Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Оксиллар.docx
Скачиваний:
335
Добавлен:
20.05.2020
Размер:
19.44 Mб
Скачать

Тўқима лизокиназалари, стрептокиназа

Плазминоген (фибринолизиноген, профибринолизин)

Қон плазминининг проактиватори

Плазминнинг активатори

Урокиназа, трипсин, тўқима активатори

Плазмин (фибринолизин)

Фибриногеннинг парчаланиши махсулотлари

Фибриннинг парчаланиш маҳсулотлари

Фибриноген

Фибрин

Тромбин Протромбин

95-расм. Фибринолизнинг ўтиши

Мавзуни қайтариш учун саволлар:

  1. Цитокинлар қандай моддалар, уларнинг биологик функциялари нимадан иборат?

  2. Цитокинларга киритилган оқсиллар қайси гуруҳларга ажратилади?

  3. Интерлейкинлар қандай моддалар, уларнинг биологик функциялари нимадан иборат?

  4. Интерлейкинлар қайси группаларга ажратилади ва нима учун?

  5. Лимфокинлар ва монокинлар қандай оқсиллар, уларнинг биологик функциялари нимадан иборат?

  6. Хемокинлар қандай оқсиллар, уларнинг биологик функциялари нимадан иборат?

  7. Интерферонлар ҳақида маълумот беринг.

  8. Интерферонлар қандай оқсилларни ишлаб чиқаради?

  9. Одам интерферонлари қандай группаларга бўлинади?

  10. Иммун жавоб медиаторларига қандай моддалар киради?

  11. Медиаторларнинг кимёвий классификацияси.

  12. Медиаторларнинг функционал классификацияси.

  13. Биоген аминларга мисоллар келтиринг.

  14. Лейкотриенларга мисол келтиринг.

  15. Эйкозаноидлар қандай моддалар?

  16. Ⱪон плазмаси оқсилларининг физиологик роли нимадан иборат?

  17. Ⱪон плазмаси оқсилларининг физиологик функциялари нималардан иборат?

  18. Ⱪон плазмаси оқсиллари кандай фракцияларга ажратилади?

  19. Фибринолиз кандай жараён, унинг биологик функцияси нимадан иборат?

  20. қоннинг ивиши оқсиллари тизимига кайси оксиллар киради?

  21. Простагландинларнинг физиологик функцияси нимадан иборат?

  22. Кимёвий жихатдан простагландинлар кандай модалар.

  23. Ⱪонда альбумин концентрациясининг юқори эканлиги, молекулалари эса нисбатан кичик бўлгани учун бу оқсил плазманинг кандай холатини таъминлаб беради?

  24. Яллиғланиш медиаторларининг классификацияси буйича улар сирасига киритилган моддаларни санаб утинг.

Оқсил ва пептид гормонлар

Оқсил ва пептид гормонлар, ва уларнинг таъсир механизми, гормонларнинг рецепторлар билан таъсири, аденилатциклаза тизимининг тузилиши ва хусусиятлари.

  1. Гормонлар хакида тушунча. Гормонлар (қадимги юнон тилидан ὁρμάω – ҳаракатлантираман, қўзғатаман) – биологик актив органик моддалар бўлиб, ички секреция безларининг махсус ҳужайраларида секреция қилинади (ишлаб чиқарилади). Гормонлар нишон-ҳужайраларнинг рецепторлари билан бирикиб, модда алмашинувига, физиологик функцияларга бошқарувчи таъсир ўтказади. Гормонлар организмдаги маълум жараёнларнинг гуморал (қон билан етказиб бериладиган, ўтказиладиган) регуляторлари ҳисобланади.

Гормон тушунчасининг бошқа таърифлари ҳам бор, масалан, гормонлар тана ҳужайралари ишлаб чиқарадиган тананинг турли қисмларидаги ҳужайраларга таъсир ўтказа оладиган кимёвий «сигнал» моддалардир.

2. Гормонларнинг замонавий классификацияси уларнинг кимёвий табиатига асосланган, унга кўра ҳақиқий гормонларнинг учта синфи ажратиб кўрсатилади:

- пептид ва оқсил гормонлар

- аминокислоталарнинг ҳосилалари бўлган гормонлар

- стероид табиатли гормонлар.

Тўртинчи группага эйкозаноидлар – гормонсимон моддалар киритилган бўлиб, улар маҳаллий таъсирга эга.

3. Оқсил ва пептид гормонлар, уларнинг таъсир механизми. Оқсил ва пептид гормонлар 3 – 250 тагача аминокислота қолдиқларидан тузилгандир. Булар гипоталамус ва гипофиз гормонлари (тиролиберин, соматолиберин, соматостатин, ўсиш гормони, кортикотропин, тиреотропин ва бошқалар), ҳамда ошқозон ости бези гормонлари (инсулин, глюкагон).

Аминокислоталарнинг ҳосилалари бўлган гормонлар асосан тирозиннинг ҳосилаларидир. Булар буйрак усти безида синтез қилинадиган қуйи молекуляр моддалар - адреналин ва норадреналин, ҳамда қалқонсимон без гормонлари – тироксин ва унинг ҳосилаларидир.

Оқсил табиатли гормонлар қуйидаги группаларга ажратилади:

А) мураккаб оқсил-гормонлар: фолликулстимулловчи гормон, лютеинизацияловчи гормон, тиреотроп гормон

Б) оддий оқсил – гормонлар: инсулин, глюкагон, пролактин, соматотроп гормон, паратгормон ва бошқалар

В) аминокислоталарнинг ҳосилаллари бўлган гормонлар: адреналин, норадреналин, тиреоид гормонлар, дофамин, мелатонин ва бошқалар.

Фолликулстимулловчи гормон, ёки фоллитропин, ФСГ – гипофизнинг олд қисми гонадотроп гормон (жинсий безлар функциясини бошқарувчи гормон). Кимёвий жиҳатдан ФСГ молекуляр массаси тахминан 25 кДа бўлган гликопротеин, α- ва β-суббирликлардан иборат. ФСГ иккинчи тип базофил ҳужайралар тарафидан лютеинизацияловчи гормон билан бирга ишлаб чиқарилади:

13-жадвал. Мураккаб оқсил-гормонлар

Фолликулстимулловчи гормон

Лютеинизацияловчи гормон

Тиреотроп

гормон

Лютеинизацияловчи гормон, ЛГ, лютеотропин, лютропин (лот. luteum – сариқ) – гипофизнинг олд қисми гонадотроп ҳужайралари тарафидан секрецияланадиган пептид гормон. ФСГ билан биргаликда ЛГ репродуктив системанинг нормал ишлаши учун зарур. Аёллар организмида ЛГ тухумдонларда эстрогенлар ишлаб чиқарилишини стимуллайди, унинг миқдори максимал (пикда) бўлганида овуляция содир бўлади. Эркаклар организмида ЛГ тестостерон ишлаб чиқарувчи Лейдиг интертестицинал ҳужайраларини стимуллайди.

Тиреотроп гормон – ТТГ, тиреотропин, тиротропин - гипофизнинг олд қисми ишлаб чиқарадиган троп гормони. Кимёвий жиҳатдан гликопротеин ва 2 та α ва β суббирликдан иборат. Қалқонсимон без ҳужайраларининг устида махсус рецепторлар бўлиб улар қонда тиреотроп гормон пайдо бўлишига сезгирдир. Бу рецепторлар ТТГ билан таъсирлашиши натижасида тироксин (Т4) ва трийодтиронин (Т3) гормонларининг биосинтези бошланади, ва бу синтез тахминан бир минут давом этади. ТТГ қалқонсимон бездаги бошқа жараёнларга, масалан, унинг ўсиши ва ҳужайраларининг бўлинишига ҳам таъсир ўтказади. ТТГ миқдорини аниқлаш гипотиреоз ва гипертиреоз касалликларини даволашда жуда муҳим ўрин тутади.

14-жадвал. Оддий оқсил-гормонлар

Инсулин

Глюкагон

Пролактин

Паратгормон

(паратиреоид гормон)

Соматотроп гормон

Оқсил ва пептид табиатли гормонларнинг махсус функциялари қуйидагилардан иборат:

А) жуда кичик концентрацияларда ҳам, 10-6 – 10-12М, юқори биологик активликни кўрсатиш

Б) информация узатишнинг ёпиқ системаларида амал қилиш

В) таъсирнинг дистантлиги

Г) фақат сезгир нишон-ҳужайраларга таъсир ўтказиши

Д) турли тезлик билан секреция қилиниши

Е) гормонларнинг таъсир қилиш вақти ҳар хил (пептидлар – сек-мин., оқсиллар - мин-соат., стероид гормонлар – соатлар, йодтиронинлар – суткалар).

Оқсил ва пептид табиатли гормонларнинг таъсир механизми – ишга тушиши учун улар нишон – ҳужайраларнинг махсус рецепторлари билан боғланиши керак. Рецепторлар икки хил бўлади – мембрана рецепторлари ва ҳужайра ичидаги рецепторлар.

Сигнални ҳужайрага узатиш механизми бўйича гормонлар иккига бўлинади: 1) Ҳужайрага кира олмайдиган гормонлар – сувда эрувчан, гидрофиль, мембранада рецепторларга эга, сигнални иккиламчи воситачилар орқали узатадиган гормонлар – оқсил ва пептид табиатли гормонлар

  1. Ҳужайрага кира олувчи гормонлар – липофиль, ёғда эрийдиган, цитозоль гормонлари. Уларнинг рецепторлари цитоплазмада, митохондрияда, ядрода жойлашган (стероид ва тиреоид гормонлар).

4. Гормонларнинг рецепторлар билан таъсири. Мембрана рецепторлари орқали таъсирлашиш оқсил-пептид гормонлар учун характерлидир. Ушбу гормонлар (тиреоид гормонлардан ташқари) гидрофиль моддалар бўлиб, плазмалемманинг билипид қатламидан ўта олмайди. Шунинг учун, гормонал сигнал ҳужайрага нисбатан узун занжир орқали узатилади ва қуйидаги кўринишга эга:

«гормон мембрана рецептори мембрана ферменти иккиламчи воситачи протеинкиназа ҳужайра ичидаги функционал оқсиллар физиологик эффект».

Гормонларнинг мембрана рецепторлари билан ўзаро таъсири бир неча босқичда амалга ошади:

  1. Гормоннинг мембрана рецепторлари билан ўзаро таъсири рецептор конформациясининг ўзгаришига ва унинг активланишига олиб келади

  2. Рецептор ўзи билан боғланган мембрана ферментини активлаштиради (кам ҳолларда ингибирлайди)

  3. Фермент цитоплазмадаги у ёки бу қуйи молекуляр модданинг – иккиламчи воситачи модданинг концентрациясини ўзгартиради

  4. Иккиламчи воситачи модда оқсилларнинг фосфорилланишини катализловчи ва уларнинг функционал хоссаларини ўзгартирувчи маълум цитоплазматик протеинкиназани активлаштиради

  5. Протеинкиназа ҳужайранинг ички жараёнларини (ферментларни, ион каналларини, қисқартирувчи оқсилларни ва ҳ-золарни) бошқарувчи ҳужайра ичидаги функционал оқсиллар активлигини ўзгартиради, натижада гормон таъсирининг у ёки бу эффекти реализация бўлади, масалан, гликоген синтезининг ёки парчаланишининг тезланиши, мушаклар қисқаришининг бошланиши ва бошқалар.

5. Аденилатциклаза тизимининг тузилиши ва хусусиятлари. Аденилатциклаза (АЦ, КФ 4.6.1.1) – АТФ ни 3',5'-цАМФга (циклик аденозин монофосфатга) пирофосфат ҳосил қилиб айланишини катализ қилади. Сигнал узатиш жараёнида аденилатциклаза плазматик мембраналар билан боғланган рецепторлар билан активлаштирилиши мумкин. Бу рецепторлар ўз навбатида гормонал ёки бошқа сигналларни ҳужайрага узатувчи G-оқсиллар (GPCR) билан боғланган бўлади. Аденилатциклазани активлаштириш иккиламчи восита бўлиб хизмат қиладиган цАМФ га олиб келади. цАМФ протеинкиназа А билан ион каналлари орқали таъсирлашади ва уларнинг функциясини бошқаради:

Аденилатциклаза ферменти АТФ ни 3',5'-цАМФ га айлантиради

Сут эмизувчилар организмида 10 хил аденилатциклаза мавжудлиги аниқланган, улар қисқартирилган шаклда номланади: ADCY1—ADCY10.

G-оқсиллар ҳужайра ичидаги сигнал каскадларида иккиламчи воситачи вазифасини бажарувчи ва ГТФазаларга (гуанозинтрифосфатазаларга) кирувчи оқсиллар оиласидир. Бу оқсиллар ўзларининг сигнал механизмларида ГДФ ни ГТФ га алмаштиришни ҳужайра жараёнларини бошқаришда молекуляр «ўчирувчи» сифатида фойдалангани учун G-оқсиллар номини олган.

G-оқсиллар Альфред Гилман ва Мартин Родбелл тарафидан ўрганилган, бу тадқиқотлари учун улар 1994 йилда физиология ва медицина бўйича Нобель мукофотини олганлар.

96-расм. G-оқсилни G-оқсил боғланган рецептор орқали активациялаш цикли

Аденилатциклаза тизими. Ҳозирги вақтда ҳужайраларга сигнални таркибига пептид занжирлари кирган баъзи гормонлар ёрдамида узатиш системаси яхши ўрганилган. Рецептор плазмалеммадан ўтувчи гликопротеиддир. Гормон оқсилнинг рецептор қисми билан боғланаётганда унинг ҳужайра ичкарисида жойлашган каталитик қисмининг активлашиши рўй беради, натижада аденилатциклаза ферменти активлашади. Бу ферментнинг функцияси шундан иборатки, у АТФ дан циклик АМФни синтез қилади, ц-АМФ эса, ўз навбатида ҳужайра ичидаги баъзи жараёнларнинг тезлигини бошқаради, бу модда алмашинувида у ёки бу ферментларнинг активлашиши ёки ингибирланишида намоён бўлади. Аденилатциклаза тизимининг эффективлиги жуда катта, аденилатциклаза билан активлаштирилаётган ц-АМФ синтези, гормон сигналини ўн мартагача кучайтириб юборади.

Гормон

97-расм. Гормонал сигнални узатишнинг аденилатциклаза йўли:

Рец – рецептор, G - G-оқсил, АЦ-аденилатциклаза

Шундай қилиб, аденилатциклаза тизими, гормон сигналини узатиш тизими бўлиб, унда камида бешта яхши ўрганилган оқсиллар иштирок этади:

1) гормоннинг рецептори

2) ц-АМФ функциясини бажарувчи аденилатциклаза ферменти

3) аденилатциклаза ва рецептор орасида боғланиш ҳосил қилувчи G-оқсил

4) ҳужайра ичидаги ферментларни ёки нишон оқсилларни, уларнинг активлигини ўзгартириб, фосфорилловчи ц-АМФга боғлиқ протеинкиназа

5) ц-АМФ нинг парчаланишини келтириб чиқарувчи, ва шу билан сигналнинг таъсирини тўхтатувчи фосфодиэстераза.

Мавзуни қайтариш учун саволлар

  1. Гормонларнинг замонавий классификацияси нимага асосланган?

  2. Оқсил табиатли гормонлар қандай группаларга ажратилади?

  3. Мураккаб оқсил – гормонларга қайси бирикмалар киритилган?

  4. Инсулин, глюкагон, пролактин оқсил табиатли гормонларнинг қайси группасига киритилган?

  5. Аминокислоталарнинг ҳосилаллари бўлган гормонларни санаб ўтинг

  6. Фолликулстимулловчи гормон кимёвий жиҳатдан қандай оқсил?

  7. Тиреотроп гормон кимёвий жиҳатдан қандай оқсил?

  8. ТТГ миқдорини аниқлаш қайси касалликларини даволашда муҳим ўрин тутади?

  9. Оқсил ва пептид табиатли гормонларнинг махсус функциялари нималардан иборат?

  10. Оқсил ва пептид табиатли гормонларнинг таъсир механизми ишга тушиши учун улар қандай моддалар билан боғланиши керак?

  11. Сигнални ҳужайрага узатиш механизми бўйича гормонлар қандай группаларга бўлинади?

  12. Липофиль, ёғда эрийдиган гормонлар кимёвий табиати бўйича қандай моддалар?

  13. Сувда эрувчан, гидрофиль, мембранада рецепторларга эга, сигнални иккиламчи воситачилар орқали ўзатадиган гормонлар кимёвий табиати бўйича қандай моддалар?

  14. Мембрана рецепторлари орқали таъсирлашиш қандай гормонлар учун характерли?

  15. Аденилатциклаза системаси қандай сигналини узатишда иштирок этади?

  16. Аденилатциклаза ферменти АТФ ни қандай моддага айланишини катализ қилади?

  17. G-оқсиллар қандай моддалар ва уларнинг функцияси нимадан иборат?

  18. Гормонларнинг мембрана рецепторлари билан ўзаро таъсири неча босқичда амалга ошади?

  19. Сигнални ҳужайрага узатиш механизми бўйича гормонлар нечта группага бўлинади?

  20. Оқсил ва пептид табиатли гормонларнинг махсус функциялари нималардан иборат?

  21. ТТГ миқдорини аниқлаш қайси касалликларни даволашда керак?

  22. Кимёвий жиҳатдан ФСГ қайси тур оқсилларга киритилади?