Презентация №15
.pdfМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси
Фан: Социология тарихи
Мавзу №15:
М.ВЕБЕРНИНГ ДИН СОЦИОЛОГИЯСИ
Социология кафедраси доценти: Жиянмуратова Г.Ш.
РЕЖА:
1.Рационаллик тамойили ва капитализм назарияси
2.Ҳукмронлик турлари
3.Дин социологияси
4.Вебер ижодининг аҳамияти
Рационаллик тамойили:
}Социал ҳаракатлар рационалликнинг ўсиб бориши тартибида жойлаштирилган.
}Рационализация – бутун дунёга хос тарихий жараёндир.
}Бу – одатий ахлоқ ва урф-одатларга бўлган содиқликни астасекинлик билан манфаатли жиҳатларини англаб етиб амалга оширишга мослашиб боришдир.
}Шунингдек, мақсадли-рационал ҳаракатнинг аста-секин қадриятли-рационал ҳаракатни сиқиб чиқариши кузатиладики, бунда қадриятга эмас, балки мувафаққиятга ишониш кучаяди.
}Шундай қилиб, рационализация – Ғарб цивилизациясининг тақдиридир.
Рационаллик тамойили:
}Жамиятнинг структураси нуқтаи назаридан мақсадлирационал ҳаракатлар ролининг ортиб бориши авваламбор, унинг барча соҳаларида, хусусан, иқтисодиёт, сиёсат, фан, маданият кабиларда хўжалик юритиш, бошқарув усулларининг рационализациясини назарда тутади.
}Тафаккур тарзи рационализацияси турмуш тарзининг ўзгаришини назарда тутади. Бунда рационаллик тамойилининг соф ифодаси сифатида фаннинг ролини кузатиш мумкин бўлади.
}Фанни ҳаётнинг барча тармоқларига кириб бориши – замонавий жамиятнинг универсал рационализацияси далолатидир.
Рационализация:
экспериментал фан
тўлдирилган
Уйғониш математика даврида
тажриба билан тўлдирилган
математика
антик фан
техника билан тўлдирилган математика
Протестантизм:
}Бу элементларни синтезлаш омили сифатида протестантизм олинган бўлиб, у хўжалик юритишнинг рационал усулини амалга оширилиши учун асос бўлган.
}Веберга кўра, зеро айнан протестант ахлоқи иқтисодий мувафаққиятларни белгилаб берган.
Ҳукмронлик:
}Ҳукмронлик – ўзаро истак-хоҳиш (кутиш, умид боғлаш).
}Бунда буйруқ берувчилар ўз буйруқларининг бажарилишини, ўзларига эса бўйсунилишни истайдилар; айни вақтда эса бўйсунувчилар буйруқларнинг ўз истакларига мос келишини назарда тутади.
}Вебернинг ҳукмронлик ҳақидаги барча мулоҳазалари – бошқариладиган шахслар томонидан тан олинадиган легитим ҳукмронлик ҳақидаги мулоҳазалардир.
Легитим ҳукмронликнинг бўйсуниш мотивациясига мос уч тури:
Бюрократик
Анъанавий
Харизматик
Бюрократик ҳукмронлик
}Англия, Франция, АҚШ каби ва бошқа ривожланган буржуа давлатларида учратса бўлади.
}Бу давлатларда шахсларга (масалан, Президент ва бошқа амалдор шахсларга) эмас, балки ҳамма – бошқарилувчилардан тортиб бошқарувчиларгача қонунларга бўйсунади.
}Бу ерда “расмий-қонуний» асос ҳукмронлик қилади.
Бюрократик ҳукмронлик
}Бюрократия легал ҳукмронликнинг энг тоза тури ҳисобланади.
}Вебер бу тушунчани илмий адабиётга киритган.
}У бюрократик бошқарувни билим орқали ҳукмронлик қилиш, деб билган.
}Вебер бюрократияни идеаллаштирган, ва уни арзон, ҳеч қандай манфатни кўзламайдиган, коррупцияга мойил бўлмаган машина сифатида қабул қилган.
}«Дунёнинг ҳеч бир машинаси инсоннинг бу машинаси сингари аниқлик билан ишлай олмайди, ва шу билан бирга у жуда арзондир!»