Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Оксиллар.docx
Скачиваний:
335
Добавлен:
20.05.2020
Размер:
19.44 Mб
Скачать

Яллиғланиш медиаторларининг классификацияси

Биоген аминлар

Пептидлар

Оқсиллар

Политўйинмаган ёғ кислоталарининг ҳосилалари

Гистамин

Брадикинин

Комплемент тизими компонентлари

Простагландинлар

Серотонин

Каллидин

Лизосомал ферментлар

Тромбоксанлар

Метиониллизил-брадикинин

Гранулоцитар келиб чиқишга эга бўлган катионли оқсиллар

Лейкотриенлар

Монокинлар

Лимфокинлар

Простагландинлар – липид табиатли физиологик актив моддалар группаси, улар организмда ферментатив йўл орқали баъзи алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари асосида синтезланади ва 20 та аъзоли углерод занжирини ҳосил қилади. Простагландинлар физиологик эффекти ёрқин намоён бўлувчи медиаторлардир.

Простагландин Е1

Простагландинлар простан кислотасининг ҳосилаларидир. Улар тромбоксанлар ва простациклин билан бирга простаноидлар синфини ташкил қилади.

Простан кислотаси

Тромбоксан А2 Тромбоксан В2

Простагландинлар оғриқ медиаторлари эмас, лекин улар ноцицептив рецепторларнинг (оғриқ рецепторларининг) оғриқ медиаторларининг (гистамин, брадикинин) сезгирлигини оширади (уларни сенсибилизациялайди). Яллиғланиш ва шамоллашга қарши ностероид воситалар циклооксигеназа ферментини блоклаб, простагландинлар ишлаб чиқарилишини пасайтиради, ва шу билан яллиғланиш жараёнига тўсқинлик қилади, ёки оғриқни камайтиради.

Лейкотриенлар – юқори актив органик моддалар бўлиб, организмда 20 та аъзоли углерод занжири тутган арахидон кислотасидан ҳосил бўлади. Лейкотриенлар синф ости группаси, простаноидлар билан бирга, эйкозаноидлар синфига киради:

10-жадвал. Лейкотриенлар

Лейкотриен А4

Лейкотриен В4

Лейкотриен С4

Лейкотриен D4

Лейкотриенларнинг асосий эффектларидан бири – бронхоспазм – бронхиал астманинг патогенези асосида ётади.

Лейкотриенлар биринчи марта лейкоцитларда топилган, шундан уларнинг номланишида «лейко» олд қўшимчаси бор. Лейкотриенлар эйкозан кислоталаридан лейкоцитларда, мастоцитома ҳужайраларида, тромбоцитларда ва макрофагларда иммунологик ва ноиммунологик стимулларга жавобан липооксигеназа йўли бўйича синтезланади.

Лейкотриенларга энг аввал яллиғланиш реакцияларининг медиаторлари деб қарашади. Уларнинг концентрацияси гистамин концентрациясидан 100-1000 марта кичик бўлганда ҳам бронхлар мушак тўқималарини қисқаришига олиб келади, коронар томирларнинг қисқаришига олиб келади. Бироқ, ҳозиргача норма ва патологияда лейкотриенлар функцияси нимадан иборат эканлиги охиригача маълум эмас.

Келиб чиқиши бўйича яллиғланиш медиаторлари ҳужайра медиаторларига (гистамин, серотонин, гранулоцитар факторлар, монокинлар, лимфокинлар) ва гуморал ёки плазма медиаторларига (комплементнинг С3 ва С5 фракциялари, анафилотоксин, қоннинг ивиш системаси факторлари, баъзи кининлар) ажратилади.

Яллиғланиш жараёнига қўшилишининг тезлиги бўйича: тез, бир зумда қўшиладиган медиаторлар (кининлар, анафилатоксинлар) ва секин таъсир қилувчи медиаторлар (монокинлар, лимфокинлар) мавжуд.

Булардан ташқари, бевосита таъсир қилувчи медиаторларни (гистамин, серотонин ва бошқаларни), ва билвосита таъсир қилувчи медиаторларни, кейинроқ ҳосил бўладиган медиаторларни (комплементнинг фракциялари, лейкоцитларнинг гранулоцитар факторлари) ажрата билиш керак.

Зарарлантирувчи агент таъсири остида ажралиб чиқиб, медиаторлар тўқималарда бўладиган турли жараёнларни ўзгартира олади – томирларнинг тонусини, томирлар деворининг ўтказувчанлигини, лейкоцитлар ва қоннинг бошқа шаклий элементлари миграциясини, уларнинг адгезиясини ва фагоцитар активлигини, оғриқнинг вужудга келишини ва ҳ-золарни.

7. Фибринолиз ва қоннинг ивиши оқсиллари тизими. Ⱪон таркибида қатор муҳим оқсиллар мавжуд. Ⱪон плазмасининг қуруқ қолдиғи 9-10% ининг 6,5-8,5% оқсилларга тегишлидир. Ⱪон плазмасининг оқсилларини 3 группага ажратиш мумкин: альбуминлар, глобулинлар ва фибриноген. Ⱪон плазмасида альбуминлар 40-50 г/л ни, глобулинлар 20-30 г/л ни, фибриноген эса – 2,4 г/л ни ташкил этади. Фибриноген ажратиб ташланган қон плазмасига зардоб (сыворотка) дейилади.

Ⱪон плазмаси оқсиллари. Ⱪон плазмаси оқсилларининг биосинтези жигарда ва ретикулоэндотелиал системада бошланади. Ⱪон плазмаси оқсилларининг физиологик роли жуда хилма-хил.

  1. Ⱪон оқсиллари коллоид-осмотик (онкотик) босимни ушлаб туради ва шу билан қоннинг доимий ҳажмини ҳам сақлаб турадилар. Тўқима суюқликларига қараганда қон плазмасида оқсилларнинг миқдори кўпроқ. Оқсиллар коллоид бўлгани учун сув билан бирикади ва уни қон оқимидан чиқиб кетмаслиги учун боғлаб туради.

  2. Плазма оқсиллари қоннинг ивишида актив иштирок этади. Қатор оқсиллар, жумладан фибриноген қон ивиши системасининг асосий компонентидир.

  3. Плазма оқсиллари маълум маънода қоннинг қовушқоқлигини белгилайди, ва бу кўрсаткич сувникидан 4-5 марта катта. Ⱪоннинг қовушқоқлиги қон оқими тизимида унинг гемодинамик ҳолатини қўллаб-кувватлаб туришда муҳим роль ўйнайди.

  4. Плазманинг оқсиллари энг муҳим буфер тизимлари бўлгани учун қоннинг доимий рН қийматини сақлаб туришда ҳам иштирок этади.

  5. Ⱪон плазмасининг оқсиллари, қатор моддалар (холестерин, билирубин ва бошқ.) билан, дори моддалари билан бирикиб уларни тўқималарга етказиб беради.

  6. Ⱪон плазмасининг оқсиллари иммунитет тизимида ҳам муҳим роль ўйнайди (айниқса иммуноглобулинлар).

  7. Плазма оқсиллари билан диализга учрамайдиган комплексларни ҳосил қилгани учун қонда катионлар даражаси бир хилда ушлаб турилади. Масалан, зардобдаги кальцийнинг 40-50% оқсиллар билан боғланган, темир, магний, мис ва бошқа элементларнинг анчагина қисми ҳам оқсиллар билан боғланган.

  8. Ниҳоят, қон плазмаси оқсиллари аминокислоталар заҳираси ҳамдир.

Ҳозирги замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида қон плазмасининг ~100 та оқсил компонентларини очиш ва уларни тавсифлаш имкони бор. Ⱪон плазмаси (зардоби) оқсилларини ажратишда электрофоретик усулнинг аҳамияти катта.

Соғлом одам қонининг зардобида қоғозда электрофорез ўтказиш йўли билан оқсилларнинг 5 та фракциясини аниқлаш мумкин: альбуминлар, α1-, α2-, β-, γ-глобулинлар. Агар-агар гелида электрофорез ўтказилса 7-8 та фракция, крахмал ёки полиамид гелида электрофорез ўтказилганда 16-17 та фракция ажратилади.

Иммуноэлектрофорез усули билан янада кўпроқ фракцияларни ажратиб олиш мумкин. Бу усул оқсилларни анализ қилишнинг электрофоретик ва иммунологик усуллари комбинациясидан иборат. Бошқа сўз билан айтганда «иммуноэлектрофорез» усулида электрофорез ва преципитация реакциясини бир муҳитда, бевосита гель блокида ўтказиш демакдир. Бу усулда серологик преципитация реакцияси ёрдамида электрофоретик усулнинг аналитик сезгирлиги анча ошади (94-расм).

94-расм. Одам қони зардоби оқсилларининг иммуноэлектрофореграммаси (Генри бўйича)

Альбуминлар (лот. аlbus - оқ) - сувда яхши, тузларнинг концентрланган эритмаларида кам эрувчан оддий оқсиллар. Уларнинг молекуляр массаси ~65000Да, углевод қолдиқларига эга эмас. Ⱪон зардоби альбумини – яхши ўрганилган альбуминлардан ҳисобланади. У қон зардобида мавжуд, лекин организмдаги бошқа биологик суюқликларда ҳам (орқа мия суюқлигида) учрайди. Зардоб альбумини жигарда синтезланади ва зардоб оқсиллари орасида 55% ни ташкил этади. Ⱪонда альбумин концентрацияси юқори, молекулалари эса нисбатан кичик бўлгани учун бу оқсил 80% га плазманинг коллоид-осмотик босимини белгилаб беради.

11-жадвал. Ⱪон плазмаси ва зардобининг оқсиллари

Группа

Оқсил

ММ, кДа

Функциялари

Альбу-минлар

Транстиретин

50-66

Тироксин ва трииодтиронинлар транспорти, осмотик босимни кувватлаб туриш. Ёғ кислоталари, билирубин, ўт кислоталари, стероид гормонлар, ноорганик катионлар, дорилар транспорти.

Альбумин

67

α1-Глобулинлар

Антитрипсин

51

Трипсинни ва бошқа протеазаларни ингибирлаш, химотрипсинни ингибирлаш.

Липидлар транспорти.

Ⱪон ивиши фактори II, тромбиннинг ўтмишдоши.

Кортизол, кортикостерон, прогестерон транспорти.

Прогестерон транспорти

Тироксин, трийодтиронинларнинг транспорти.

Антихимотрипсин

58-68

Липопротеин ЛВП

200-400

Протромбин

72

Транскортин

51

Нордон гликопротеин

44

Тироксин-боғловчи глобулин

54

α2-Глобулинлар

Церулоплазмин

135

Мис ионларининг транспорти

Ⱪон ивишини ингибирлаш

Гемоглобинни бириктириб олиш

Холин эфирларини парчалаш

Плазминнинг ўтмишдоши

Протеиназаларни боғлаб олиш, рух ионларининг ва витамин А транспорти

Кальциферол транспорти

Антитромбин III

58

Гаптаглобин

100

Холинэстераза

350

Плазминоген

90

Макроглобулин

725

Ретинол -

боғловчи оқсил

21

Витамин D -боғловчи оқсил

52

β-Глобулинлар

Липопротеин ЛНП

2000-4500

Липидлар транспорти

Темир ионлари транспорти

Ⱪон ивиши фактори I

Тестостерон ва эстрадиол транспорти

Витамин В12 транспорти

Комплементнинг активацияси

Трансферрин

80

Фибриноген

340

Жинсий гормонларни боғловчи глобулин

65

Транскобаламин

38

С-реактив оқсил

110

γ-Глобулинлар

Ig-G

150

Кеч вужудга келадиган антитаналар

Яллиқ қаватни ҳимояловчи антитаналар

Эрта вужудга келадиган антитаналар

В-лимфоцитларнинг рецепторлари

Реагин

Ig-A

360

Ig-M

935

Ig-D

172

Ig-E

195

Альбуминлар орасида одам қони зардоби альбумини, одам қони зардобидан олинган преальбумин, хозирги номи транстиретин, қорамол қони зардоби альбумини, тухум оқсили альбумини (овальбумин), сут альбумини – лактальбумин, Са2+ ионларини боғловчи парвальбумин, рицин – канакунжут уруғларидан олинган альбумин (кучли заҳар) яхши ўрганилган ва муҳим аҳамиятга эга.

Транстиретин оқсили тироксин ва ретинолни транспортловчи оқсилдир. Тироксин ва қалқонсимон безнинг бошқа гормонларининг транспортини тироксинбоғловчи глобулин ва альбумин ҳам амалга оширади. Ретинолнинг транспорти транстиретин ретинолбоғловчи оқсил билан бирикканда амалга ошади. Охирги тадқиқотларга кўра (2009) уяли телефондан ярим соат фойдаланиш қонда транстиретин миқдорининг ортишига олиб келиши аниқланган.

12-жадвал. Альбуминлар

Овальбумин

(тухум оқсилидан)

Альфа-лактальбумин

(сигир сутидан)

Преальбумин, транстиретин

(одам қони зардобидан)

Рицин

(канакунжут уруғидан)

Қорамол зардоби альбумини

Одам қони зардоби

альбумини

ЛД50 = 0,3 мг/кг

Фибринолиз. Организмда кучли фибринолитик тизим мавжуд бўлиб, у қуюқлашиб қолган қон қуйқаларини - тромбларни эритиб юборишни – фибринолизни таъминлайди. Фибринолиз – қон қуйқалари ва тромбларнинг эриши жараёни гемостаз системасининг ажратиб бўлмас қисми ҳисобланади.

Фибринолиз организмнинг ҳимоя реакцияларидан биридир, бу қон томирларининг фибрин оқсили ҳосил қилган қуйқа ва тромблар билан тиқилиб қолиш хавфининг олдини олувчи ҳимоя. Шу билан бирга фибринолиз қон кетиши тўхтагандан сўнг томирларнинг реканализацияланишига ҳам ёрдам беради.

Фибринолиз жараёнига, плазминоген активацияси асосида ҳосил бўлаётган плазмин таъсирида фибриннинг парчаланиши киради. Плазминогеннинг активацияси қон ивиши бошланиши билан ишга тушади (95-расм).