текшириш. IP44 (ҳимоя) даражали моторларни совитиш учун талаб қилинадиган ҳавонинг ишлатилиши. Ташқи вентилятор орқали таъминланадиган ҳавонинг сарфланиши.

17-мавзу. Синхрон машинани лойиҳалаш

Статорни ҳисоблаш. Статор чулғами ва пазлар сони, ўлчамлари. Статор ва ротор оралиғидаги ҳаво бўшлиғи. Ярмо баландлиги ва статор ўзаги узунлиги. Статор чулғами ён ва ғалтак қисми узунлиги.

18-мавзу. Роторни ҳисоблаш

Ротор ўзаги ва чулғами ўлчамлари. Қутб ўзаги кенглиги. Номинал юкламадаги ротор чулғами магнитловчи кучлари. Ротор чулғами токи ва асосий ўлчами.

7-модуль. Ўзгармас ток машинасини лойиҳалашни ташкиллаштириш.

19-мавзу. Магнит занжирини ҳисоблаш

Салт ишлаш ва магнитловчи характеристикаларни ҳисоблаш ва қуриш. Ҳаво оралиғидаги оқим, индукция, магнит кучланганлик.

20-мавзу. Қувват исрофини ҳисоблаш

Салт ишлаш қувват исрофи, қисқа туташув қувват исрофи, механик исрофлар, тўла ва қўшимча исрофлар. Вентиляцион исрофлар. Номинал юкламадаги фойдали иш коэффициенти.

21-мавзу. Ўзгармас ток машинасини ҳисоблаш

Якор чулғамини ҳисоблаш Асосий катталиклар: ток, қувват, якор узунлиги, якор диаметри пазлар сони ҳисобланади. Коллекторнинг ташқи диаметри, пластиналар сони ҳиисобланади. Якор чулђамининг парметрлари ҳисобланади.

8-модуль. Ўзгармас ток моторининг характеристкасини ҳисоблаш

22-мавзу. Магнит занжирини ҳисоблаш

Ўзакдаги индукция, станинанинг узунлиги, баландлиги, ташқи диаметри, ҳаво оралиғидаги, тишлардаги ва якордаги, асосий қутбдаги индукциялар ҳисобланади.

23-мавзу. Қувват исрофларини ҳисоблаш

Якор чулғамидаги электр исрофи, қўшимча қутбдаги электр исроф, чўткадаги исроф, магнит, механик, қўшимча ва йиғинди исрофлар ҳисобланади.

24-мавзу. Ўзгармас ток моторининг иш характеристкасини ҳисоблаш

Ўзгармас ток моторининг иш характеристкаси ҳисобланади ва қурилади.

9-модуль. Электр механик ўзгарткичларнинг умумлаштирилган моделининг таҳлили

25-мавзу. Электр механик ўзгарткичларнинг умумлаштирилган модели

Электр механик ўзгарткичларнинг симметрик ва носимметрик умумлаштирилган модели таҳлил этилади.

26-мавзу. Электр механик ўзгарткичларнинг умумлаштирилган моделининг таҳлили

Электр механик ўзгарткичларнинг умумлаштирилган модели математик ва физик шартлар қўйилиб таҳлил этилади.

27-мавзу. Электр механик ўзгарткичларни лойиҳалашнинг умумий масалалари

Электр механик ўзгарткичларни лойиҳалашнинг умумий масалалари ҳисобланган конструктив, техник–иқтисодий кўрсаткичлри тўғрисида маълумот берилади.