Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:

Презентация №12

.pdf
Скачиваний:
20
Добавлен:
05.01.2021
Размер:
569.62 Кб
Скачать

Аномия

}Ижтимоий бетартиблик даврида, - у хоҳ касаллик билан боғлиқ бўлган инқироз туфайли юзага келсин, ёки аксинча, яхши, бироқ ўта кутилмаган ижтимоий ўзгаришлар натижасида содир бўлсин – жамият вақтинчалик инсонга тегишли таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлмайди, ва биз бунда ўз жонига қасд қилишнинг кескин эгри чизиқларига изоҳ топамиз.

}Ваҳоланки аномия, Дюркгейм фикрига кўра, бизнинг замонавий жамиятларимизда ўз жонига қасд қилишнинг бошқа барча турларидан фарқ қилувчи изчил ва ўзига хос омили ҳисобланади.

Аномия бу жамият нормалари ва қадриятларининг бузилиши натижасида пайдо бўладиган ижтимоий ҳолат

эгоистик

жамоавий фаолият

зиёлилар орасида, ақлий меҳнат соҳасида мавжуд бўлади

аномик

индивидуал

омиллар

асосан савдосодиқ ва саноат соҳасида кузатилади

Э.Дюркгейм тадқиқотлари натижалари:

}Протестантлар орасида католикларга нисбатан ўзини ўлдириш ҳолати кўп учрайди.

}Турмуш қурмаганлар ўртасида ҳам бу ҳолат юқори экан.

}Ҳарбийлар оддий фуқароларга нисбатан кўпроқ ўз жонига қасд қилишади.

}Тинчлик пайтида ўзини ўлдириш ҳолатлари революция ёки уруш пайтидан кўра юқорироқ.

}Иқтисодий юксалиш даврида ўзини ўлдириш ҳолатлари иқтисодий беқарорлик давридан кўра кўпроқ бўларкан.

}Турар жойига кўра эса қишлоқ жойларда бу ҳолат шаҳардагига нисбатан пастроқ.

Хулоса

}Дюркгейм 1898 йилда ташкил этилган “Социологик йилнома” журнали атрофида француз социологларини бирлаштирди.

}Ж.Дави Дюркгеймнинг хуқуқнинг келиб чиқишига тегишли ишларини давом эттирди.

}М.Мосс социологияни этнография билан яқинлаштириш ишини давом эттирди.

}Л.Леви-Брюль Дюркгеймнинг “жамоавий тасаввурлар” тушунчасидан келиб чиқиб ўзининг “ибтидоий тафаккур” назариясини яратди.

}М.Хальбвакс Дюркгеймнинг ўз жонига қасд қилиш назариясини аниқлаштирди, унинг ғояларини ишчилар синфи ҳаётий даражасини ўрганишга тадбиқ қилди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Соседние файлы в предмете История социологии