Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Чиқиш - Барчаси.doc
Скачиваний:
7806
Добавлен:
10.03.2020
Размер:
2.29 Mб
Скачать

Олий таълимнинг меёрий ҳужжатлари

1) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш учун қанча вақт белгиланган?

*ҳар бир чиқиш (маъруза) учун - 5 соат, ўқув йили учун кўпи билан - 50 соат

ҳар бир чиқиш (маъруза) учун - 5 соат, ўқув йили учун кўпи билан - 30 соат

ҳар бир чиқиш (маъруза) учун - 2 соат, ўқув йили учун кўпи билан - 10 соат

ҳар бир чиқиш (маъруза) учун - 3 соат, ўқув йили учун кўпи билан - 30 соат

2) Кафедра мудири билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши мумкинми?

Кафедрага раҳбарлик қилиш бўйича ўз функционал вазифаларини бажармаганлиги сабабли.

*Ўзига юклатилган функционал вазифаларни бажармаганлиги сабабли Кенгаш қарорига биноан.

Меҳнат шартномаси тўхтатилмайди.

Бундай холат назарда тутилмаган.

3) ДТС хамда ўқув режаларни бажарилишини кўрсатиб турувчи хужжат нима?

Ўқув дастури.

*Дарс жадвали.

Ишчи ўқув дастури.

Гурух журнали.

4) Хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (PhD.) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қачон қабул қилинган?

*2015 йил 25 августдаги 246-сон Қарор.

2013 йил 25 августдаги 206-сон Қарор.

2016 йил 15 майдаги 236-сон Қарор.

2014 йил 25 августдаги 216-сон Қарор.

5) Бакалавриатда ўқув даврининг умумий ҳажмида малака амалиёти қанча фоизни ташкил қилади?

*6-12.

10-12.

16-18.

8-12.

6) Дастлабки ҳимоягача магистрлик диссертациясига хулоса бериш кимнинг мажбуриятига киради?

*Илмий раҳбарнинг.

магистратура бўлими бошлиғининг.

факультет деканининг.

кафедра мудирининг.

7) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Дарслик, ўқув қўлланмаларни тўлдирган ва ўзгартирган ҳолда қайта нашр этиш учун қанча вақт белгиланган?

дарсликка ҳар бир босма табоқ учун - 30 соат; ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун - 10 соат.

дарсликка ҳар бир босма табоқ учун - 50 соат; ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун - 30 соат.

*дарсликка ҳар бир босма табоқ учун - 20 соат; ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун - 10 соат.

дарсликка ҳар бир босма табоқ учун - 30 соат; ўқув қўлланмага ҳар бир босма табоқ учун - 20 соат.

8) Ўқув режаси билан назарда тутилган малака амалиётлари ва таътиллар даврида талабаларнинг стипендия олиш ҳуқуқи қандай бўлади?

*Стипендия олиш ҳуқуқи сақланади.

Қонунда назарда тутилган холларда сақланади.

Айрим холларда сақланади.

Стипендия олиш ҳуқуқи сақланмайди.

9) ОТМларда амалиётни таҳлил этиш ва ўтказиш учун жавобгарлик кимнинг зиммасига юкланади?

Амалиёт бўлими бошлиғи.

Ўқув бўлими бошлиғи.

*ОТМ ректори.

Факулътет декани.

10) Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “2016-2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарори қачон қабул қилинган?

*2016 йил 26 май.

2016 йил 29 май.

2016 йил 27 май.

2016 йил 25 май.

11) Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида кимларга берилади?

ОТМнинг илмий-тадқиқот тузилмасида ишлаётган ходимларга.

Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларга.

Педагогик фаолият олиб бораётган шахсларга.

*Педагогик фаолият олиб бораётган, чуқур касбий билим ҳамда илмий ва педагогик соҳада ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга.

12) Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига неча соат қилиб белгиланади.

32 соат.

*54 соат.

28 соат.

36 соат.

14) Назарий таълим ҳажми Гуманитар билим соҳаси учун Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича неча фоизни ташкил қилади?

*23 25.

15 – 17.

15 – 20.

25 – 27.

15) Оралиқ ва якуний назорат турлари нималарга асосан ўтказилади?

Рейтинг графигига асосан.

Календар тематик режа асосида кафедра томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида.

*Календар тематик режа асосида деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида.

Оралиқ ва якуний назорат жадваллари асосида.

16) Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати неча йил?

Янги стандарт қабул қилингунича.

5 – йил.

*Камида 5 йил.

Доимий.

17) Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларининг қайси курс талабаларига тайинланади?

2-курс талабаларига.

Барча курс талабаларига.

*Охирги икки курс талабаларига.

3-курс талабаларига.

18) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида ишларни нормалаштириш бўйича тавсия этиладиган тақсимот қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

ўқув ишлари - 50% - 90%; илмий-методик ишлари - 15% - 30%; илмий-тадқиқот ишлари - 25% - 30%; ташкилий-методик ишлар - 15% - 20%; маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар - 10% - 15%.

ўқув ишлари - 70% - 80%; илмий-методик ишлари - 5% - 10%; илмий-тадқиқот ишлари - 10% - 15%; ташкилий-методик ишлар - 5% - 10%; маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар - 10% - 15%.

ўқув ишлари - 40% - 60%; илмий-методик ишлари - 15% - 20%; илмий-тадқиқот ишлари - 15% - 20%; ташкилий-методик ишлар - 5% - 10%; маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар - 10% - 15%.

*ўқув ишлари - 50% - 70%; илмий-методик ишлари - 5% - 10%; илмий-тадқиқот ишлари - 15% - 20%; ташкилий-методик ишлар - 5% - 10%; маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар - 10% - 15%.

19) Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари қайси шаклларда ўзлаштирилиши мумкин?

Кундузги, сиртқи, кечки таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.

*Кундузги, ишлаб чиқаришдан ажралган, экстернат ва масофавий таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.

Кундузги, сиртқи, экстернат таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.

Кундузги, махсус сиртқи, таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.

20) Олий таълим муассасаларида битирув малакавий ишларининг тушинтириш қисми қанча сўз ҳажмида белгиланади?

8-10 минг сўз ҳажмида.

10-12 минг сўз ҳажмида.

*10-15 минг сўз ҳажмида.

5-10 минг сўз ҳажмида

21) Катта илмий ходим-изланувчи сифатида ўқиган, бироқ диссертация ҳимоя қилмаган шахсга нималарга рухсат берилмайди?

Иккинчи марта ўқишга.

Педагогик фаолият билан шуғулланишга.

Диссертация химоя қилишга.

*Мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга.

22) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш учун қанча вақт белгиланган?

битта топшириқ учун - 0,5 соат, бироқ битта фанга кўпи билан - 1 соат.

битта топшириқ учун - 0,5 соат, бироқ битта фанга кўпи билан - 2 соат.

*битта топшириқ учун - 0,3 соат, бироқ битта фанга кўпи билан - 1 соат.

битта топшириқ учун - 0,3 соат, бироқ битта фанга кўпи билан - 2 соат.

23) Назарий таълим ҳажми Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ билим соҳаси учун Математик ва табиий-илмий фанлар блоки бўйича неча фоизни ташкил қилади?

8 – 25.

25 – 27.

20 – 25.

*10 – 15.

24) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Янги лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш, шунингдек виртуал лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш учун қанча вақт белгиланган?

бир янги лаборатория иши учун - 15 соат.

бир янги лаборатория иши учун - 20 соат.

*бир янги лаборатория иши учун - 30 соат.

бир янги лаборатория иши учун - 25 соат.

25) Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилишининг мажбурий шарти қайси жавобда келтирилган?

*Матбуотда эълон қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиши.

Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниши.

Сенат томонидан маъқулланиши.

26) “Олий таълим тизими учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қачон қабул қилинди?

2016 йил 24 май, 134-сон.

*2016 йил 24 май, 174-сон.

2016 йил 4 май, 174-сон.

2016 йил 14 май, 274-сон.

27) ОАК Раёсатининг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин неча йил ўтган бўлса, илмий даражадан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқилмайди?

5 йил.

7 йил.

*10 йил.

3 йил.

28) Катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг ўқиш муддати уларнинг иш стажига қўшиладими?

*Умумий стажига қўшилади.

Умумий стажига қўшилмайди.

Умуман иш стажига қўшилмайди.

Педагогик стажига қўшилади.

29) Катта илмий ходимлар-изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилгунгача таълим муассасаларида неча соат ҳажмида педагогик иш тажрибасига эга бўлиши керак?

100 соат.

300 соат.

200 соат.

*Камида 300 соат.

30) Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун шароитлар яратиладими?

*Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.

Шароитлар яратилади.

Чин кўнгилдан пушаймон бўлганларга шароитлар яратилади.

Шароитлар яратилмайди.

31) Олий таълим муассасаларига ўқитувчи лавозимига қайси шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?

Проректорлар.

*Соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ишга кираётган шахслар.

Ўриндошлар.

Деканлар.

32) Олий таълим муассасасини тугатганлик ва диплом берилганликни қайд этиш китоби неча йил сақланади?

75 йил сақланади.

*Доимий сақланади.

Зарурият қолмагунча сақланади.

25 йил сақланади.

33) Етим болаларни, ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш ким томонидан амалга оширилади?

Давлатнинг таъминоти асосида қонун хужжатларига асосан амалга оширилади.

Давлатнинг таъминоти асосида амалга оширилади.

Давлатнинг тегишли органлари томонидан амалга оширилади.

*Давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун хужжатларига асосан амалга оширилади.

34) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилартаркибинингўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Академ гуруҳ мураббийси вазифасини бажариш учун қанча вақт белгиланган?

ўқув йили учун - 200 соат

ўқув йили учун - 150 соат

ўқув йили учун - 50 соат

*ўқув йили учун - 100 соат

35) Мустақил изланувчилар учун аудитория машғулотларига неча соат ажратилади?

16 соат.

5 соат.

12 соат.

*4 соат.

36) Олий таълим муассасаларида йўналишлар бўйича нималар шаклланади?

Факультетлар ва кафедралар шаклланади.

Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабораториялар, ўқув, илмий, хўжалик ва бошқа бўлимлар шаклланади.

*Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабораториялар, турли бўлимлар шаклланади.

Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабораториялар шаклланади.

37) Олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари классификатори қайси хужжатга асосан тузилган?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 343-сонли қарорига асосан.

Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунига асосан.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонунига асосан.

*Юнесконинг таълимнинг халқаро стандарт классификацияси принципларига асосан.

38) Бир ўқитувчи нисбатига тўғри келадиган талабалар сони нисбати тиббиёт таълим йўналишида қанча меъёрни ташкил этади?

7,1

10,5

*6,8

10,3

39) Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқувчилари қандай таъминотда бўлади?

Давлат таъминотида бўлади.

*Тўла давлат таъминотида бўлади.

Қисман давлат таъминотида бўлади.

Тегишли давлат органининг таъминотнда бўлади.

40) Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга давлат аттестацияси якунига кўра таьлим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича.... жумлани давом эттиринг?

“Магистр” даражаси берилади.

“Магистр” даражаси, давлат намунасидаги диплом ва диплом иловаси топширилади.

“Магистр” даражаси ва диплом берилади.

*“Магистр” даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.

41) Олий таълим муассасаларида битирув малакавий ишлари неча йил сақланади?

8 йил муддат.

5 йил муддат.

10 йил муддат.

*Камида 10 йил.

42) Магистратура талабасининг белгиланган календарь иш режаси бўйича ишларнинг бажарилишини ва магистрлик диссертацияси ўз вақтида тайёрланишини назорат қилиш кимнинг мажбуриятига киради?

Магистратура бўлими бошлиғининг.

Факультет деканининг.

Кафедра мудирининг.

*Илмий раҳбарнинг.

43) “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қачон қабул қилинган?

2016 йил 10 май, ПҚ-2127-сон.

2016 йил 17 май; ПҚ-2427-сон.

2016 йил 15 май, ПҚ-2517-сон.

*2016 йил 11 май, ПҚ-2527-сон.

44) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Ассистент ёки ўқитувчиларга маъруза машғулотларини ўтишга қандай тартибда рухсат берилади?

олий таълим муассасаси ўқув-услубий кенгашининг қарорига асосан бир ўқув йилида 150 соатгача бўлган хажмда.

*олий таълим муассасаси кенгашининг карорига асосан бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган хажмда.

олий таълим муассасаси кенгашининг қарорига асосан бир ўқув йилида 200 соатгача бўлган хажмда.

олий таълим муассасаси ўқув-услубий кенгашининг қарорига асосан бир ўқув йилида 100 соатгача бўлган хажмда.

45) Магистратура талабаси ўзининг календарь иш режаси бажарилиши бўйича қайси муддатларда кафедра йиғилишида ҳисобот беради?

ҳар икки ойда.

ҳар семестр якунида.

*ҳар ойда.

ҳар ўқув йили якунида.

46) Кимлар бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишларига рахбарлик қилади?

*ОТМ профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари.

ОТМ профессор ва доцентлари ёки катта Ўқитувчилари.

ОТМ профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари.

ОТМ профессор ва доцентлари, катта Ўқитувчилари, Ўқитувчилари, бошқа олий ўқув юртларининг юқори малакали мутахасислари.

47) Олий таълим муассасаларида битирувчиларни ишга тақсимлаш қачон ўтказилади?

Олий таълим муассасасини битиришидан камида 2 ой олдин.

Олий таълим муассасасини битиришидан камида 3 ой олдин.

*Олий таълим муассасасини битиришидан камида 1 ой олдин

Олий таьлим муассасасини битиргандан кейин.

48) Олий таълим муассасалари талабаларини ўкишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги тартиби қайси таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди?

Тиббиёт олий таълим муассасаларига.

*Харбий олий таълим муассасаларига.

Юридик кадрлар тайёрлайдиган олий таьлим муассасаларига.

Бундай муассасалар кўрсатилмаган.

49) Талабалик гувоҳномасининг шакли ва тайёрланиш қоидалари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қайси буйруғи билан қачон тасдиқланган?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигинннг 2010 йил 29 августдаги № 340-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги № 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

*Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 23 июлдаги № 200-сонли буйруғи билан тасдикланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 26 июлдаги № 185-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

50) Ўзбекистон Республикаси Президенти “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” қандай қонуности хужжатини эълон қилди?

Фармон.

Қарор.

*Фармойиш.

Концепция.

51) Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтганлиги хақидаги сертификат неча йил муддатга берилади?

1 йил.

Доимий.

*5 йил.

Камида 5 йил.

52) Назарий таълим ҳажми Хизматлар соҳаси билим соҳаси учун Қўшимча фанлар блоки бўйича неча фоизни ташкил қилади?

3 – 5.

*5 – 7.

10 – 15.

9 – 10.

53) Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 24.07.2012 йилдаги Фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига неча ой муддат ичида мазкур Фармоннинг ижроси бўйича тегишли Ҳукумат қарорини қабул қилиш юклатилган?

1 ой муддат ичида.

*3 ой муддат ичида.

2 ой муддат ичида.

6 ой муддат ичида.

54) Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларида Электрон дарсликлар яратишда иштирок этиш учун қанча вақт белгиланган?

битта электрон дарслик яратиш учун - 200 соат.

битта электрон дарслик яратиш учун - 75 соат.

*битта электрон дарслик яратиш учун - 100 соат.

битта электрон дарслик яратиш учун - 50 соат.

55) Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги хуқуқий таълим ва тарбия масалалари Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг қайси моддасида ёритилган?

17-модда.

23-модда.

15-модда.

*18-модда.

56) Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш қайси ваколатли органнинг асосий вазифалари ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси.

*Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги Ривожлантириш маркази.

Олий таълим муассасаси.

57) ОТМларда АРМни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, бўлиш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) қандай тартибда амалга оширилади?

Олий таълим муассасасининг кенгаши томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

*Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

58) Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун назарий ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўқув юкламаси хажми хафтасига неча соат бўлишига керак?

12 соат.

*36 соат.

32 соат.

28 соат.

59) Магистр ўқиётган олий таълим муассасасида ишламайдиган илмий раҳбар меҳнатига ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади?

Иқтисод қилинган маблағлар хисобидан.

Соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича.

Олий таълим муассасаси харажатлар сметаси бўйича.

*Белгиланган тартибда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари бўйича.

60) Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими бакалавриат йўналиши қайси билим соҳасига киради?

*Гуманитар соҳа.

Хизматлар соҳаси.

Иқтисодий ва ҳуқуқ соҳаси.

Ижтимоий соҳа.

61) Истиқлол йилларида мамлакатимизда олий ўқув юртлари сони неча баробар кўпайди?

3,5 баробар.

*2,5 баробар.

3 баробар.

2 баробар.

62) “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом қачон қабул қилинган?

2010 йил.

*2009 йил.

2008 йил.

2005 йил.

63) ОЎМТВ грифига асосан ўқув қўлланма ёзиш ва нашрга тайёрлаш учун неча соат ажратилади?

Босма табоғи 60 соат.

*Босма табоғи 30 соат.

Босма табоғи 40 соат.

Босма табоғи 50 соат.

64) “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида университетнинг нечта асосий вазифалари белгиланган?

5 та.

7 та.

*9 та.

8 та.

65) Олий таълим муассасасининг “Васийлик кенгаши” таркиби ким томонидан тасдиқланади?

Кенгашнинг таркиби олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланади.

*Кенгашнинг таркиби тасарруфида тегишли олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.

Кенгашнинг таркиби ОТМ Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Кенгашнинг таркиби олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

66) Иш берувчилар кадрларга бўлган эҳтиёжни, мавжуд бўш иш жойлари ҳақидаги маълумотларни ҳар йили қайси вақтга қадар аниқлайдилар?

Ҳар йили 1 - мартга қадар.

Ҳар йили 1 - февралга қадар.

*Ҳар йили 1 - апрелга қадар.

Ҳар йили 1 - майга қадар.

67) “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қайси давлат органи томонидан тасдиқланган?

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

*Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби. тўғрисида Низом тасдиқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

68) ОТМларда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича муддатидан олдин танловлар ўтказишга қачон йўл қўйилмайди?

Кафедра тугатилганда.

*Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда.

Кафедра қўшилганида.

Танлов эълон қилинмаганда.

69) Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши қайси жавобда тўғри келтирилган?

Факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими томонидан назорат қилинади.

Факультет декани, кафедра мудири томонидан назорат қилинади.

Факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими, ички назорат ва мониторинг бўлими ҳамда олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги томонидан назорат қилинади.

*Факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.