Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

Математика ва информатика ўқитиш методикаси

.pdf
Скачиваний:
427
Добавлен:
13.05.2020
Размер:
1.21 Mб
Скачать

6.Методика преподавания математики. Частная методика. Ю.М.Колягин

идр. – М.1977 г.

Қўшимча адабиётлар

1.Столяр А.А. Педагогика математики. – М., Просвещение, 1982 г.

2.Метельский А. Дидактика математики. – Минск, 1991 г.

4. Мирзаев Ч.Э. “Таълим жараёнларини комплекс лойихалаш”. Тошкент,

2010

1-мавзу: Информатика ўқитиш методикаси курсига кириш.

Асосий саволлар:

1.Информатика ўқитиш методикаси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари.

2.Информатика ўқитиш методикаси фанининг умумий ва хусусий услублари.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Информатика, методика,

умумий методика, хусусий методика.

Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар:

1. Информатика ўқитиш методикаси фанининг мазмуни информатика фанининг мазмуни билан бир хил деб қараш мумкинми? Сиз ушбу фикрлашга

қўшиласизми ёки қўшилмайсизми? Ўзингизнинг фикрингизни изоҳлаб беринг? 2. Информатика ўқитиш методикасининг умумий ва хусусий методлари

орасида қандай фарқлар бор? Агар мавжуд бўлса, жавобингизни изоҳланг.

Машғулотнинг технологик харитаси

Т\Р

 

Амалга

Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

оширувчи

 

 

шахс, вақт

1

Тайёрлов босқичи:

 

 

Мақсад: Информатика ўқитиш методикаси фанининг

 

 

мазмуни, мақсади ва вазифалари, информатика ўқитиш

 

 

методикаси фанининг умумий ва хусусий услублари

 

 

ҳақидаги маълумотларни бериш.

 

 

Вазифалар:

 

 

- талабаларда информатика ўқитиш методикаси фанининг

Ўқитувчи

 

мазмуни, мақсади ва вазифалари, информатика ўқитиш

 

 

 

методикаси фанининг умумий ва хусусий услублари

 

 

ҳақидаги кўникмаларини шакллантириш;

 

 

- муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича

 

 

умумлаштириш;

 

 

- билимларни текшириш ва мустахкамлаш.

 

 

Мазмун: талабаларнинг эгаллаши лозим бўлган билим.

 

51

2

Дарсни ташкил этиш босқичи:

 

 

Услуб: Оғзаки баён қилиш.

 

 

Шакл: маъруза машғулоти, кичик гуруҳлар ва жамоада

Ўқитувчи,

 

ишлаш.

15 минут

 

Восита: тарқатма ва тақдимот материаллари.

 

 

Усул: тайёр ёзма материаллар.

 

 

Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш.

 

 

Баҳолаш: рағбатлантириш, рейтинг тизими асосида

 

 

баҳолаш.

 

3

Мустақил ишлаш босқичи:

 

 

- мунозара, ақлий ҳужум, микрогуруҳда ишлаш ва бошқа

 

 

методлар орқали назорат топшириқларини ечишга

Талаба,

 

йўналтирилади.

40 минут

 

- талабалар назорат топшириқларини ҳал қилиш

 

 

тўғрисидаги фикрларини ўзаро муҳокама қилишади.

 

 

- ўзи ва микрогуруҳ учун ягона жавобни танлайди.

 

4

Натижаларни эшитиш ва таҳлил қилиш босқичи:

 

 

- талабалар ва микрогуруҳ фикри тингланади, уларга

Ўқитувчи

 

аниқлаштирувчи саволлар берилади.

-

 

- микрогуруҳларнинг жавоблари тўғрисида талабалар

Талаба,

 

фикри аниқланади.

15 минут

 

- жавоблар таҳлил этилади.

 

5

Якуний ва баҳолаш босқичи:

 

 

- талабаларнинг берган жавобларидан кўпчилик фикрига

 

 

мос келгани алоҳида ажратиб олинади;

Ўқитувчи,

 

- талабаларнинг назорат топшириқларини ечишдаги

10 минут

 

фаоллиги, интилишлари ҳисобга олинган ҳолда амалдаги

 

 

рейтинг тизими орқали баҳоланади;

 

 

- якуний фикр айтилади;

 

 

- мустақил иш топшириқлари берилади.

 

1-асосий саволнинг баёни:

Информатика ўқитиш методикаси фани олий ўқув юрти талабалари учун умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида информатика фанидан таълим бериш, фаннинг тузилиши ва мазмунини илмий ва психологик-педагогик нуқтаи назардан чуқур

ўрганишларини таъминловчи курс ҳисобланади.

Информатика ўқитиш методикаси курсининг мақсади – бўлажак

информатика ўқитувчиларида ўқитишнинг муаммоларини мустақил еча олиш, ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдалана олиш, мустақил ўқитиш

кўникмасини ҳосил қилиш, услубий ижодни тарбиялаш кабилардан иборат. Курснинг асосий мақсади бўлажак информатика ўқитувчисини ўқув

юртларидаги информатика предметининг мазмуни билан таништириш, уни

52

бўлажак касбга тайёрлашдаги аҳамиятини чуқур ўргатиш, информатикани ўқитишнинг асосий услубий ва дидактик шакллари, усуллари, шунингдек,

тамойилларини ўргатиш, ўқув юртлари информатика предметининг мазмунини ажрата олишга тайёрлашдан иборат.

Информатика ўқитиш методикаси курсининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

информатикани ўқитишнинг аниқ мақсадлари ва ўқув предметининг мазмунини аниқлаш;

ўқув юртлари информатика предметининг мазмуни билан таништириш ва уни таҳлил қила олишга ўргатиш;

информатика предметини ўқитишнинг умумий ва хусусий услубларини эгаллашга ёрдам бериш;

қўйилган мақсадларга етишишга қаратилган кўпроқ маъқул бўлган услубларни ва ўқитишнинг ташкилий шаклларини ишлаб чиқиш;

информатика ўқитишнинг дидактик усуллари, шакллари ва тамойилларини ўргатиш;

ўқитишнинг зарур воситаларини кўриб чиқиш ва ўқитувчи иш фаолиятида уларни қўллаш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш;

ўқув юрти информатика хонасини ташкил этиш ва жиҳозлаш, ундан фойдаланиш ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;

маҳаллий тармоқли ўқув юрти компьютер хонасида ишлаш кўникмасини ҳосил қилиш;

информатика курсига оид дастур, дарслик, ўқув қўлланмалар билан таништириш ва уларни таҳлил қилишга ўргатиш;

информатика курсига оид дарслар ташкил этиш, унга тайёрланиш ва уни ўтказиш бўйича малакаларни шакллантириш;

ўқув юрти информатика курсидан олиб бориладиган машғулотлар ва уларнинг мазмунини ажрата олиш йўл-йўриқларини ўргатиш;

талабаларда, яъни бўлажак ўқитувчиларда синф ва синфдан ташқари машғулотлар, турли қизиқарли тадбирлар ўтказишга малака ҳосил қилиш кабилардан иборат.

Информатика ўқитиш методикаси курсининг мазмуни таълим муассасаларида информатика фанини юқори сифатли ўқитиш усулларини жорий қилишдан иборат.

Информатика ўқитиш методикаси курси ўз соҳасидаги ишланмаларни тайёрлашда педагогик янгиликлар ва психологик тавсияларни ҳисобга олади.

Маскур курс педагогика, психология, математика, информатика, математик мантиқ, математик моделлаштириш, программалаштириш каби фанлар билан

узвий боғланган.

Информатика ўқитиш методикаси курси бўлажак ўқитувчини информатика ва ахборот технологиялари фанларини ўқитишда, келгуси касбий

53

тайёргарлигида фанни ўқитишнинг мазмуни ва шаклларини танлаш тамойилларини, бошқа предметлар билан ўзаро алоқасини тушунтиришда,

компьютер ва унинг тармоқларидан малакали фойдалана олишларида, мактаб компьютер синфи шароитида ишлаш усулларини эгаллашларида ёрдам бериш каби масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Маскур курс билан танишиб чиқиш натижасида бўлажак информатика ўқитувчиси маҳаллий тармоқли шахсий компьютерлар билан жиҳозланган ўқув

юртининг информатика хонасини ташкил этишнинг вазифа, тамойиллари ва хусусиятларини билиши, ўқув юрти информатика курси бўйича мавжуд

дарслик, ўқув қўлланмаларни чуқур ўрганиши, унинг амалий дастурий таъминоти билан танишган, компьютер синфларида ишлаш кўникмаларига эга

бўлмоғи лозим. Бўлажак ўқитувчи мустақил равишда замонавий ахборот технологиялари асосида ўтказиладиган ўқув-тарбия жараёнини таҳлил қила

олиши ва ўқув юртида ўқитиш учун зарур бўлган замонавий ўқув-услубий

таъминотни ишлаб чиқа олиши зарур.

Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.

1.1.Информатика ўқитиш методикаси курси нима билан шуғулланади.

1.2.Информатика ўқитиш методикаси курсининг мазмуни нималардан

иборат?

1.3.Информатика ўқитиш методикаси курсининг мақсади?

1.4.Информатика ўқитиш методикаси курсининг вазифалари?

2 – даражали топшириқлар.

1.5.Информатика ўқитиш методикаси курси қачондан бошлаб ўқитилади?

1.6.Информатика ўқитиш методикаси курсининг асосий объекти?

1.7.Информатика ўқитиш методикаси курсининг истиқболлари?

3 – даражали топшириқлар.

1.8.Информатика ўқитиш методикаси курси қайси фанлар билан узвий боғланган?

1.9.Информатика ўқитиш методикаси курси қандай касб эгаларига мўлжалланган?

4 – даражали топшириқлар.

1.10. Информатика ўқитиш методикаси курсини тўлиқ ўрганиш натижасида талабалар нималарга эга бўлади?

2-асосий саволнинг баёни:

Информатика ўқитиш методикаси таълим ва тарбия билан боғланган қуйидаги 3 та асосий саволга жавоб беришга йўналтирилган:

Информатикани нима учун ўқитиш керак?

Информатикадан нимани ўрганиш керак?

Информатикани қандай ўқитиш керак?

54

Информатика ўқитиш методикаси курси 2 қисмдан ташкил топади:

ўқитишнинг умумий методикаси;

ўқитишнинг хусусий методикаси.

Ўқитишнинг умумий методикасида предметнинг мақсади, масалалари ва мазмуни бўйича муаммоларни умумлаштириш, тушунтириш, билимни

текшириш ва мустаҳкамлашнинг асосий формаларини ишлаб чиқиш ва классификациялаш масалалари, ўқувчилар ёшига қараб алоҳида педагогик

усулларни қўллаш самарадорлиги масалаларини кўриб чиқади.

Информатика ўқитишнинг умумий методикасида қуйидаги масалалар қараб чиқилади: информатика ўқитиш методикаси фанининг предмети,

информатиканинг фан ва ўқув предмети сифатидаги тавсифлари, информатика методикасининг тавсифлари, информатикани умумтаълим мактабларида

ўқитиш мақсадлари, Ўзбекистонда информатика фанини ўқитиш ислоҳотининг муаммолари, умумий ўрта таълим Давлат таълим стандарти, информатика

ўқитишнинг узлуксиз тизими, информатика курсининг ўқув-услубий ва

дастурий таъминоти, информатика таълимининг шакл ва усуллари,

информатика таълимини ташкил этиш, ҳисоблаш техникаси хонасининг жиҳозланиши, дарс ва уни ташкил этиш масалалари, ўқитувчининг дарсга

тайёрланиш тизими, ўқувчилар билим ва кўникмаларини назорат қилишнинг турлари, текширишнинг функциялари ва тамойиллари, текширишнинг усул ва

шакллари, текшириш воситалари, информатика курси бўйича ўқув жараёнини режалаштириш, информатика бўйича қўшимча машғулотлар ва унинг

ўқитишдаги аҳамияти.

Информатика ўқитишнинг хусусий методикасида информатика фанининг алоҳида мавзусига бир бутун деб қараш, берилган мавзунинг

мазмунини аниқлаш, ҳар бир аниқ мавзуга тааллуқли тушунчаларни киритиш методикаси, берилган мавзу бўйича ўқувчилар билимини текшириш ва назорат

қилиш тизими ишлаб чиқилади, мавзунинг амалий йўналиши ва фанлараро алоқаси аниқланади.

Информатика ўқитишнинг хусусий методикасида қуйидаги масалалар қараб чиқилади: ахборот тушунчаси, модел ва моделлаштириш асослари,

алгоритм ва дастурлаш асослари, тақрибий ҳисоблаш усуллари, чизиқли дастурлаш элементлари, операцион тизим, матн муҳаррири, электрон

жадваллар, компьютер графикаси, маълумотлар базаси каби мавзуларни ўқитиш методикаси масалалари.

Информатика ўқитиш методикаси курси билан танишиб чиқилгандан сўнг талабалар қуйидаги билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади:

ўқув юрти информатика предметига тегишли дастур, дасрлик ва ўқув қўлланмаларнинг мазмуни ва таркибини билиши;

информатика предметини ўқитиш услубиятини билиши;

дарс таркиби ва уни ташкил эта олиши;

55

информатикага оид дидактик материаллар, кўргазмали қуроллар тайёрлай олиши ва улардан дарсда фойдалана олиши;

дарс шаклларини бир-биридан фарқ қила олиши;

дарсдан ташқари тадбирлар режаларини туза олиши ва ўтказиш малакасига эга бўлиши керак.

Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.

2.1.Информатика ўқитиш методикасининг умумий методикаси мазмуни.

2.2.Информатика ўқитиш методикасининг хусусий методикаси.

2.3.Информатика ўқитиш методикасида умумий методиканинг мақсади?

2.4.Информатика ўқитиш методикасида хусусий методиканинг вазифалари?

2 – даражали топшириқлар.

2.5.Информатика ўқитиш методикасининг умумий методлари мазмуни нималардан иборат?

2.6.Информатика ўқитиш методикасининг хусусий методлари мазмуни

нималардан иборат?

2.7. Информатика ўқитиш методикаси фани қандай билимларни

шакллантиришга қаратилган?

3 – даражали топшириқлар.

2.8.Информатика ўқитиш методикаси умумий методиканинг ўзига хос хусусиятлари?

2.9.Информатика ўқитиш методикаси хусусий методиканинг ўзига хос

хусусиятлари?

4 – даражали топшириқлар.

2.10. Информатика ўқитиш методикасида умумий ва хусусий методика вазифаларига кўра бир-биридан қандай фарқ қилади?

Мавзуга оид мустақил иш топшириқлари:

1.Информатика ўқитиш методикаси фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиш истиқболлари.

2.Информатика ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан

алоқаси.

Мавзуга оид адабиётлар:

1.А.А.Абдуқодиров. “Информатика ўқитиш методикаси”. Т.,Матбуот,1993 й.

2.В. П. Лапчик. “Методика преподавание информатики”, Омск, 1990

г.

3. И. Исоқов. «Информатика ўқитиш методикаси фани бўйича

замонавий педагогик технологиялар асосида ёзилган маъруза матнлари». Гулистон, 2000 й.

56

4. Д. Э. Тоштемиров. «Информатика ўқитиш методикаси фанидан

замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган муаммоли

маъруза матнлари», Гулистон,2004 й.

5. И. Исоқов, Д. Тоштемиров. “Информатика ўқитиш методикаси” фанидан ўқув-

услубий мажмуа, Гулистон ш., 2008 й., 116 бет.

2-мавзу: Информатика таълимини ташкил этиш шакллари ва усуллари

Асосий саволлар:

1.Информатика фанининг мазмуни ва уни ўқитишнинг ташкилий шакллари ҳамда усуллари.

2.Информатикани ўқитишда фойдаланиладиган ўқув ва кўргазмали дидактик материаллар.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Информатика, узлуксиз таълим тизими, ўқув-услубий таъминот, ДТС, ўқув дастурлари, дарсликлар,

ўқув адабиётлари, информатикадан дарс шакллари ва турлари, ўқитиш методлари, қизиқарли методлар, интерактив методлар, ўқув ва кўргазмали

воситалар, компьютер синфи, компьютердан фойдаланиш қоидалари.

Машғулотнинг технологик харитаси

Т\Р

 

Амалга

Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

оширувчи

 

 

шахс, вақт

1

Тайёрлов босқичи:

 

 

Мақсад: Информатика ўқитишнинг ташкилий шакллари

 

 

ва усуллари, информатикани ўқитишда фойдаланиладиган

 

 

ўқув ва кўргазмали дидактик материаллар ҳақидаги

 

 

маълумотларни бериш.

 

 

Вазифалар:

 

 

- талабаларда информатика ўқитишнинг ташкилий

Ўқитувчи

 

шакллари ва усуллари, информатикани ўқитишда

 

 

 

фойдаланиладиган ўқув ва кўргазмали дидактик

 

 

материаллар ҳақидаги кўникмаларини шакллантириш;

 

 

- муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича

 

 

умумлаштириш;

 

 

- билимларни текшириш ва мустаҳкамлаш.

 

 

Мазмун: талабаларнинг эгаллаши лозим бўлган билим.

 

2

Дарсни ташкил этиш босқичи:

 

57

 

Услуб: Оғзаки баён қилиш.

 

 

Шакл: маъруза машғулоти, кичик гуруҳлар ва жамоада

Ўқитувчи,

 

ишлаш.

15 минут

 

Восита: тарқатма ва тақдимот материаллари.

 

 

Усул: тайёр ёзма материаллар.

 

 

Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш.

 

 

Баҳолаш: рағбатлантириш, рейтинг тизими асосида

 

 

баҳолаш.

 

3

Мустақил ишлаш босқичи:

 

 

- мунозара, ақлий ҳужум, микрогуруҳда ишлаш ва бошқа

 

 

методлар

Талаба,

 

орқали назорат топшириқларини ечишга йўналтирилади.

40 минут

 

- талабалар назорат топшириқларини ҳал қилиш

 

 

тўғрисидаги

 

 

фикрларини ўзаро муҳокама қилишади.

 

 

- ўзи ва микрогуруҳ учун ягона жавобни танлайди.

 

4

Натижаларни эшитиш ва таҳлил қилиш босқичи:

 

 

- талабалар ва микрогуруҳ фикри тингланади, уларга

Ўқитувчи

 

аниқлаштирувчи саволлар берилади.

-

 

- микрогуруҳларнинг жавоблари тўғрисида талабалар

Талаба,

 

фикри

15 минут

 

аниқланади.

 

 

- жавоблар таҳлил этилади.

 

5

Якуний ва баҳолаш босқичи:

 

 

- талабаларнинг берган жавобларидан кўпчилик фикрига

 

 

мос келгани алоҳида ажратиб олинади;

Ўқитувчи,

 

- талабаларнинг назорат топшириқларини ечишдаги

10 минут

 

фаоллиги, интилишлари ҳисобга олинган ҳолда амалдаги

 

 

рейтинг тизими орқали баҳоланади;

 

 

- якуний фикр айтилади;

 

 

- мустақил иш топшириқлари берилади.

 

1-асосий саволнинг баёни:

Информатика фани инсон фаолиятининг турли ҳолатларида ахборотларни

излаш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи фандир. Информатика фани ХХ асрнинг 50-йилларида юзага

келди. Бу фан Республикамизда 1985-86 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта

таълим мактабларида ўқув предмети сифатида ўқитилиб келмоқда.

Информатика фан сифатида информацион жараён (ахборотлашган жараён) ларнинг қонуниятларини ўрганади. Информацион жараён кенг

тушунча бўлиб, маълумотларни жамлаш, узатиш, сақлаш, тўплаш, қидириш ва истеъмолчига беришгача бўлган жараёнларни ўзида акс эттиради.

58

Информатика атамаси французча «information» (ахборот) ва «automatique» (автоматика) сўзиларидан ҳосил бўлиб, ахборотни автоматик

қайта ишлаш маъноларини англатади. Инглиз тилида бу фан Сomputer sciene

(компьютер техникаси ҳақидаги фан, компьютер таълими, компьютер билимлари) деб юритилади. Информатика атамаси ХХ асрнинг 60-йилларида

ишлатила бошлаган бўлса-да, унинг алоҳида фан сифатида ажралиши 40-50

йилларга тўғри келади. Маълумки, бу даврда тарихда биринчи ЭҲМ яратилган

эди. (1943-1945 йилларда АҚШда ЭНИАК деб номланган электрон ҳисоблаш

машинаси). Биринчи ЭҲМ яратилгандан сўнг Информатика фани янада

ривожланиб ҳозирги тараққиёт даражасига етди. Информатика компьютер техникасининг ривожланиши туфайли юзага келади, унга асосланади,

компьютерсиз мавжуд бўла олмайди ва ўз навбатида, унинг ривожига, янгиланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Умумий қилиб айтганда, информатика фани ахборот технологиялари воситалари ёрдамида ахборотни тақдим этиш, қабул қилиш, сақлаш, унга

ишлов бериш, узатиш усулларини ва уларни бошқариш усулларини тизимли равишда ўрганувчи фандир.

Ҳозирги вақтда Республикамизда информатика фанини ўрганиш уч босқичда олиб борилади:

1.Умумий ўрта таълим босқичи. Бу босқичда информатика курснинг

танишув қисми амалга оширилади ва курснинг номи Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари деб номланади.

2.Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими босқичи. Бу босқичда информатика

курси тўлиқ ўрганилади ва курс иккита алоҳида фан сифатида («Информатика»

ва «Ахборот технологиялари») фаолият кўрсатади.

3. Олий таълим босқичи. Бу босқичда информатика фани тўлиқ

ўрганилиб, турли соҳаларга қўллаш масалалари ҳал қилинади.

Бу босқичларда информатика фанини ўрганиш кетма-кетлиги Давлат

таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида йўлга қўйилган ва улар бир-

бирининг давоми сифатида фаолият кўрсатади.

Ҳозирги кунда умумий ўрта таълим мактабларида Информатика фани 8-9 синфларда (8-синфда ҳафтасига 1 соат, жами 34 соат, 9-синфда ҳафтасига 2

соат, жами 68 соат) ўқитилмоқда. Компьютер технологиясининг ривожланиши

ва жахонда ахборотлаштириш масаласига эътиборнинг ошиши Информатика фанининг ўрганилишини қуйи синфлардан бошлашни талаб этмоқда. Бу

Республикамизнинг таълим соҳасидаги истиқбол режаларида кўрсатиб ўтилган. 2006 - 2007 ўқув йилидан бошлаб Республикамиз умумий ўрта таълим

мактабларининг 5-синфида Информатика фани 2 ҳафтада 1 соатдан, жами 17

соатга мўлжалланган ўқув дастури асосида синов тариқасида ўқитила

бошланди.

Информатика фанидан ўқув жараёнини ташкил қилиш учун фан учун

таълим муассасаларига мўлжалланган ДТС ва ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, йиллик ишчи ўқув дастурлар ва режалар, бир

59

соатлик дарс режаси ва дарс ишланмалари, компьютер синфи ва ахборот технологиялар воситалари, кўргазмали воситалар керак бўлади. Ҳар бир

информатика ўқитувчиси дарс ўтиши учун юқорида кўрсатиб ўтилган услубий воситалардан фойдалана олиши ва керакли ҳужжатларни тайёрлай олиши керак. Информатика фани бўйича ҳар бир таълим босқичи учун алоҳида ДТС,

ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий воситалар яратилган. Олий

таълим учун ДТС ларига аосланиб таянч олий ўқув юртларида намунавий ўқув

дастурлари тайёрлананади ва амалиётга жорий қилинади. Олий ўқув юртларида намунавий ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув дастурлари ва календар тематик

режалар тузилади. Ишчи ўқув дастурлари ва календар тематик режалар фан ўқитувчиси томонидан тузилади, ишчи ўқув дастур кафедра йиғилишида кўриб

чиқилади ва олий ўқув юрти Ўқув-методик Кенгаши томонидан тасдиқланади,

календар тематик режа эса кафедра мудири томонидан тасдиқланади.

Информатика ўқитишда таълим беришнинг ташкилий шакллари алоҳида ўринни эгаллайди. Ўқитишнинг ташкилий шакллари деганда ўқитувчи ва

ўқувчининг ўзаро муносабатларини ташкил этиш йўллари тушунилади. Ўқитишнинг ташкилий шакллари ўқувчилар сони, ўқитиш жойи ва

бошқалар бўйича таснифланади.

Ўқитишнинг ташкилий шакллари қуйидагилардан иборат бўлади:

Индивидуал;

Гуруҳли;

Фронтал.

Информатикадан мустақил ишлар бажариш ўқувчиларнинг индивидуал фаолиятини назарда тутувчи шакллардан бири ҳисобланади. Компьютерларда

амалий машғулотлар ўтказиш гуруҳ бўлиб ишлашни талаб этади. Маъруза тариқасида дарсларни олиб бориш ўқитишнинг фронтал шаклларига мисол

бўлади.

Замонавий педагогик тадқиқотлар ўқитишнинг гуруҳли шаклини

ўқувчилар орасидаги салбий муносабатларнинг олдини олишнинг самарали воситаси эканлигини кўрсатмоқда. Ўқитишнинг гуруҳли шаклида кичик

гуруҳчаларга бўлиб ўқитиш алоҳида аҳамиятга эга. Кичик гуруҳларда ўқитишни ташкил қилишда ўқувчиларни бир-бирига юзма-юз қараган ҳолда

жойлаштиришни йўлга қўйиш керак. Ўқувчилар ўрнини ноаъанавий ҳолда

бундай жойлаштириш гуруҳчаларда муҳокамали масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Кичик гуруҳлардаги ўқувчилар сонини қуйидагича ҳисобга

олиш лозим: 3, 4, 7 ва бошқа сондаги гуруҳчлар ташкил қилиш керак. Кичик гуруҳлардаги ўқувчиларни айлана, тўғри тўртбурчак, Г ва П шаклларда

жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Кичик гуруҳларда гуруҳ аъзолари томонидан ўқув масаланинг ечимини тақдим этишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланиш мумкин:

Биргаликда – индивидуал: ҳар бир кичик гуруҳ ўз фаолияти

натижасини тақдим этади, ечимлар муҳокама этилади ва улардан энг яхшиси танланади.

60