Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

Презентация №12

.pdf
Скачиваний:
19
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
569.62 Кб
Скачать

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси

Фан: Социология тарихи

Мавзу №12:

Э.ДЮРКГЕЙМ СОЦИОЛОГИК СИСТЕМАСИ

Социология кафедраси доценти: Жиянмуратова Г.Ш.

РЕЖА:

1.Ижтимоий бирдамлик ғояси

2.Ўз жонига қасд қилиш муаммоси

3.Ўз жонига қасд қилиш турлари

“Ижтимоий меҳнат тақсимоти” (1893)

Социал

бирдамлик

Механик

Органик

бирдамлик

бирдамлик

Меҳнат тақсимоти

}Дюркгейм меҳнат тақсимотини “умумбиологик факт” деб ҳисоблаган социолог-органицистлар анъанасига таянган.

}Э.Дюркгейм ҳам меҳнат тақсимоти – бу табиат қонуни, деган фикрга қўшилган, бироқ у бу жараённи умуман эмас, балки шахс ва жамиятнинг ўзаро нисбати нуқтаи назаридан ўрганган.

}У меҳнат тақсимоти шахс манфаатлари талабларига

жавоб берадими, у ахлоқ доирасидами? Энг асосийси, меҳнат тақсимоти жамиятдаги инсонлар бирдамлигига қандай таъсир кўрсатади?, саволларига жавоб излаган.

 

Механик бирдамлик

Органик бирдамлик

1) Морфологик Ўхшашликларга асосланган (нисбатан

Бўлинишга асосланган (нисбатан

(структуравий) ривожланмаган жамиятларда

ривожланган жамиятларда устунликка

асос

устунликка эга)

эга) Ташкиллаштирилган тур

 

Бўғимли тур (аввал уруғчилик, сўнгра

(бозорларнинг қўшилиши ва

 

эса ҳудудий асосда) Заиф ўзаро

шаҳарларнинг ўсиши)

 

боғлиқлик (нисбатан заиф социал

Юқори даражадаги ўзаро боғлиқлик

 

алоқалар)

(нисбатан кучли социал алоқалар)

 

Аҳолининг нисбатан кам миқдори.

Аҳолининг нисбатан кўп миқдори

 

Нисбатан паст моддий ва маънавий

Нисбатан юқори моддий ва маънавий

 

зичлик

зичлик

2) Меъёрлар

Репрессив санкция қоидалари

Реститутив санкция қоидалари

тури (хуқуқда

Жиноий хуқуқнинг устунлиги

Кооператив хуқуқнинг устунлиги

акс этувчи)

 

(фуқаролик, тижорат, процессуал,

 

 

маъмурий ва конституцион)

 

 

 

 

Механик бирдамлик

Органик бирдамлик

 

 

3) а) Жамоавий Катта ҳажм Юқори суръат Юқори

Кичик ҳажм Паст суръат Паст

онгнинг

даражадаги аниқлик Гуруҳ

даражадаги аниқлик Индивидуал

расмий

ҳукмронлиги мутлақ

ташаббускорлик ва рефлексия учун

белгилари

 

улкан кенглик

 

 

3) б) Жамоавий Диндорликнинг юқори даражаси

Ўсиб борувчи дкнёвийлик Инсонга

онг таркиби

Трансцендентлик (инсон

йўналтирилганлик (инсон

 

манфаатларидан устунлик ва

манфаатларига алоқадорлик ва

 

эътирозсизлик) Жамият ва унинг

муҳокама учун очиқлик)

 

яхлитлик сифатидаги манфаатларига

Индивид қадр-қиммати, имкониятлар

 

олий қадрият сифатида қараш

тенглиги, меҳнат ахлоқи ва ижтимоий

 

Аниқлик ва мукаммал табиатга

адолатга олий қадрият сифатида

 

эгалик

қараш

 

 

Мавҳумлик ва умумий табиат

 

 

 

“Диний ҳаётнинг элементар шакллари”

}Социал тараққиёт масаласида ҳал этувчи ўринни Дюркгейм “жамоавий тасаввурларга”, уларда ахлоқ ва диннинг асосий таркибий қисмларини кўрган ҳолда ажратади.

}Ушбу муаммоларга унинг охирги “Диний ҳаётнинг

элементар шакллари. Австралияда тотемик тизим”

(1912) асари бағишланган.

}Ушбу асарда у диннинг тузилмаси ва социал функциялар ҳақидаги қатор қизиқарли ғоялар келтирилган.

}Дюркгеймнинг англаш жараёнининг ижтимоий табиатини аниқлашга қилган уринишлари муҳим аҳамиятга эга бўлган.

}Бу билан у англаш социологиясининг шаклланишида муҳим роль ўйнади.

“Жамоавий онг”

}“Жамоавий тасаввурлар” жамоанинг ҳолатини етказиб беради, ва уларнинг оммабоплиги ва барқарорлиги айнан шундан иборат.

}Жамоавий тасаввурларни шакллантириш учун кўплаб турли ақл эгалари ўз ғоя ва ҳиссиётларини бирлаштирдилар, таҳлил қилдилар ва ўзаро мутаносибликка келтирдилар, “кўплаб авлодлар уларда ўз тажрибалари ва билимларини” мужассамлаштирдилар.

}Жамоавий тасаввурларда индивиднинг ақлий ҳаётидан кўра бойроқ ва мураккаброқ бўлган, ўзига хос ақлий ҳаёт мужассамлаштирилган. Жамоавий тасаввурлар нуқтаи назаридан у диннинг, диний эътиқодларнинг келиб чиқиши ва вазифа бажаришини ўрганади.

Дин

}Дин моҳиятига кўра ижтимоий ҳодиса.

}Диний тасаввурлар – бу жамоавий воқеликларни ифодаловчи жамоавий тасаввурлардир, маросимлар эса – бу биргаликда тўпланган гуруҳлар қаърида юзага келган ва ушбу гуруҳларнинг муайян ақлий ҳолатларини қўллабқувватлаш ёки янгилашга қаратилган ахлоқ усулларидир.

}Динни унинг социал функциялари нуқтаи назаридан баҳолар экан, Дюркгейм динни мантиқий-тушунчага оид элементларга ёки оддийгина ғоялар мажмуига боғлашга қарши чиқади.

Дин ҳақида

}“Диннинг ҳақиқий вазифаси бизни ўйлашга мажбур қилиш, бизнинг тафаккуримизни бойитишдан иборат эмас, балки бизни ҳаракатга ундаш, бизга яшашга ёрдам беришдан иборат... Ҳар қандай диннинг биринчи қоидаси – бу эътиқод ёрдамида халос бўлишга эътиқод қилишдир”.

Соседние файлы в предмете История социологии