Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Чиқиш - Барчаси.doc
Скачиваний:
7806
Добавлен:
10.03.2020
Размер:
2.29 Mб
Скачать

Педагогика, креативлик ва компетентлик

1) Метод бу-

илмий билишнинг умумий ва махсустизимидир.

*муайян мақсадга эришиш, аниқ вазифани бажариш усули, борлиқни амалий ва назарий ўзлаштириш (билиш) усуллари ёки жараёнлари мажмуи.

табиат ва жамиятнинг ривожланиш конуниятлари, ўзига хос хусусиятлари.

илмий билимларнинг мантиқий тизимини яратиш каби босқичи.

2) Муаммоли таълим методидан фарқли равишда аниқ вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланадиган таълим методи қайси?

модулли таълим.

*кейс-стади.

масофавий таълим.

Лойиҳа.

3) Адаптив тестларга хос хусусиятларни топинг.

*Индивилдуал ёндашган ҳолда ўқувчининг билим даражасига мослаштирилган ҳолда тузилган тестлар.

бир-бирини тўлдирувчи фанларнинг синтезига асосланиб тузилган бўлиб, тайёргарлик даражаси ҳақида умумлашган якуний хулоса чиқариш.

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, бир нечта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

қийинчилик даражаси бўйича ўсиб борувчи, ўзига хос шаклга эга бўлиб, битта ўқув курс бўйича тузилган топшириқлар тизими саналади.

4) Продуктив даражадаги тест топшириқларига хос хусусиятларни топинг.

Ахборотларни қайта ишламасдан жавоб қайтариш.

*Ўрганилган объектларни қиёслаш, ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, хулоса қилиш.

Билим, кўникма ва малакаларни таниш одатий вазиятда қўллаш.

Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллашни.

5) Модуль қайси жавобда тўғри берилган?

*Тарбиялаш, ўқитишга ўрнатилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фани (курси) ёки ўқув фанлари (курслари) қисмларининг мажмуаси.

Тарбиялаш, ўқитишга ўрнатилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фани (курси) ёки ўқув фанларининг мажмуаси.

Муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фани (курси) ёки ўқув фанлари (курслари) қисмларининг мажмуаси.

Муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фани ёки ўқув фанлари курсларининг мажмуаси.

6) Кейс-стади методи - нима?

муаммоли вазиятнинг характери ва тузилмаларини белгилашга қаратилган тадқиқот объектидаги сабаб-оқибат алоқаларининг жадвалли акси.

бир давлатнинг алоҳида қонунлари орасидаги фарқи ёки турли давлатлар қонунлар, суд қарорлари орасидаги келишмовчилик.

*таҳлилий кўникмаларни баъзи бир матнларни жамоавий мухокама қилиш воситасида ўрганиш бўлиб, бунда тасвирланаётган вазият "кейс" деб номланади.

давлат манфаатларни таъминлаш учун ўз тасарруфида мавжуд бўлган барча воситаларни бирлаштиради.

7) Рейтинг технологияси қайси педагогик технология турига киради?

Хусусий.

*Умумий.

Индивидуал.

Локал.

8) Андрагогика ...

Катталар таълими

Таълимнинг бир тури

Катталарни тарбиялаш таълими

*Катталарни ўқитиш санъати ва илми

9) Педагогик квалиметрия - бу...

Илмий-тадкикот йўналиши.

Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг педагоглик фазилатлари.

*Таълим тизими ходимларини касбий ва педагогик маҳорати сифати, новаторлиги даражасини аниклашга йўналтирилган тадқиқот соҳаси.

Касбий - педагогик маҳорат даражаси.

10) Таълим технологияси тушунчаси нималарни ўз ичига олади ?

Таълим - тарбиянинг мақсади ва мазмуни.

Таълим - тарбиянинг усул ва шакллари.

Таълим усули.

*Ўқув жараёни, лойиҳа, таълим технологиялари, восита ва шакллар.

11) Ҳуқуқий компетентлик бу...

норматив-меъёрий хужжатлар мазмунидан хабардорлик ва улардан таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш, бошқаришда фойдаланиш қобилияти.

таълимнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини билиш лаёқати.

локал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш ва уларни кайта ишлаш, ўқув-услубий фаолиятни модернизациялашда қўллай олиш.

*таълимнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, қонунчилик нормаларини билиш ҳамда касбий фаолиятда самарали фойдалана олиш, локал норматив-хуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қонунчилик нормалари доирасида қарорлар қабул қилиш.

12) Ижодий-изланувчан даражадаги тест топшириқларига хос хусусиятларни топинг.

*Аввал ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллашни талаб этилади.

Ахборотларни қайта ишламасдан жавоб қайтариш талаб этилади.

Билим, кўникма ва малакаларни таниш одатий вазиятда қўлланилади.

Умумий хулоса чиқариш орқали жавоб бериш.

13) Кейс стади методининг муаммоли таълим методидан фарқи нимада?

деярли бир хил, фарқи фақат номланишида.

муаммо ҳал этилмайди.

*реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади.

Ўқув жараёни мақсади ва вазифаларини ойдинлаштиришда.

14) Компетентлик тушунчасига тўғри таъриф келтирилган қаторни топинг?

санъат, маҳорат.

лаёқатлилик, мослик.

ижодкорлик.

*қобилият, маҳорат.

15) Муаммоли таълимнинг моҳияти.

Таҳлил, анализ ва сизтез усулдир.

Мақсад аниқланади ва ечим топиладиган усул.

Муаммо ечилади.

*Муаммоли вазиятлар орқали талабаларнинг билиш фаоллигини оширишга асосланган.

16) Мотивация нима?

Инсон эҳтиёжлари мажмуаси.

Инсондаги эҳтиёжлар.

Инсоннинг иродавий зўриқиши.

*Инсонни бирон фаолиятга ундовчи ички куч.

17) Фактик билимларни аниқлаш учун қандай қийинлик даражасига эга бўлган тестлар тузилади?

Продуктив.

Ижодий-изланувчан.

Репродуктив.

*Оддий.

18) Ахборотли, тадқиқот ва амалий лойиҳалар - улар ...

Ўқув лойиҳаларининг шакллари.

*Ўқув лойиҳаларининг турлари.

Ўқув лойиҳаларининг воситалари.

Ўқув лойиҳаларининг методлари.

19) Ички резервлар ҳисобига трансформация қилиш - модернизациянинг қайси турига тегишли?

*Органик.

Ноорганик.

Адаптив.

Технологик.

20) Кейс-стади методи илк марта қаерда ва қачон қўлланилган?

1925 йилда Кембридж бизнес мактабида.

1928 йилда Оксфорд уннверситетида.

*1920 йилда Гарвард бизнес мактаби.

1920 йилда Оксфорд бизнес университетида.

21) ЮНЕСКО ташаббуси билан қачон ва қайси давлатда “Ўқитиш технологияси Давлат Маркази” ташкил этилди?

1985 йилда Кирғизистонда.

1967 йилда Москвада.

1971 йилда Белгияда.

*1973 йилда Венгрияда.

22) “ВЕНН” диаграммаси қандай органайзерлар қаторига киради?

матн билан ишлашга қаратилган.

*Тахлилий.

тушунча билан ишлашга йўналтирилган.

Муаммоли.

23) Педагогик маҳорат тизимига қуйидагилар киради:

Нафас олиш, овоз ўзгариш, равон нутқ.

Ҳис-ҳаёжонни англатувчи сўзлар ишлатиш, ўзгаларни тушуниш, ёлғон хушомад қилиш.

*Касбга оид билимлар, инсонпарварлик, педагогик қобилият, педагогик техника.

Тадбирни танлаш, уни тайёрлаш ва ўтказиш, тахлил қилиш.

24) Б.Блум таксономияси бўйича қуйидаги вазият қандай категорияга тааллуқли? Талаба газета мақоласига танқидий муносабат билдиради.

Қўллаш.

Таҳлил этиш.

*Баҳолаш.

Тушуниш.

25) Б.Блум таксономияси бўйича қуйидаги вазият қандай категорияга тааллуқли? Талаба газета мақоласини талқин қилади ва тушунтиради.

Қўллаш.

тушуниш.

*Анализ.

Баҳолаш.

26) “Ақлий хужум” методи қандай ҳолларни юзага келтиришда қўлланилади?

Савал ва жавоб жараёнида.

*муаммоларни хал қилишда, ғояларни генерациялашда.

ўз фикрини жамлай олишда.

Фикрларни қайта химоя қилишда.

27) Педагогик технология -

ҳар босқичда кўлланиладиган шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш, профессор-ўқитувчи ва талабанинг вазифаларини ойдинлаштириш қаратилган алгоритмик кетма-кетлик.

ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни олдиндан аниқлаштириш.

*бу муайян лойиҳа асосида ташкил этиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамда ушбу мақсаднинг натижаланишини кафолатловчи педагогик фаолият жараёнининг мазмунидир.

тарбия натижаларига асосланиб, тарбиянинг мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириш жараёни.

28) Идентив ўқув мақсади нима?

ўқитиш шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш.

*технологик жараённинг асосий компоненти бўлиб, кутиладиган натижага айнан мос келадиган ўқув мақсади.

ўқув жараёни мақсади ва вазифаларини ойдинлаштириш.

ўқув жараёнини технологиялаштиришнинг таянч асослари.

29) М.И.Маҳмутовнинг ўқитиш методларининг бинар тизими нимадан иборат?

*Ахборот бериш ва тушунтириш.

Дарс бериш методи ва ўргатиш методи.

Бинар ва полинар методлар.

Репродуктив ва продуктив.

30) Трамп режаси - технологияси қайси давлатда жуда машхур?

*Францияда.

АКШда.

Грецияда.

Японияда.

31) “Кредит” атамаси қандай маънони англатади?

Рейтинг тизими.

*Ўзлаштириш кўрсатгичи.

Синов бирлиги.

Шартли синов бирлиги, улуш, ҳисса.

32) Касбий-педагогик БКМни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш қандай компетентлик негизида акс этади?

*Технологик компетентлик.

Шахсий компетентлик.

Ахборот компетентлиги.

Методик компетентлик.

33) Педагогик назокатда такт сўзи қандай маънони билдиради?

*Ўқитувчининг адолат мезони, ор-номус, иззат-нафси, маънавий билими.

Ихтисосликка доир виждонлилик, адолатпарварлик.

Демократик талаблар асосида ўқувчиларга педагогик таъсир ўтказиш.

Ўқитувчинингўқувчилар олдида ташқи қиёфасини намоён этиши.

34) Ўқитувчининг педагогик назокатида муҳим аҳамиятга эга бўлган хусусиятни белгиланг?

Атроф-муҳитни кузатиб баҳолаш.

Нутқ маданиятига доир билимлар.

*Синф жамоасида онгли интизомни вужудга келтириш ва хақиқий мулоқот маданиятига эришиш.

Талаб; истиқбол; рағбатлантириш ва жазолаш; жамоатчилик фикр.

35) Титул, мундарижа, портфолионинг мақсади ва бўлимлари нимани ташкил этади?

*Портфолионинг тузилмасини.

Портфолионинг натижасини.

Портфолионинг мазмунини.

Портфолионинг мақсадини.

36) Товушнинг ранг-баранглиги, ёрқинлиги ҳамда юмшоқлигини намоён қилувчи ҳусусияти нима дейилади?

Резонатор.

*Тембр.

Товушнинг юқорилиги.

Диапазон.

37) Педагогик технологияга оид энг биринчи журнал қаерда ва қачон чоп этилган?

Японияда, 1961 йил.

Англияда, 1957 йил.

Японияда, 1972 йил.

*АҚШда, 1961 йил.

38) Педагогнинг жараёнга ҳаққоний ёндашиши, талабалар ҳулқ-атворини жамоа олдидаги хизматларига мувофиқ баҳолашдаги одиллигини ифодалаши - бу...

*Педагогик адолат.

Касбий-педагогик бурч.

Педагогик мажбурият.

Педагогик обрў.

39) Шахснинг ўз хатти-ҳаракатлари асосларини тушуниб етиши, фаҳмлаши, ўз-ўзини таҳлил қилиши - бу...

*Рефлексия.

Релаксация.

Репетиция.

Регенерация.

40) Ўқитувчи педагогик одобининг асосий моҳиятини белгиланг?

*Этнопедагогик туйғулар, миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, ўзбекона тавозеъ ва муомала маданияти.

Ўз-ўзини ривожлантириш.

Ихтисосликка доир виждон, адолатпарварлик, ҳар қандай вазиятда ўзини тута билиши, педагогик орият.

Ўқитувчи ташқи қиёфасининг гўзаллиги, ўқувчиларга демократик талаблар асосида дарс ўтиши.

41) Шарқ мутафаккирларидан муомала маданияти, мулоқотга киришиш маҳорати, мударрисларни 1 фикрларни баён этган донишмандларни кўрсатинг?

К.Д.Ушинский, Ян Амос Коменский, Абдулла Авлоний, Ал Фарғоний.

Амир Темур, Чўлпон, Усмон Носир, Фитрат, Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Ҳаким ат Термизий.

*Кайковус, Хондамир, Али Яздий, Алишер Навоий, Кошифий, Муҳаммад Рафиқ Воиз, Қурайш Саидий.

Кайковус, Мирзакалон Исмоилий, Исмоилбек Ғаспирали, Ҳусайн Бойқаро, Имом Бухорий.

42) Инновация жараёни босқичлари тўғри келтирилган қаторни топинг?

*6 та.

4 та.

5 та.

3 та.

43) Таълим жараёнини технологиялаштириш неча босқичда кечади?

6 та.

2 та.

*5 та.

4 та.

44) Олий таълим муассасаларида инновацион жараёнларни ташкил этишга гностик-динамик ёндашувнинг моҳияти нимадан иборат?

Педагогларнинг индивиуал имкониятлари, қобилиятлари, тажрибаларига таянган ҳолда амалий фаолиятда педагогик инновацияларни қўллаш.

Алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг ўзаро таъсирини ифодаловчи микро даража.

*Педагогик инновациялар, уларнинг турлари, яратилиши, амалиётга татбиқ этилиши, хориж мамлакатларида яратилган илғор педагогик (таълимий) инновациялар ва уларни ўрганиш, маҳаллий шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда амалиётда фойдаланишга доир билим, кўникма, малакаларни изчил ўзлаштириш.

Педагогик жараёнда инновацияларни қўллашда таълим олувчиларнинг имкониятлари, ҳоҳиш-истаклари, қизиқишлари, билим, кўникма ва малакалари даражасини инобатга олиш.