Презентация №13
.pdfСоциал дистанция
}Зиммель социал дистанция (оралиқ масофа) тамойилини қўллаб шуни таъкидлайдики, инсонлар ўзларига нисбатан узоқроқ бўлган инсонларнинг ёлғонини осон қабул қиладилар, аксинча яқинларининг кичик ёлғонини ҳам оғриқли қабул қиладилар.
}Гуруҳ аъзолари сони кўпайгани сари унда махфийлик ҳам отиб боришини таъкидлайди.
Никоҳ ва сир тутиш
}Истисноли тарзда севишганлар никоҳини таҳлил қилиб, Зиммель ҳатто улар ҳам бир-бирларидан сир тутмасликка ваъда берсаларда, ўрталарида махфийлик қолиши зарурлигини таъкидлайдики.
}Чунки барча нарса аён бўлиб қолганда, жуфтликни сақлаб қолиш имкони йўқолади.
Социал тип
}Ғийбатчи, камбағал, аристократ, енгилтак аёл
каби социал типлар ва табиатларни ўрганган.
}Аристократ социал типи ўзаро бир-бирини инкор қилувчи икки хусусиятни акс эттиради: бир томондан у бутунлигича ўз гуруҳига, сулоласи анъаналарига бўйсунади, бошқа томондан эса у мустақилликка интилади.
Ривожланиш модели
}Гуруҳ аъзоларининг сони ортиб бориши билан унинг аъзоларининг бир-биридан фарқи тобора ортиб боради.
}Ва бошқа бир ҳолат: гуруҳлар аъзоларининг индивидуаллигининг ривожланиши унинг бирдамлиги ва ҳамфикрлилигининг камайиши билан бирга кечади.
}Тарихий жараён индивидлар томонидан уларнинг ўзига хос
ижтимоий хусусиятларининг йўқотилиши ҳисобига индивидуалликнинг кучайиши томонга ривожланади.
}Шу тарзда катта патриархал оила мустақил ва тўлиқ хуқуққа эга бўлган нуклеар оила билан алмашинади; корхона ва қонқариндошлик ташкилотлари ўзига хос индивидуал маъсулиятга эга бўлган фуқаролик жамияти билан алмашинади.
Ривожланиш модели
}Бетартиб шакллар ҳаётга энг яқин ҳисобланади:
алмашинув, шахсий мойиллик, тақлид қилиш, оломоннинг ўзини тутиши билан боғлиқ бўлган шакллар
ва бошқ.
}Ўйинга оид шакллар – нафақат тафаккурга оид мавҳумликни, балки ижтимоий ҳаётда ҳақиқатан ҳам учрайдиган шаклларни акс эттирувчи социацияниг соф шаклларидир. Мисол: "эски тузум", яъни ўз даврини яшаб бўлган ва унда иштирок этаётган индивидларнинг талабларини қониқтирмайдиган сиёсий шакл; “фан учун фан”, яъни инсоният эҳтиёжларидан узилиб қолган, "яшаш учун кураш қуроли" бўлмай қолган билимлар, “санъат учун санъат” ва ҳ.к.
Эркин мулоқот (флирт)
}Роли ва аҳамиятига кўра истисноли ўйин шакли сифатида эркин мулоқот олинади.
}Эркин мулоқот – мулоқот учун мулоқот бўлиб, у ҳеч қандай мақсадни кўзламайди, балки фақат мулоқот қилиш учунгина амалга оширилади.
}Мулоқотнинг бу шакли мазмун-моҳиятдан холи бўлиб, социациянинг ўйин шакли ёки социал жараённинг мавҳум моделини акс эттиради. Б
}ундай мулоқотга индивидлар ҳеч қандай мазмун-моҳият касб этувчи хусусиятларсиз (имконият, бойлик, мавқе, ҳокимият ва ҳ.к. каби) киришадилар, бу “тенглар” мулоқотидир.
}Бу тенгликни меъёр ҳисси (такт) таъминлайди, чунки унда
қатнашувчилар интилиш ва импульсларни кўрсатмаслиги лозим.
Ўйин
}Ўйин шакли: ҳукмронлик ва бўйсуниш, ёлғизлик ва
эркинлик, садоқат ва ахлоқ, ҳаёт ва ўлим, пул хўжалиги, меҳнат тақсимоти, низо, гўзаллик, урф, ўзаро таъсирда рақам тамойили, социал доиралар кесишуви ва ҳ.к.
}Шу билан у ўйинга рамзий моҳият касб этиб, бизнинг ҳаётимиздаги эҳтиёж ва импульсларимиз хулқатворимизда келтириб чиқарган шаклларни мисол қилиб келтиради. Масалан: ов, тузоқ, рақобат,
таваккал ва ҳ.к.
Ўзгарувчилар
Социал геометрия = ўзгарувчилар йиғиндиси
}Ўзгарувчилар: социал майдон, дистанция (оралиқ
масофа), миқдор ва вақт.
}Макон – социал ҳодисаларнинг турлича намоён бўлишига олиб келади.
}Маконда чегараларни ҳам аниқлаб олиш зарур. «Чегара – социологик маънодаги макон факти эмас, балки макон билан расмийлаштирилган социологик фактдир».
Дистанция
}Дистанция қадрият воситаларининг социал макондаги жойлашувига нисбатини назарда тутади. Бунга кўра, биз ўзимиздан узоқда бўлган нарсани кўпроқ қадрлаймиз, яъни ўзбекона қилиб айтганда: “олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”.
}Катта куч талаб қилиш эвазига эришиладиган қадриятнинг қадри баланд бўлади.
}Умуман етиб бўлмайдиган қадрият эса қадрият бўлмай қолади.
}Масалан, кичик бир қишлоқда яшовчи инсонлар учун Ўрта ер денгизида дам олиш қадрият ҳисобланмайди: улар бу биз учун эмас, деб ҳисоблайдилар.
Социал дистанция
}бевосита таълим билан дистанцион таълимни оладиган бўлсак, биринчисида маънавий негиз бор, иккинчисида эса йўқ, унинг ўрнини компьютер ёки интернет эгаллайди.