Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

Математика ва информатика ўқитиш методикаси

.pdf
Скачиваний:
427
Добавлен:
13.05.2020
Размер:
1.21 Mб
Скачать

Биргаликда – кетма-кет: ҳар бир гуруҳ фаолиятининг натижаси,

муаммонинг умумий ечими учун зарур бўлган мустақил бўлак бўлиб ҳисобланади.

Биргаликда – ўзаро алоқадорликда: тавсия этилганлардан гуруҳли

ечимларнинг маълум жиҳатлари танлаб олинади ва улар асосида бутун

жамоа учун умумий бўлган якуний фикр ишлаб чиқилади. Информатикани ўқитиш шакллари замонавий ахборот технологияларини ўқув

жарёнига қўллашга қаратилган бўлиб, асосий мақсади қуйидагилардан иборат бўлади:

ўқитишни интенсивлаштириш (жадаллаштириш);

ўқитишни кўргазмали ташкил қилиш;

ўқитишни шахслантириш;

ўқувчиларнинг билим даражаларига қараб ўқитишни ташкил этиш. Информатика ўқитиш методикасида асосий ўринлардан яна бирини

ўқитиш методлари(усуллари) эгаллайди.

Ўқитиш методи (метод грекча metodos – сўзидан олинган бўлиб, бирор

нарсага йўл маъносини билдиради) – таълим ва тарбия воситаси сифатидаги

ўқитиш мақсадларига эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг бир-

бири билан боғланган фаолиятининг тартибланган усулларидир.

Ўқитиш методларининг муаммоларини «Қандай ўқитиш керак?», «Нима

учун ўқитиш керак?», «Нималарни ўқитиш керак?» ва «Кимларни ўқитиш керак?» каби саволлар орқали ифодалаш мумкин.

Ўқитиш методларини анъанавий ва ноанъанавий методларга бўлиш мумкин. Анъанавий методлар сифатида қуйидагилардан фойдаланилмоқда:

Амалий методлар – тажриба, машқлар бажариш, мустақил иш, лаборатория иши.

Кўргазмали методлар – иллюстрация, кузатиш.

Оғзаки методлар – тушунтириш, ҳикоя қилиш, суҳбат, маъруза.

Китоб билан ишлаш – ўқиш, тез кўриб чиқиш, цитата олиш, баён этиш, қайта сўзлаб бериш, конспект қилиш.

Видео метод – кўриб чиқиш, машқ қилиш.

Ҳозирги кунда академик Ю.К.Бабанский тавсия этган ўқитиш методлари кенг тарқалган. Унда ўқитиш методлари учта катта гуруҳга бўлинган:

ўқув – билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари;

ўқув – билиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш

методлари;

ўқув – билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивация методлари.

Ўқув – тарбия жараёнида ўқитиш методлари асосида қўйидаги вазифалар амалга оширилади:

-ўргатувчи;

61

-ривожлантирувчи;

-тарбиявий;

-истак туғдирувчи ёки мотивация;

-назорат-коррекцион.

Ўқитишнинг ноанъанавий методларини қизиқтирувчи ва интерактив

методларига бўлиш мумкин.

Ўқитишнинг қизиқарли методларига кроссворд кўринишдаги сўров ва

ребус шаклларини мисол қилиш мумкин.

Ўқитишнинг интерактив методлари ўқувчиларнинг мустақил

фикрлашларини ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга. Интерактив сўзи инглизча «interact» сўзидан олинган бўлиб, «inter»-ўзаро, «act»-иш кўрмоқ,

ишламоқ деган маъноларни англатади. Интерактив деганда ўзаро иш кўриш, фаолият кўрсатиш ёки суҳбат тартибида ким биландир мулоқот ҳолатида

бўлиш тушунилади.

Интерактив (интерфаол)ўқитиш мулоқотли ўқитиш бўлиб, жараённинг

боришида ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўзаро таъсир амалга оширилади. Интерактив ўқитишда ўқув жараёнида барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб

қилинган бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар. Ўқитишнинг интерактив методларига Венна диаграммаси, кластерлар, инсерт технологияси, Т-схема, катта айлана, Ақлий

ҳужум, Чигал мантиқий занжирлар, 6*6*6 методи, Ролли ўйинлар, Беш минутлик эссе каби методларни мисол қилиш мумкин.

Назорат топшириқлари:

1 – даражали топшириқлар.

1.1. Информатика нима билан шуғулланади?

1.2. Информатика сўзи қандай маънони англатади?

1.3. Информатика фанининг мазмунини изоҳланг?

1.4. Информатика фанининг қандай вазифаларини биласиз? 1.5. Информатика фани қайси фанлар билан узвий боғланган?

1.6. Информатика фани қачондан бошлаб фан сифатида шаклланган?

2 – даражали топшириқлар.

1.7. Ўқитиш методи деганда нималар тушунилади?

1.8. Ўқитиш методлари қандай масалаларни ҳал этади?

1.9. Ўқитиш методлари қандай турларга бўлинади?

3 – даражали топшириқлар.

1.10. Информатика ўқитишнинг ташкилий шакллари мазмуни нималардан

иборат?

1.11. Информатика ўқитишда кичик гуруҳларни ташкил қилиш қандай

амалга оширилади?

4 – даражали топшириқлар.

1.12. Республикамизда Информатика фанидан таълим бериш босқичлари

ва уларнинг мазмуни ҳақида маълумот беринг?

62

2-асосий саволнинг баёни:

Таълим муассасаларда ўқитиладиган ҳар бир предмет ўзининг дидактик тизимига эга бўлиб, ўрганилаётган фан энг зарурий дидактик қоидаларни ҳисобга олади яъни номаълумдан маълумга, енгилдан мураккабга томон

ўрганилиб борилади. Дидактик тизим бу ҳар бир ўқувчининг билиш фаолиятини бошқариш методикаси ва воситаларнинг мажмуасидир.

Информатика ўқитишда қуйидаги дидактик тизимлардан фойдаланиш мумкин:

Гуруҳни анъанавий техник воситаларни қўллаб ўқитиш;

Бир ўқувчи ва кўп ўқувчи тизими;

Кичик гуруҳлар ташкил этиш;

Автоматлашган аудиториялар;

Дастурли ўқитиш;

Компьютерли ўқитиш.

Информатика курсида компьютер соводхонлиги қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

Компьютер хабардорлик;

Компьютер саводхонлик;

Компьютер маданият;

Компьютер мафкура.

Информатика фанини ўқитиш учун қуйидаги ўқув-услубий таъминотлар

мавжуд бўлиши зарур: Таълим муассасалари учун Информатика фанидан ДТС

ва ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, йиллик тақвим режаси, кўргазмали воситалар, бир соатлик ўқув машғулоти ишланмаси,

амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича методик тавсиялар ва ишланмалар.

Республикамиз узлуксиз таълим тизимининг 3 та босқичида ДТС қўлланилмоқда. Улар умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими

ва олий таълим.

1997 йил 29 августда «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тўғрисидаги Қонунлар жорий қилингандан сўнг таълим тизимида ҳам

бир қанча ислоҳотлар олиб борилди. Турли таълим муассасаларда бўлгани каби умумий ўрта таълим мактабларида 1998-1999 ўқув йилидан бошлаб ДТС

тажриба синов тариқасида қўлланила бошлади. Умумий ўрта таълим мактабларида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич ДТС талаблари

жорий қилина бошлади.

Умумий ўрта таълим мактабларида Информатика фанидан 2001-2002

ўқув йилидан ДТС ўқув жараёнига қўлланила бошлади.

ДТС ўқувчиларнинг умумтаълим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган

мажбурий минимал даражани белгилаб беради. ДТС таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини ва унинг сифатини баҳолаш тартибини

белгилайди. Жорий қилинган ДТС Республиканинг барча таълим

63

муассасаларида таълимнинг барқарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширувчи восита ҳисобланади. ДТС ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари,

дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Таълим муассасаларида ДТС дан фойдаланиш муддати 5 йилгача бўлиб,

вақт ўтгандан сўнг ДТС қайта ишланиб жорий қилинади. Умумий ўрта таълим мактаблари учун информатика фанидан 2001-2002 ўқув йилида ДТС жорий

қилинган бўлса, 2006-2007 ўқув йилига келиб янги таҳрирдаги ДТС ўз

фаолиятини бошлади.

Янги таҳрирдаги ДТС да ўқувчилар информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малака элементларини

эгаллашлари шарт:

информатика, компьютерлар, ахборот технологиялари, ахборот коммуникацияларига оид энг асосий тушунчаларни билиш;

ахборотларни қайта ишлашга оид асосий амаллар, усулларни билиш, аниқ вазиятларга қўллай олиш;

замонавий ахборот технологияларига алоқадор энг асосий дастур ва техник воситалар билан ишлай олиш;

замонавий компьютерлар архитектураси, иш механизми ва принципларини билиш;

алгоритмлаш асосларини билиш;

компьютерда масалалар ечиш босқичлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш ва бу жараённи таҳлил этиш элементларини билиш;

замонавий ахборот технологиялари ва тармоқларининг жамиятимиз тараққиётидаги истиқболлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

дастурлаш асосларини билиш;

компьютер саводхони ва мустақил фойдаланувчи талабларига жавоб бериш;

турли ахборот манбалари шунингдек Интернет манбаларидан фойдалана олиш;

давлатимизда ахборот технологияларига оид қабул қилинган фармон, қарор ва қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлиш;

кейинги таълим босқичида ва ҳаётда учрайдиган ўқув ёки бошқа

хилдаги масалаларни ечиш учун ахборот технологияларини тадбиқ этиш ҳақида асос бўлувчи тасаввурга эга бўлиш.

Республикамизда Информатика фанидан ўқув дастурлари ва дарсликларини яратишда қуйидаги олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар:

умумий ўрта таълим мактаблари учун: А.А.Абдуқодиров, Т.Азларов, М.Маҳкамов, Б.Болтаев, А.Азаматов, Н.Тайлоқов.

ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими учун: А.А.Абдуқодиров,

А.Сиддиқов, М.Якубова, Д.Каримова, А.Хаитов, Н.Тайлоқов, А.Аҳмедов.

64

Олий таълим учун: ЎзМУ, ТДТУ ва ТДПУ каби олийгоҳларнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва олимлари: проф.М.Арипов, проф.

А.Холжигитов, доц. А.Абдуқодиров, проф. А.А.Абдуқодиров ва бошқалар.

Информатика ўқитиш методикаси фанининг «Информатика» ўқув предметини ўқитиш учун ўқув-методик, дастурий, ташкилий ва техник

таъминотини тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган, педагогика ва информатика фанининг бир қисми сифатида қараш мумкин.

Информатика ўқитиш методикаси ўқув-методик таъминот учун ўз олдига

қуйидагиларни яратишни мақсад қилиб қўяди: ўқувчилар учун дарсликлар ва

ўқув қўлланмалар яратиш; ўқитувчилар учун эса услубий ишланмаларни яратиш.

Ўқув-методик таъминот ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва услубий

қўлланмалар, шу жумладан, уларнинг электрон кўринишдаги вариантларини ўз ичига олади. Ўқув-методик таъминот таркибига даврий нашрлардаги меъёрий

ҳужжатларни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирликлари томонидан жорий қилинган услубий материаллар ҳамда меъёрий

ҳужжатларни киритиш мумкин.

Ўқув-методик таъминотнинг замонавий ташкил этувчиларидан бири

электрон ўқув–методик материаллардир. Электрон ўқув-методик материалларга

қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

-электрон маълумотномалар;

-электрон ўқув қўлланмалар;

-электрон дарсликлар;

-электрон энциклопедиялар ва бошқалар.

Информатика ўқитиш методикасида дастурий таъминот соҳасида қуйидагиларни амалга оширади: янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, муайян дастурий муҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини

асослаб бериш кабилар.

Информатика курсининг дастурий таъминоти компьютерларнинг базавий

дастурлари ва информатика курсининг маълум бир мавзуларини ўрганишга ёрдам берадиган педагогик дастурлар мажмуасидан ташкил топади.

Базавий дастурларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

клавиатура тренажёри;

дастурлаш тиллари;

Офис дастурлари;

Матн муҳаррирлари;

Электрон жадваллар;

График муҳаррирлар;

Маълумотлар омборини бошқариш тизимлари;

Тармоқлар билан ишлашга мўлжалланган дастурлар ва

бошқалар.

Педагогик дастурий воситаларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

65

ўқув-ўйин дастурлари;

ўргатувчи ва машқ қилдирувчи дастурлар;

тест дастурлари;

электрон ўқув материалларини яратиш учун ускунавий дастурий воситалар;

маълумотнома тизимлари ва бошқалар.

Информатика ўқитиш методикаси ташкилий таъминот соҳасида педагогик

дастурий воситалар ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида самарали қўллаш масалаларини ҳал этади.

Информатика ўқитиш методикаси техник таъминот соҳасида қуйидаги масалаларни ҳал этади:

ўқув-тарбия жараёнида фойдаланадиган техник воситаларни

танлашни иқтисодий асослаш;

келажакда фойдаланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда информатика хонасининг параметрларини, жиҳозларини аниқлаш.

Информатика фани тез ривожланиб бораётган фан ҳисобланади. Кейинги ўн йил ичида информатикага жуда кўп янги тушунчалар киритилди, янги

назариялар пайдо бўлди, янги компьютерлар ва уларнинг қурилмалари яратилди. Шунинг учун ўқув курсининг мазмуни ва тузилиши доимо янгилаб

турилиши лозим.

Информатиканинг ривожланиш тарихи ва асосий ғоясининг шаклланиш

жараёнларини ўрганиш учун тарихий материаллардан фойдаланиш лозим. Шунда информатика фани ўқувчилар кўз олдида қотиб қолган ва шаклланиб

бўлган фан сифатида эмас, балки ривожланишда, ижодий яратувчанлик жараёнида намоён бўлади.

Информатика фанидан таълим беришда унинг бошқа фанлардан фарқли томонларидан бири дарс жараёни кўпроқ кўргазмали ва амалий кўринишларда

олиб борилишидир. Дарс жараёнида қуйидаги асосий қоидалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:

Информатика курсидаги турли мавзуларнинг ўзаро алоқаларини кўрсатувчи схемалар, плакатлар, кластерлардан фойдаланиш;

Ўзлаштирилган мавзуларни такрорлаш ва такомиллаштириш;

Олдинги ўтилган материалларни батафсил такрорлаш;

Янги материалларни тушунтиришда у билан оддий, содда ва табиий алоқада бўладиган маълумотлардан бошқа маълумотларни қўшмаслик;

Ўқувчиларнинг ўз фикрини баён қилиш усули ва шаклларини доимо кузатиб бориш;

Ҳар бир бўлим сўнгида умумлаштирувчи ва системалаштирувчи дарсларни ўтказиш.

Дарс жараёнида кўгазмали воситаларни намойиш қилишда ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган видеопроектор қурилмасидан унумли фойдаланиш тавсия

66

этилади. Видеопроектор ёрдамида компьютер экранидаги тасвирларни катта экранга проекциялаш иишларини амалга ошириш мумкин.

Информатика фанидан дарс жараёни ўқув муассасаларининг компьютер синфларида олиб борилади.

Компьютер синфининг иш фаолиятини кабинет мудири олиб боради.

Компьютер синфида олий маълумотли, амалий математика, мухандис-дастурчи,

математика ва информатика мутахассислигига эга бўлган ходимлар ёки олий

маълумотли ҳар қандай мутахассислар, ўрта махсус ва тугалланмаган олий маълумотли мутахассислар фақат «Компьютер оператори» сертификатига эга

бўлган малакали мутахассислар кабинет мудири бўлиб ишлашлари мумкин. Компьютер синфида қуйидаги кўргазмали воситалар бўлиши лозим:

Техника хавфсизлиги қоидалари;

Компьютерни ишга тайёрлаш тартиби;

Компьютерда ишни якунлаш тартиби;

Компьютер қурилмалари ҳақида маълумотлар;

Кўп мулоқот қилинадиган дастурларнинг ишчи ойнаси кўринишлари.

Компьютер синфида техника хавфсизлиги қоидалари қуйидагилардан

иборат:

1. Компьютер ва унинг қурилмалари 220 В кучланишли манбалар билан

ишлайди. Ток кучи эса 0,025 А – 0,1 А оралиғида бўлади. Бу эса инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. Амалда 127 В, 220 В ва 380 В манбалардан

фойдаланганда, фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур.

2. Компьютер хонаси 10-15 тагача шахсий компьютер ва 1 та ўқитувчи

учун мўлжалланган шахсий компьютердан ташкил топган бўлади. Ҳар бир шахсий компьютердан ўқитувчи рухсати билан фойдаланиш тавсия этилади.

3.Компьютер хонасига устки кийимда кириш мумкин эмас. Компьютер билан ишлаганда махсус иш кийимидан фойдаланиш тавсия этилади.

4.Компьютер ва унинг қурилмаларини электр тармоғига рухсатсиз улаш

ёки ўчириш мумкин эмас.

5.Компьютерни рухсатсиз бошқа қўшимча қурилмаларга улаш таъқиқланади.

6.Ўқитувчининг рухсатисиз хонада юриш ва гаплашиш мумкин эмас.

7.Монитор ва бошқа қурилмаларнинг тугмачалари ҳамда мурватларини сўроқсиз босиш ёки бураш мумкин эмас.

8.Мониторга қўл теккизиш ва бошқа қурилмаларнинг улаш жойларига, очиқ ҳолда турган электр тармоқ манбаларига тегиш таъқиқланади.

Компьютерни ишга тушириш ва унда ишни якунлаш тартиби қуйидагича:

Ишга тушириш тартиби:

Компьютер электр тармоғига стабилизатор ёрдамида уланса, стабилизатор электр тармоғига уланади.

Керак бўлган қўшимча қурилмалар (принтер, модем, сканер ...) электр тармоғига уланади.

67

Тизимли блок тугмачаси (Power) босилиб процессор қурилмаси

ишга туширилади.

Монитор электр тармоғига уланади.

Автоматик ишга тушувчи операцион тизим дастури ишга тушганча кутиб турилади ва компьютер билан мулоқотга киришилади.

Ишни якунлаш тартиби:

Бажарилаётган амалий дастурдан чиқиш ва барча дастурларнинг ишини тугатиш.

Ташқи доимий хотира қурилмаларидан фойдаланилган бўлса, уларни компьютердан ажратиш.

Фойдаланилган қўшимча қурилмалар (принтер, модем, сканер ...) ни электр тармоғидан ажратиш.

Операцион тизимнинг компьютерни ўчириш буйруғи (Заверщение

работы Выключить компьютер...) орқали амалга оширилади.

Мониторни электр тармоғидан ажратиш.

Тизимли блок тугмачаси (Power) орқали процессор қурилмаси

электр тармоғидан ажратилади.

Стабилизатор ўчирилади ва уни электр тармоғидан ажратилади. Компьютер хонасида қуйидагиларга риоя қилиниши керак:

Фойдаланувчи компьютер билан ишлашдан олдин техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар билан танишиши ва махсус журналда қайд этилиши керак.

Компьютер хонасига масъул шахс рухсатисиз кириш ва компьютерлардан фойдаланиш таъқиқланади.

Компьютер яқинида иситиш асбобларидан фойдаланиш таъқиқланади.

Хонага кислотали, таркибида хлори бор бўлган моддаларни, умуман қурилманинг ички элементлари ишига салбий таъсир қилувчи

моддаларни олиб кириш таъқиқланади.

Компьютер ва унинг бошқа қурилмалари устига турли буюмларни қўйиш таъқиқланади.

Қурилмаларга ҳўл қўл билан тегиш, ушлаш ва тугмачаларни куч ишлатиб босиш таъқиқланади.

Ишлаб турган қурилмаларни қаровсиз қолдириш, электр манбаига

уланган ҳолатда компьютерга қўшимча мосламаларни улаш ва уларни тозалаш мумкин эмас.

Хонадаги ҳаво ҳарорати 20-24 °С атрофида бўлиши лозим.

Фойдаланувчиларнинг шахсий компьютер билан узлуксиз ишлаш вақти бир кун давомида 4 соатдан (ҳар 10-15 дақиқада кўзни дам

олдириш керак) ошмаслиги тавсия этилади, 8-9 синф ўқувчилари компьютер билан узлуксиз ишлаш вақти 30-35 минутдан, бир кун

давомида эса 180 минутдан ошмаслиги лозим.

68

Фойдаланувчи компьютердан энг камида 60-70 см узоқликда ва

кўзларнинг кўриш бурчаги 20 градус пастда жойлашиши керак.

Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.

2.1.Информатикадан ўқув дастурлари ва дасрликлари тўғрисида маълумот беринг?

2.2.Информатика курсининг дастурий таъминоти мазмуни нималардан

иборат?

2.3.Информатика фанидан ДТС талаблари қачондан бошлаб жорий

қилинган?

2.4.Компьютер саводхонлиги нима?

2.5.Компьютер синфида техника хавфсизлиги қоидалари нималардан

иборат?

2.6.Компьютер синфидан фойдаланиш қоидалари нималардан иборат?

2 – даражали топшириқлар.

2.7.Информатика ўқитишнинг ташкилий воситалари мазмунини

изоҳланг?

2.8.Компьютер синфи ва унга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?

2.9.Информатика ўқитишда қандай дидактик тизимлардан фойдаланиш

мумкин?

3 – даражали топшириқлар.

2.10.Информатикадан ДТС талабларининг асосий мазмуни нималардан

иборат?

2.11.Информатика курсидан кўргазмали воситалар қандай тайёрланади?

4 – даражали топшириқлар.

2.12.Информатика предметининг ўқув-методик таъминоти қандай

яратилади?

Мавзуга оид мустақил иш топшириқлари:

1.Республикамиз таълим босқичларида Информатика фанининг мазмуни ҳақида маълумот.

2.Информатика фанидан ўқув дастурлари ва дарсликлари таҳлили.

3. Информатика ўқитишнинг турли усуллари бўйича Интернетдан

маълумотлар тўпланг.

4. Информатика курси бўйича тайёрланадиган кўргазмали маълумотлар

мазмунини ёритинг.

Мавзуга оид адабиётлар:

1.Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури».Т.,

1997.

2. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури, «Таълим тараққиёти» Ахборотномаси 4-махсус сон. Т., 1999, 2006 йй.

69

3.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти ва ўқув

дастури,Т.,2001 й.

4.А. А. Абдуқодиров. “Информатика ўқитиш методикаси”. Т. Матбуот,1993 й.

5.В. П. Лапчик. “Методика преподавание информатики”. Омск, 1990

г.

6.И. Исоқов. «Информатика ўқитиш методикаси фани бўйича

замонавий педагогик технологиялар асосида ёзилган маъруза матнлари»,Гулистон,2000 й.

7.Д. Э. Тоштемиров. «Информатика ўқитиш методикаси фанидан замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган муаммоли

маъруза матнлари», Гулистон,2004 й.

8. И. Исоқов, Д. Тоштемиров. “Информатика ўқитиш методикаси” фанидан

ўқув- услубий мажмуа, Гулистон ш., 2008 й., 116 бет.

9. И. Исоқов. «Информатика ўқитишнинг замонавий шакллари ва

методлари. Маъруза матнлари», Гулистон, ГулДУ, 2011 й.

3-мавзу: Информатика фанини ўқитишда назарий ва амалий машғулотлар мазмуни.

Асосий саволлар:

1.Информатика фанидан назарий машғулотлар, уларнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари.

2.Информатика фанидан амалий машғулотлар, уларнинг мазмуни, мақсади ва вазифалари.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Назарий машғулот, амалий

машғулот, лаборатория машғулоти, компьютерда масалалар ечиш босқичлари, масала, модел, моделлаштириш, алгоритм, дастур, компьютер.

Машғулотнинг технологик харитаси

Т\Р

Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

Амалга

оширувчи

 

 

шахс, вақт

1

Тайёрлов босқичи:

 

 

Мақсад: Информатика фанидан назарий ва амалий

 

 

машғулотларнинг ташкил этилиши, уларнинг мазмуни,

Ўқитувчи

 

мақсади ва вазифалари тўғрисида маълумотлар бериш

 

 

 

бериш.

 

 

Вазифалар:

 

70