Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

Математика ва информатика ўқитиш методикаси

.pdf
Скачиваний:
427
Добавлен:
13.05.2020
Размер:
1.21 Mб
Скачать

Муҳаммадиев Жаббор Ўрақович

МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

фанидан ўқув – методик мажмуа

Тошкент – 2019

«Математика ва информатика ўқитиш методикаси» курсидан ўқув– методик мажмуа, Тошкент. 2019. - 172 бет.

Ўқув – методик мажмуа 5130200 – Амалий математика ва информатика ва 5330200-Информатика ва ахборот технологиялари таълим йўналишида таҳсил

олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Математика ва информатика ўқитиш методикаси курси бўйича замонавий педагогик

технологиялар тизимига асосланган ҳолда назарий материаллар, амалий машғулотлар топшириқлари, билимларни назорат қилиш учун саволлар

мажмуаси кабилар келтирилган.

Ўқув–методик мажмуа Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети Ўқув – методик Кенгаши томонидан (26.08.2019 й. даги, № 1 сонли

баённома) нашрга тавсия этилган.

Тузувчилар: ЎзМУ профессор в.б. Ж.Ў.Мухаммадиев

Тақризчилар: ЎзМУ профессори М.М.Арипов ЎзМУ доценти А.Т.Хайдаров

© ЎзМУ, 2019.

2

Сўзбоши

Ҳозирги даврга келиб замонавий ахборот технологияларининг асосий

вакили бўлган компьютерлар ҳаётимизнинг барча соҳаларига жадаллик билан кириб бормоқда. Шундай экан, компьютер технологиясини ўрганишга алоҳида эътибор бериш талаб қилинмоқда. Бу ўринда информатика фанини ўқитишнинг

турли методлари ва усуллари билан шуғулланадиган Информатика ўқитиш методикаси курсининг аҳамияти жуда каттадир.

Информатика ўқитиш методикаси курси бўлажак информатика ўқитувчиларида ўқитишнинг муаммоларини мустақил еча олиш, ўқитишнинг

замонавий усулларидан фойдалана олиш, мустақил ўқитиш кўникмасини ҳосил қилиш, услубий ижодни тарбиялаш каби масалаларни ҳал қилишга қаратилган.

Информатика ўқитиш методикаси фани олий ўқув юрти талабалари учун умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида информатика фанидан таълим бериш, фаннинг тузилиши ва мазмунини илмий ва психологик-педагогик нуқтаи назардан чуқур

ўрганишларини таъминловчи курс ҳисобланади.

Ушбу тақдим этилаётган ўқув – методик мажмуа амалдаги дастурлар (Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат педагогика

университетида 2019 йилда ишлаб чиқилган намунавий дастурлари) асосида

тайёрланган бўлиб, – Амалий математика ва информатика йўналишларида

таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган.

Ўқув – методик мажмуада замонавий педагогик технологиялар тизимига

асосланган ҳолда назарий материаллар, амалий машғулотлар топшириқлари, билимларни назорат қилиш учун саволлар мажмуаси кабилар келтирилган.

Мазкур ўқув–методик мажмуа ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Ўқув– методик мажмуа ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирган ҳамкасблар ва

азиз ўқувчиларга муаллифлар олдиндан ўз миннатдорчилигини билдиради.

Манзил: Тошкент шаҳри, ЎзМУ, Математика

факультети, “Амалий математика ва компьютер таҳлили” кафедраси.

3

I. МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

курсининг тузилиши, мақсади ва вазифалари

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» фанининг ўзига хослиги шундаки, математика ва информатиканинг умумий ва махсус методик

саволлари математика ва информатиканинг мактаб курсидаги ҳар бир ўқув йили ва ғоясига мос равишда кўриб чиқилади.

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» курсининг бундай системада қўйилиши, ўқитишни ташкиллаштиришнинг турли вариантларини

кўриб чиқиш ва ўқитувчига ўқитиш жараёнига методик ёндашишда ижодий эркинликлар берилган ҳолда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган

математика ва информатика ўқитувчисини тайёрлайди.

Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари

МИЎУ предметининг ўқитилишидан мақсад талабаларда ўқитишни ташкиллаштиришнинг турли вариантларини кўриб чиқиш ва ўқитувчига

ўқитиш жараёнига методик ёндашишда ижодий эркинликлар берилган холда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган математика ва информатика

ўқитувчисини тайёрлашдир.

Бўлажак ўқитувчиларда математика ва информатикани ўқитишда пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишни тарбиялаш, мустақил ўқув жараёнининг,

услубий ижодиётнинг кўникмаларини шакллантириш. Муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича умумлаштириш, классификациялашнинг

асосий формаларини ишлаб чиқиш масалаларини тушунтириш, билимларни текшириш ва мустахкамлаш, ўқувчиларнинг ёшига қараб алоҳида педагогик

услубларнинг қўлланилиш самарасини тушунтириш, текшириш ва кўриб чиқишдир.

Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар

Ушбу фанни тўла ўзлаштириш учун математиканинг барча соҳаларидан, ЭҲМ ва дастурлашдан чуқур билимга эга бўлиш талаб этилади. Талабаларда

фанга нисбатан кўникма ҳосил қилиш учун оддийдан мураккабликка, хусусийдан умумийликка ўтиб бориш тамойилларига амал қилинади.

МИЎУ фани бўлажак ўқитувчини математика, ИҲТА ва информатика

фанларини ўқитишда, келгуси касбий тайёргарлигида курсни ўқитишнинг мазмун ва шаклларини танлаш принципларини, бошқа предметлар билан ўзаро

алоқасини тушунтиришда, маҳаллий тармоқ орқали компьютер ва дастурларни малакали ишлата билиши, мактаб компьютер синфи шароитида ишлаш

усулларини эгаллашида ёрдам беради.

Маъруза курсидан ташқари, амалий машғулотлар ҳамда ўқув-методик

адабиётлари билан мустақил ишлаш, шунингдек талабанинг бевосита ўқиш даврида махсус ташкил қилинган амалиётда орттирган тажрибаси ҳам катта

аҳамиятга эга.

4

Мазкур курс мақсади талабалар томонидан ўрта ўқув билим юртларида математика ва информатикани ўқитиш усулларининг илмий ва психолого-

педагогик моҳиятини чуқур ўрганишдан, услубий ғояларни яхшилаб тушунишдан иборат. Бўлажак ўқитувчиларда математика ва информатикани ўқитишда пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишни тарбиялаш, мустақил

ўқув жараёнининг, услубий ижодиётнинг кўникмаларини шакллантириш, муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича умумлаштириш,

классификациялашнинг асосий формаларини ишлаб чиқиш масалаларини тушунтириш, билимларни текшириш ва мустахкамлаш, ўқувчиларнинг ёшига

қараб алоҳида педагогик услубларнинг қўлланилиш самарасини тушунтириш, текшириш ва кўриб чиқиш керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» (МИЎУ) - талабаларнинг умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида математика ва информатика фанини структураси ва мазмунини илмий ва психологик-педагогик асосларини ва улардаги услубий ғояларни

чуқур ўрганишини таъминловчи курс ҳисобланади. Услубиет ўз соҳасидаги ишланмаларни, педагогик янгиликлар ва психологик тавсияларни ҳисобга олади. Мазкур ўқув фани педагогика, психология, математика, информатика,

математик мантиқ, математик моделлаштириш, программалаштириш фанлар ва бошқа табиий фанлар билан узвий боғлиқ.

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Социал-иқтисод, сиёсий, техник, муҳитни мухофаза қилиш, тиббий,

биологик, кимё, физик жараёнларни тадқиқ қилишда, албатта ечим қабул қилиш масаласи асосий бўлиб ҳисобланади. Бунда математикада маълум

бўлган усуллардан кенг фойдаланилади.

Фанни ўқитишда замоновий ахборот ва педагогик технологиялар

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» фани маъруза, амалий ва мустақил қисмлардан иборат бўлиб, улар биргаликда фаннинг бутунлилигини

таъминлайди. Яъни, маърузалар орқали олинган билимни мустатаҳкамлаш учун амалий машғулотлар ҳисобланса, мустақил машғулотлар эса бу фан доирасида мустақил билим олиш, ўзлаштириш ҳисобланади. Ушбу фанни ўқитиш

давомида Ақлий хужум - ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) методидан

фойдаланилади. «Ақлий ҳужум» методи бирор муаммони ечишда талабалар

томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган энг самарали методдир. Ақлий хужум

методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд бўлиб, бу фанда оғзаки шаклидан фойдаланилади.

Информатика ва математика ўқитиш усуллари фанини ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор ва замоновий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-

педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари,

5

тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлардан фойдаланилади. Маъруза, амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик

технологиялардан фойдаланилади.

Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

Математика ўқитиш услубиётининг предмети

Математиканинг фан ва ўқув предмети сифатидаги характеристикаси.

Унинг мақсад ва вазифалари. Математик таълимотнинг реформалари. Ўқитиш давомидаги тарбия.

Математикани ўқитишдаги илмий усуллар

Илмий тадқикот услубларининг умумий характеристикаси: кузатиш ва

тажриба, эксперимент, таққослаш. Анализ ва синтез. Умумлаштириш ва абстрактлаштириш. Формаллаштириш.

Фикр юритиш формалари

Математик фикр юритишни ривожлантириш ва математик масалаларни

қўйиш. Математикани ўқитишда масалаларни ўрни ва роли. Математик мантиқ ва мулохаза. Индукция ва дедукция. Аналогия ва ўхшашлик. Исбот.

Математика ўқитишнинг принциплари, усуллари ва шакллари

Асосий дидактик принциплар: илмийлик, кўримлилик, актуаллик, онг, тушунарлилик. Математика ўқитишнинг усул ва формалари: эвристик усул,

актив ўқитиш усули, дастурий ўқитиш усули, индивидуал ўқитиш усули. Ўқув-

кўргазмали қуроллар ва техник воситалардан фойдаланиш.

Математика ўқитишни ташкиллаштириш

Дарсга математикани ўқитишнинг асосий асосий формаси сифатида

қараш. Ўқитувчининг дарсларга тайёрланиш системаси. Дарс жараёнини қуриш. Ўқувчиларнинг билимларини текшириш ва баҳолаш.

Математикада синфдан ташқари ишларнинг усуллари

Синфдан ташқари ишларнинг мақсадлари ва асосий формалари. Тугарак

машғулотлари. Факультатив машғулотлар. Қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Математикани чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослашган мактаблар ва

синфлар, ҳамда уларнинг ишлашидаги хусусиятлар.

Математика ўқитувчисининг профессионал тайёргарлиги

Бошлангич синфларда математикани ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Математика ўқитувчисининг профессионал ва амалий тайёргарлиги. Алгебра ва геометрия, хамда матнли масалаларни ечишда ўзига хос хусусиятлари.

“Информатика ўқитиш усуллари” фанининг асосий тушунчалари

“Информатика ўқитиш усуллари” фанининг асосий тушунчалари.

“Информатика ўқитиш усуллари” фан сифатида ривожланиши. Информатиканинг асосий тушунчалари.

Янги ахборот технологияларнинг мазмуни ва тузилиши.

Информатика ўқитишда асосий дидактик тамойиллар. Янги ахброт

технологияларнинг мазмуни ва тузилиши.

Шахсий компьютерларнинг тузилиши

6

Ўзбекистонда Информатика фанининг ўрни ва ривожланиши. Ўзбекистонда информатика ўқитиш ислоҳотининг муаммолари. Ўзбекистонда

ҳисоблаш техникасининг ривожланиши. Шахсий компьютерларнинг аппарат(техник) таъминоти.

Операцион тизимлар

Информатика ўқитишнинг ташкилий шакллари. Программа таъминоти ҳамда операцион тизимлар.

Информатика ва дастурлаш

Информатика ўқитиш усуллари(блок-схемалар, дастурлаш тиллари).

Windows операцион тизимининг асосий тушунчалари. Архивлаш дастурлари

билан ишлаш.

Замонавий дастур пакетлари

Замонавий информатика кабинети. Word матн мухаррири. Excel электрон

жадваллари.

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотлардан мақсад амалиётда учрайдиган содда масалаларни ечиш кўникмаларини ҳосил қилиш. Шунингдек, Информатика ва

математика ўқитиш усулларининг маърузалар мавзуларини талабалар мустақил ўрганиб, масалаларни мустақил ечишга тайёрланиш, мавзуни таҳлил қилиб фикрлаш қобилиятини оширишга йўналтирилади.

Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари

1.Мисол ва масалаларни ечиш. Мактаб дастуридаги алгебра ва геометрия

фанлардан амалий дарсларни ўтказиш ҳамда информатика фанидан амалий машғулотларни ўтказишга тайёргарлик кўриш.

2.Операцион тизим мавзусини ўқитиш услубиети.

3.“Матн мухаррири” мавзусини ўқитиш услубиети.

4.Маълумотлар базаси.

5.Электрон жадваллар.

6.Алгоритмлар. Дастурлаш асослари.

7.Модел ва моделлаштириш.

8.Тақрибий ҳисоблаш усуллари.

9.Чизиқли дастурлаштириш элементлари.

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Бунда ушбу ишларни бажарадилар:

-Амалий машғулотларга тайёргарлик;

-Назарий тайёргарлик кўриш;

-Уй вазифаларини бажариш;

-Ўтилган материаллар мавзуларини қайтариш;

-Мустақил иш учун мўлжалланган назарий билим мавзуларини

ўзлаштириш.

Маърузаларда ва амалий машғулотларни бажаришда олинган

билимлари билан мустаҳкамлаши ҳамда Информатика ва математика ўқитиш

7

усулларининг баъзи мавзуларини тушуниши ҳамда уларга оид масалаларни ечишлари керак.

Мустақил иш мавзулари таълим олиш жараёнида узлуксиз назорат

қилиб борилади ва ёзма ҳисобот сифатида топширилади. Тавсия этилаётган мустақил иш мавзулари:

1.Илмий – методик адабиетларни ўрганиш. Турли хил қийинликдаги мисол ва масалаларни ечиш.

2.Фан бўйича ўқув-тарбиявий ишларнинг календарь планини тузиш.

3.Мактаб компьютерлари учун асосий программалаш тилларини ёритиш. Блок-схемалар тузиш. Алгоритмлар билан ишлаш. Дастурларни бажарилиши ва

таҳлили.

4.Ўқитиш жараёнида ролларга бўлиниб ўйналадиган ўқув ўйинларининг аҳамияти ва ўрни.

5.Дарс конспектини тузиш.

6.Информатика дарсларида кўргазмали қуроллар ишлатилиши

(плакатлар, ўқув киноси ва телевидение, гиперматнлар, мультимедиа).

7.Дарсларда билимни текширишни шакл ва усуллари.

8.Мактабда информатика бўйича синфдан ташқари ишлар.

Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Бу фанни ўқитиш давомида компьютер хизматларидан доимо фойдаланилади, бунинг учун INTERNET тизими ва Информатика ва ҳисоблаш

техникаси асослари фанларидан яратилган электрон дарслик мавжуд.

Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

Асосий адабиётлар

1. Каримов И.А. «Юксак маънавият енгилмас куч»Т. «Маънавият»,2008й. 2.Методика преподавания математики в средней школе. Общая методика.

Колягин Ю.М. и др. –М. Просвещение, 1996 г.

3.Методика преподавания математики в средней школе. Частные методики

Колягин Ю.М. и др. –М. Просвещение, 1987 г.

4.Юлдашев У.Ю., Закирова Ф.М. Методика преподавания информатики (часть

1, часть 2). ТГПУ, Т. 2004.

Қўшимча адабиётлар

1.Лыскова В.Ю. Обзорные лекции по методике преподавания информатики.

Учебное пособие. Тамбов. 2002. 90 с.

2.Информатикани ўқитиш услубиёти (Маърузалар матни). А.А.Абдукодиров,

У.Ю.Юлдашев, Ф.М.Закирова, И.Мирмахмудов. Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети.

3.www.exponenta.ru/educat/class/courses

4.http://www.book.ru/

5.http://shops.h1.ru

8

II.КУРСНИНГ МАЗМУНИ:

2.1.Лекция мавзулари, кўриладиган масалалар ва вақт.

Мавзулар

Кўриладиган масалалар

Вақт,

соат

 

 

 

 

 

Информатика ўқитиш методикаси курсининг

 

 

 

мазмуни ва мақсади. Информатика ўқитиш

 

 

 

методикаси курсининг вазифаси ва аҳамияти.

 

 

Информатика

Информатика ўқитиш методикаси курсининг

 

 

умумий ва хусусий услублари.

 

1.

ўқитиш

Информатикадан таълим бериш босқичлари.

2

методикаси

Мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари

 

 

 

курсига кириш.

информатика фани мазмуни. Давлат таълим

 

 

 

стандартлари ва ўқув дастурлари таҳлили.

 

 

 

Информатика дарслиги таҳлили. Ўзбекистонда

 

 

 

информатика фанини ўқитиш ислоҳатининг

 

 

 

муаммолари ва истиқболлари.

 

 

 

Информатика курсининг ўқув-услубий ва

 

 

 

дастурий таъминоти. Информатика

 

 

Информатика

таълимининг шакллари ва усуллари.

 

 

таълимини

Информатика таълимини ташкил этиш.

 

2.

ташкил этиш

Информатикани ўқитишда фойдаланиладиган

2

 

шакллари ва

ўқув ва кўргазмали дидактик материаллар.

 

 

усуллари.

Ҳисоблаш техникаси хонаси (Компьютер

 

 

 

синфи). Комаьютердан фойдаланиш бўйича

 

 

 

техника хавфсизлиги қоидалари.

 

 

 

Информатикадан ўқув машғулотини ташкил

 

 

 

қилиш ва уни олиб боришни режалаштириш.

 

 

 

Информатика ўқув машғулотлари шакллари ва

 

 

Информатика

уларнинг мазмуни. Назарий, амалий ва

 

 

фанини ўқитишда

лаборатория машғулотлари мазмуни.

 

3.

назарий ва

Информатикадан таълим олувчилар билимини

2

амалий

назорат қилиш ва баҳолаш. Информатика

 

 

 

машғулотлар

фанидан амалий машғулотлар, уларнинг

 

 

мазмуни.

мақсади ва вазифалари. Компьютерда масала

 

 

 

ечиш ва унинг босқичлари. Информатика

 

 

 

фанидан амалий машғулотлар мазмуни

 

 

 

аниқлаш ва уларни ўқув жараёнига қўллаш.

 

 

Информатика

Ахборот тушунчаси ва унинг ўлчов

 

 

фанининг асосий

бирликлари. Модел ва моделлаштириш.

 

4.

тушунчалари ва

Алгоритм ва алгоритмлаш. Дастур ва

2

 

уларни ўқитиш

дастурлаш. Компьютер ва ундан фойдаланиш

 

 

методикаси.

масалалари.

 

 

 

9

 

 

 

 

 

Компьютернинг дастурий таъминоти ва унинг

 

 

 

 

 

 

тузилиши. Операцион тизим, вазифаси,

 

 

 

 

 

 

 

турлари ва ташкил этувчилари. MS DOS

 

 

 

 

 

 

Тизимли ва

операцион тизими ва у билан мулоқот қилувчи

 

 

 

 

 

қобиқ дастурлар. Windows операцион тизими

 

 

 

 

 

амалий

 

 

 

 

 

ва у билан мулоқот қилиш. Амалий

 

 

 

 

 

 

дастурлардан

 

 

 

 

 

 

дастурларнинг турлари, тузилиши ва уларнинг

 

 

5.

 

фойдаланиш

2

 

 

қўлланилиши. Матн муҳаррирлари ва уларнинг

 

 

 

 

мавзуларини

 

 

 

 

 

имконияталаридан фойдаланиш. Электрон

 

 

 

 

 

 

ўқитиш

 

 

 

 

 

 

жадвал дастурларидан фойдаланиш.

 

 

 

 

 

 

методикаси.

 

 

 

 

 

 

Компьютер графикаси ва уларнинг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

имкониятлари билан таништириш.

 

 

 

 

 

 

 

Маълумотлар базаси ва уларни бошқариш

 

 

 

 

 

 

 

дастурлари билан таништириш.

 

 

 

 

 

 

Моделлаштириш,

Ҳар хил масалаларга математик модел тузиш

 

 

 

 

 

алгоритмлаш ва

 

 

 

 

 

усулларини ўргатиш. Ҳар хил масалаларга

 

 

 

 

 

 

дастурлаш

 

 

 

6.

 

қулай кўринишдаги алгоритмлар тузиш. Ҳар

2

 

 

асосларини

 

 

 

 

хил масалаларга бирор дастурлаш тилида

 

 

 

 

 

 

ўқитиш

 

 

 

 

 

 

дастур тузиш жараёнларини ўргатиш.

 

 

 

 

 

 

методикаси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами:

 

 

 

12

 

 

 

 

2.2. Амалий машғулотлар:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуси

 

Вақти

 

 

 

 

 

 

, соат

 

 

1

 

Информатикадан ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг

 

 

2

 

 

 

 

ўқув-услубий таъминотини яратиш.

 

 

 

 

 

2

 

Амалий машғулотни ташкил қилиш ва компьютерда масала

 

 

2

 

 

 

 

ечиш босқичларини ўрганиш.

 

 

 

 

 

3

 

Ахборот тушунчаси ва унинг компьютерларда ифодаланишини

 

 

2

 

 

 

 

ўрганиш.

 

 

 

 

 

 

4

 

Моделлаштириш, алгоритмлаш ва дастурлаш жараёнларини

 

 

2

 

 

 

 

ўрганиш.

 

 

 

 

 

 

5

 

Операцион тизимлар ва улар билан мулоқот қилиш усулларини

 

 

2

 

 

 

 

ўрганиш.

 

 

 

 

 

 

6

 

Windows операцион тизими ва у билан мулоқот қилиш

 

 

2

 

 

 

 

усулларини ўрганиш.

 

 

 

 

 

7

 

Матн муҳаррирлари ва электрон жадваллардан фойдаланиш

 

 

2

 

 

 

 

тартибларини ўрганиш.

 

 

 

 

 

8

 

Компьютер графикаси ва маълумотлар базасини бошқариш

 

 

2

 

 

 

 

дастурлари иш жараёнини ўрганиш.

 

 

 

 

 

9

 

Ҳар хил масалаларга модел ва алгоритм тузишни

 

 

2

 

10