Презентация №10
.pdfМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси
Фан: Социология тарихи
Мавзу №10:
Ф.ТЁННИС – НЕМИС МУМТОЗ СОЦИОЛОГИЯСИ ВАКИЛИ
Социология кафедраси доценти: Жиянмуратова Г.Ш.
РЕЖА:
1.Фердинанд Тённиснинг ҳаёти ва ижоди
2.Немис социологиясининг вужудга келиши
3.Тённис социологиясининг фалсафий негизлари
4.Тённиснинг социологик тизими
5.Социал ҳаёт шакллари
6.Социология ва сиёсат
7.Тённис қарашларининг XX аср социологиясига таъсири
Фердинанд Тённис
}Немис социологи,
}Германияда профессионал социология асосчиларидан бири,
}«тушунувчи социология» асосчиси,
}«формал социология» тарафдори,
}Немис социология жамиятининг асосчиларидан бири ва президенти (1921-1933),
}Гоббс жамияти (Societas Hobbesiana) асосчиларидан бири.
Таржимаи ҳоли:
}1855 йил 26 июлда Шлезвиг-Гольштейн вилояти Ольденсворт шаҳарчаси яқинидаги Рип қишлоғида, бой деҳқон (фермер) хонадонида туғилган. Хусум шаҳарчасида яшаган.
}1872 йил Страсбургдаги университетга ўқишга қабул қилинади. Йена, Бонн, Лейпциг, Берлин ва Тюбингенда мумтоз фалсафа, мумтоз тиллар, сиёсий иқтисод, ҳуқуқ тарихи, археология, статистика ва этнологияга ўрганади.
}1877 йил Тюбингенда мумтоз филология бўйича диссертация ишини (PhD) ёқлаб ўқишни тамомлайди.
}1880-90-йилларда Тённис XVIII-XIX аср ижтимоий фалсафасини ўрганди. Натижада 1896 йил Гоббсга бағишланган асарини нашр эттиради. Лейбниц, Спиноза, Ницше, Спенсер, Маркс кабилар ҳақида мақолалар ёзади.
Таржимаи ҳоли:
}Тённиснинг социологик концепцияси «Жамоа ва жамият» (1887) асарида ўз ифодасини топган. Бу унинг докторлик иши (1881) бўлиб, кейинчалик бир неча бор қайта тўлдирилиб, нашр этилган.
}1881 йилда Киль университетида приват-доцент унвонини олади.
}Тённис социал статистикага ҳам қизиққан. Жумладан, жиноятчилик, қашшоқлик, ўзини ўзи ўлдириш каби муаммоларни ўрганган.
}1909 йилда «Жиноятчилик социал ҳодиса сифатида»
номли китобини нашрдан чиқаради.
Таржимаи ҳоли:
}1913 йилда Киль университети штатсиз профессори, 1918 йилда эса тўлиқ профессор унвонини олади.
}1910 йил Франкфуртда Немис социологик жамиятини тузиш борасидаги йиғилишда Тённис Вебер, Зомбарт ва Зиммеллар билан қатнашади. 1921-1933 йй.да жамиятни унинг президенти сифатида бошқарган (нацистлар томонидан ёпилмагунча).
}Социал-демократик сифатида Тённис Веймар республикасини, сўз эркинлиги ва касаба уюшмаларини ёқлаб национал-социализмга қарши курашган. У Киль стачкасида (1896-1897) қатнашиб, демократ ва антифашист, конституционалист и социал-ислоҳотчи сифатида омма олдида чиқишлар қилган.
}1936 йил 11 апрелда Киль шаҳрида вафот этган.
«Социологияга кириш»
(1931)
«Прогресс ва социал ривожланиш»
(1926)
«Мулкчилик»
(1926)
«Жамоа ва жамият»
(1887)
Асосий асарлари:
«Жиноятчилик социал ҳодиса сифатида»
(1909)
«Ахлоқ»
(1909)
«Жамоатчилик фикрининг танқиди»
(1922)
«Жамоа ва жамият» асарида муносабатлар турлари:
Жамоавий
муносабатлар
(gemeinschaftliche):
}1) уруғ-аймоқчилик муносабатлари;
}2) қўни-қўшничилик муносабатлари;
}3) дўстлик муносабатлари.
Ижтимоий
муносабатлар
(gesellschaftliche):
}манфаатли, рационал айирбошлашга асосланади.
Жамоа (гемейншафт):
•ҳиссий муносабатлар,
•деҳқончиликка асосланган қишлоқ жамоаси,
•муносабатларда жамоавийлик тамойиллари устун,
•анъаналар устувор,
•мутахассислик чекланган ва ривожланмаган,
•диний қадриятлар,
•оила ва жамоа.
Жамият (гезельшафт):
•расмий муносабатлар,
•саноатлашган шаҳар жамияти,
•муносабатларда шахсий манфаатлар устун,
•расмий қонунлар устувор,
•профессионал роллар,
•дунёвий қадриятлар,
•корпорация, ассоциация ва ҳ.к.
Жамоа шаклланиши асослари:
географик яқинлик (қишлоқ, коммуна, миллат ва ҳ.к.)
руҳий яқинлик
қон-қариндошлик (оила)
(дўстлар ва маслакдошлар)