Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
02.07.2018 ЎУҚ консульт. психология.doc
Скачиваний:
310
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
826.88 Кб
Скачать

3.3. Реал келажакни қуриштехникаси

Муаммони аниқланг. Бу вазиятда у одатда келажакка ишончсизлик билан боғлиқ.

Бажарилиши.

Вақт чизиғини яратинг, туғилиш, ҳозирги замон ва келажак нуқталарини белгиланг. Ҳозирги замон нуқтасида туринг, муаммони уч тизимда тасвирланг ва ассоциация позициясида туриб вақт чизиғини тасвирланг.

Ҳаёт йўлининг ўтмишида ўзингизнинг келажак гўзал, қимматли жойини топинг ва ушбу нуқтадаги позицияда туринг. Ўша жойдан барча ресурслар ва тажриба билан ўзингизга назар ташланг. Эҳтимол, сиз ўйлагандирсиз, ушбу пайт қайтмас ҳолда йўқотилган ёки уни эсдан чиқаргансиз. Барча ресурслар орасида сиз қувонч, муҳаббат, ишонч, янги ҳаётни ҳис қилишни топасиз.

Сиз учун шунчалик ёқимли бўлган вақтга, ўтмишга киринг. Унга бир дақиқага ўша даврда мавжуд бўлган сифат ва манбаларни ҳис этиш учун қадам қўйинг, кейин хотираларингиздан чиқинг. Бу вақт мобайнида ушбу сифатларга эга бўлган, ўтган ҳаёт билан яшаётган «мен» билан учрашинг.

Ўша ҳолатда нима қадрли ва муҳим бўлганлигини, сиз учун унда нима муҳим эканлигини таҳлил қилинг, ўша пайтни сиз учун бунчалик муҳим этувчи сифатларни олиш учун «мен»га киринг.

Ўзингиз учун бу сифатларни изоҳланг. Барча ушбу сифатларни, ижобий хотираларни, қобилиятларни хотирангизда сақлаб, орқага, ўзингизнинг ҳақиқий ҳаётингизчизиғи нуқтасига қайтинг. Саволга жавоб беринг: «Ушбу сифатларни улар менинг ҳозирги ҳолатим ва келажагим ҳақидаги тасаввурларимга энг қулай мос келиши учун сафламоқ мумкин?».

Агар эътироз ёки ҳавотир мавжуд бўлса, бу сифатларни улар сизга ҳақиқий ва тўлақонли туюлганига қадар ёнга қўйиб туринг.

Бу сифатларни сунъий равишда келажагингизга, яъни ҳаёт чизиғининг ҳозирги кунидан келажагингизга қараб қўзғатиб кўринг. Сиз томонингиздан ўтмишдан танланган ўзгартирилган сифатларни шундай жойлаштирингки, улар сиз прогнозлаштирган келажакдаги воқеаларга тўлиқ мос келсин.

Ўзингизнинг воқелигингиз қилмоқчи бўлган келажакка яна бир бор назар ташланг.

Техниканинг мақсади – эртанги кунга ишонч ва қайсидир қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган сифат ва манбаларга тез ва дадил эга бўлиш.

3.4. «Силкитиш» техникаси

Бажарилиши.

Ўсмир сизнинг ёнингизга келганига сабаб бўлган муаммони аниқланг. У қандайдир белги (симптом), зарарли одат, кераксиз хулқ-атвор, ва шу кабилар бўлиши мумкин.

Ундан хотираларига назар ташлаб, кераксиз хулқ-атвор ёки белгилардан олдин келувчи, ҳиссиёт, овоз, тасвир ёки нуқтани аниқлашини сўранг. Асосийси манзара унинг ўзини қамраб олмасин.

Ўсмирдан у зарарли одатидан ёки исталмаган белгилардан гўёки қутулган бўлиши мумкин бўлган бошқа қиёфа, тасвирни яратишни сўранг. Ушбу тасвирнинг ҳажми, ранги ва уларнинг бир биридан фарқини тартибга солинг.

Қулоч ёзиш. Олдинига ўсмир ҳаракатга келтирувчи катта ва ёрқин тасвирни тасаввур этиши, кейин пастки ўнг бурчакда ҳозирча кичкина, хира иккинчи қиёфа, иккинчи тасвирни жойлаштириши лозим. Шундай қилиб иккинчи кичкина тасвир, биринчи катта тасвирнинг ичида жойлашган. Энди тасвирни силкитинг, яъни бир лаҳза катта тасвирни кичиги билан алмаштиринг ва уни катта, ёрқин ва фарқланувчи қилинг. Тўсиқни тозалашни ва кўзларини очишини таклиф этинг ва яна қайтадан бу тасвирни силкитинг. Шундай тарзда беш марта такрорланг.

Текшириш. Ўсмирдан истамаган қиёфасини эслашни сўранг. Агар силкитиш самарали бўлган бўлса, буни эслаш қийин бўлади, агар муваффақиятли чиқмаган бўлса, қиёфа хира ва йироқлашган, асосийси ёқимсиз бўлади.

Техниканинг мақсади – ўсмир қутилишни истаган ҳолат, белги, одат, кайфиятни ўзгартириш ёки ундан халос қилиш.