Добавил:
Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
02.07.2018 ЎУҚ консульт. психология.doc
Скачиваний:
310
Добавлен:
07.01.2021
Размер:
826.88 Кб
Скачать

Тақдимот материаллари

Психокоррекция дастурида қўлланилган техника ва машқлар

1. Арттерапия и артсинтезтерапия техникаси

1.1. Метафорфозалик автопортрет

1.2. Виннекот каракули

1.3. «Йўл»экзистенциал расм методикаси

1.4. Беш сатр

1.5. «Мен ва менинг муаммоим» ассоциатив расм

1.1. Метафорфозалик автопортрет.

Кўрсатма: ўзингизни дарахт (ўсимлик) шаклида тасвирланг. Расм билан ишлаш жараёнида ўсмирнинг маълумотини қайта ишлаш, зарурий деталлар (илдизлар, мевалар, жонзотлар, ҳашаротлар ва бошқа жонли ва жонсиз оламни)ни тўлдириш, расмни охирига етказиш, дарахт ёки ўсимликнинг аҳамиятини, унинг қарамлиги ёки мустақиллигини, унинг атрофдагиларга жонкуярлиги ва атрофдагиларнинг унга ғамхўрлигини баҳолаш лозим.

Мақсад – ўсмирнинг субъектив олами ҳақида маълумотга эга бўлиш, унинг онгининг кенгайтириш, мавжудлигининг заурлиги ва аҳамиятини оширишдан иборат.

1.2. Виннекот каракули.

Бу қиёфани бошқарилган ҳолда чизиш техникаси ҳисобланади.

Кўрсатма: қулай жойлашиб ўтиринг, ручкани (гелли, пероли), қаламни олинг, оёқларингизни полга қўйинг, кўзингизни ёпинг ва ўз қўлингизга қанча зарур бўлса, хоҳлаган йўналишда ва хоҳлаганингизча ҳаракатланишига (уч минутдан кам эмас) имкон беринг.

Расм билан ишлаш: Ўзингиз тасвирлаган нарсада Сиз нимани (кимни, нимага ўхшаганни) кўришингиз мумкин? Диққат билан қаранг: онг остингиз Сизга нимадан хабар бераяпти.

Рамз (элемент, тимсол ёки белги) билан ишлаш: унинг орқасида нима турибди? Мазкур рамз Сизнинг ҳаётингизда қандай аҳамиятга эга? Агар у ижобий ибтидога эга бўлса, онг даражасида унинг ёрдами, қўллаб-қувватлатлаши, салоҳиятини қабул қилиш ва тушуниш имкони бор. Агар салбий ибтидо бўлса, унда онг остидан қўрқувни, сиқиб қўйилган муаммолар ва бошқаларни идрок даражасига суриб чиқариш имкони мавжуд ва шунинг ўзиёқ ижобий ҳолат ҳисобланади.

Мақсад: мазкур рамз аҳамиятининг ассоциатив алоқаси (ёки дақиқавий англаш) инсонга ўсмирнинг у ёки бу кўринишдаги ҳатти-ҳаракатларини тушиниш имконини беради.

1.3. «Мен ва менинг муаммоим» ассоциатив расм

Кўрсатма: сизнинг олдингизда ранг, чўтка ва қоғоз турибди. Ўз муаммоингиз ва ўзингиз қандай кўринишингизни ушбу варақда тасвирлаб беринг.

Ушбу расмнинг мақсади: сўровни ифодалашга, диалогни мулойимлик ва хушмуомалалик билан (ҳавотирли ва депрессив ўсмирлар билан ишлашда жуда муҳим) ёрдам бериб, диагностикани амалга ошириш имконини таъминлайди. Дастур якунида батафсил вазифа берилади. Аввалги расм кўрсатилиб, қуйидаги савол берилади: Нима ўзгарди, нима алмашди, ҳозирда Сиз ва сизнинг муаммоингиз қанақа кўринишда?

Ўсмир реал ўзгаришларни – енгиб ўтиш ёки ижобий томонга ўзгаришларни кўради.

1.3. «Йўл» экзистенциал расм методикаси(Т. Колошинанинг муаллифлик методикаси).

Кўрсатма: 6-7 та қоғоз варақини, чўтка, акварельни (сув столда туради) олинг. Мен тартиб билан ўзида қандайдир маъно ёки рамзни ифодаланган сўзларни айтиб тураман. Сиз ушбу сўз ёки рамз ўзингизда нимаси биландир ўхшаш тасаввур (ассоциация) уйғотган нарсани навбат билан чизишингиз керак бўлади. (Ўсмир унга таклиф этилган сўзлар сонига қараб 6-7 та расм чизади). Сўнгра Сиз таклиф этасиз: «илтимос, шу ерда, полга ушбу расмлардан қандайдир йўлни яратинг. Қандай, қанча масофага ва қайси тартибдалигини ўзингиз ҳал қилинг. Фақатгина бу йўл Сизнинг йўлингиз эканлиги ва Сиз ундан бир ўзингиз бораётганлигингизни инобатга олинг».

Суицидал хулқ-атворли ўсмирлар билан ишлашда етти тушунча, етти сўз: йўл, вақт, кўприк, муҳаббат, тоғ, ёруғлик, метамарфоза қўлланилди. Сўзлар махсус тарзда ушбу ўсмирлар учун танланиб, мазкур техникада мавжуд бўлиши ва ўзгартирилмаслиги зарур бўлган «йўл», «кўприк» ва «метамарфоза» сўзларини истисно қилганда, маълум тартибда айтиб турилди. Рамзларга мувофиқ равишда қўлланилган сўзларнинг изоҳи қуйидагиларни билдиради: ёруғлик – озод бўлиш, кўприк – қайта тикланиш, йўл – саёҳат, тоғ – кўтарилиш, вақт – онгнинг кенгайиши, муҳаббат – ўсмир учун нисбатан муҳим бўлган ҳис ёки сифат тарзида киритилган, метамарфоза – ўзгариш, трансформация.

Ушбу техникани бажаришнинг зарурий шарти:

- охиригача бормаслик (ишни тугатмаслик);

- тоғ олдида тўхтаб қолмаслик (ишни якунламаслик);

- ўзи билан кимнидир бирга олиб кетиш мумкин эмас;

- расмни мақсадсиз (беҳуда) бериб юбормаслик.

Техниканинг мақсади: Ўсмирни у танлаган ёки яратган йўл давомида кузатиб борган ҳолда унга «бу нима?», «маъноси нимада?», «сиз учун бу қандай аҳамиятга эга?», «бу сизга нимага керак?», «бу қанчалик зарур?» ва бошқа саволлар билан ёрдам бериш, ўзини англаб етиши, йўналишни аниқлаши, ўз ҳаракатлари маъносини англаши, уларга етишиш мақсад ва йўлларини белгилаши учун имкон бериш.